•  
  • 1
  •  
  •  
  •  
    1
    Share

Замонавий дунёда бизни ташвишга соладиган нарсалар бирам кўпки. Лекин аслида хавотирлар ва безовталик гирдобида энг асосийсини – хотиржамликни унутамиз.

Бу ҳиссиётсиз бахтли бўлиш мумкин эмаслигини эслатиб ўтамиз ва хотиржамликка эришишга доир бир нечта мисолларни келтирамиз.

1. Ноёблигингизни тан олинг

Ким учундир тўғри бўлган нарса сиз учун ҳам тўғри бўлиши шарт эмас. Истаганингизча ухланг, фойдали деб ҳисоблаган нарсаларингизни енг. Бошқа кимгадир ўхшашга уринманг. Камчиликларингизни қабул қилинг ва улар сизни бошқалардан ажратиб туришини ҳис этинг. Ўзингиз учун зарурини қилинг.

2. Шахсий чегараларингизни ҳурмат қилинг

Бу фақатгина ноқулай илтимосга ўз вақтида “йўқ” дейиш эмас, балки сизга ёқимсиз бўлган суҳбатдан чиқиш, сизга ёқмайдиган ҳаракатни қилаётган одамни аҳлоқ доирасида жим қилишдир. Бошқа одамлар сизга қандай муносабатда бўлишини исташингизни ўзингиз ўрнак бўлиб кўрсатинг.

3. Устуворликларни белгиланг

Айнан ўзингиз учун муҳим бўлган қадриятларни ёзинг. Вақтингизни биринчи навбатда сиз учун муҳим бўлган нарсага етадиган тарзда тақсимланг. Агар муҳими саломатлик бўлса, спорт залига ёки тиббий кўрикка ёзилинг. Агар оила бўлса – вақтни яқинларингиз билан ўтказинг.

4. Айбдорлик ҳиссини унутинг

Ҳаётингиздан “мажбурман” сўзини чиқариб ташланг. Барча ҳаракатларни, сизни мажбурлаганлари учун эмас, балки ўзингиз хоҳлаганингиз учун бажаринг. Нимагадир ўзингизни айбдор ҳис қилсангиз, ўзингизни кечиринг. Ахир хулоса чиқариб, йўлда давом этаяпсиз.

5. Ўз меҳнатингизни ҳурмат қилинг

Агар орузингиздаги ишда бўлмасангиз, ҳозир бу ҳақида ўйлаб кўришнинг айни вақти. Биз ёқадиган ишни қилганимизда ва бунинг эвазига пул топганимизда ўзимизни анча бахтли ҳис қиламиз. Ёқмайдиган иш эртами ёки кеч руҳий касалликлар ёки ютуқнинг йўқлиги билан ўч олади. Атрофдагиларнинг илтимослари ҳам шунга тааллуқли.

6. Ўзингизга ёқадиган дам олиш усулини изланг

Ҳар бир одамга тикланиш учун манба зарур: кимдир учун бу ўрмон бўлса, бошқа биров дўстлари билан мулоқотдан қувват олади. Ўзингиз учун манба топинг ва вақти-вақти билан ундан фойдаланинг.

7. Ҳаётни борича қабул қилинг ва унга ишонинг

Ҳар доим ҳамма нарсадан хавотирга тушишнинг ўрнига, ҳаётнинг хилма-хиллигини ва унда фақат яхши нарсалар бўлмаслигини қабул қилинг. Бизнинг вазифамиз – жорий вазиятдан дарс олиб, ўзимизни қабул қилишдан иборат. Қандайдир ёмонликни кутганда айнан шу ёмонлик юз беради, аммо ҳаёт учун очиқ бўлсак, кўплаб кутилмаган ёқимли совғаларга эга бўлишимиз мумкин.

8. Бошқаларнинг шахсий ҳаётини ҳурмат қилинг

Сизга қандай муносабат билдиришларини хоҳласангиз, бошқаларга ҳам шундай муомала қилинг. Атрофдагиларнинг эркин танловини ҳурмат қилинг ва уларни айбламанг. Кўрасиз, сизга нисбатан муносабат кескин ўзгаради.

9. Ўтмишингизни қабул қилинг

Ўтмишдан уялиш ва яшириш – келажакни йўқ қилиш дегани. Ўзингиз ҳақингизда ҳаммага айтиб бериш шарт эмас, аммо атайин ниманидир яшириш ўзингизни қабул қилмаслик деганидир. Ўтиб кетган нарсага кўникинг, ўзингизни қабул қилинг, бошқа йўлингиз бўлмаган ҳамда ҳозирда бемалол яшанг.

10. Ҳаётингиздан заҳарли одамларни четлаштиринг

Ўзимизни бахтли ва хотиржам ҳис қилишни истасак, атрофдаги яқинларимизни текшириб кўришимиз керак. Зеро, ёнимизда бизни “қувватсизлантирадиган” одамлар бўлгани яхшиликка олиб келмайди. Мулоқот қилиш сизни чарчатадиган барча одамлардан имкон қадар узоқлашинг.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!