Агар сиз саломатлигингиз ҳақида қайғурадиган, лекин ҳаёт қувончларидан воз кечишни истамайдиган одам бўлсангиз, олимлар сиз учун ечим топишди. Хусусан, ўзингизни соғломроқ, бахтлироқ ҳис қилиш ва узоқроқ яшаш билан боғлиқ кўплаб антиқа ва ҳаттоки ёқимли усуллар мавжуд.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Lifehaq.uz уларнинг 10та энг қизиқарлисини таклиф қилади. Истаганингизни танланг.

1. Ҳар куни 1 қадаҳ вино ичиш

Алкоголь ичимлик истеъмоли саломатлигингиз учун жуда яхши нарса эмас, аммо Гарвардлик экспертларнинг аниқлашича, кунига 1 қадаҳ вино (айниқса қизили) ичиш юрак ҳуружи, қандли диабет, атеросклероз ва бошқа хасталикларнинг олдини олади.

Тадқиқотга кўра, кунига 22-32 грамм алкоголь истеъмол қилиш умуман соғлиққа ижобий таъсир кўрсатади. Хусусан, ҳар куни бир қадаҳдан ичишга одатланган одамларда юрак, хотира ва юқори холестерин даражаси билан боғлиқ муаммолар 30 фоизга камроқ юз беради. Шунингдек, улар ичмайдиганларга нисбатан 5 йил кўпроқ яшайдилар.

Бироқ гарвардликларнинг огоҳлантиришича, бу усул белгиланган меъёр оширилмаган тақдирда (22-32 г) иш беради. Ҳамма нарсанинг меъёрда бўлгани яхши.

2. Уйқу учун энг яхши вақт — соат 22:00дан 06:00гача

Хитойлик шифокорлар айнан шу вақтни дам олиш учун энг маъқул пайт деб ҳисоблайдилар. Улар қайси пайтда қайси орган тикланиши изоҳлайдиган бутун тизимни ишлаб чиқдилар. Нима учун кўпроқ яшаш учун соат 22:00дан то 06:00гача ухлаган маъқул?

Таъкидлаш керакки, соат 21:00дан то 23:00гача иммун тизими вирусларга қарши курашиб, организмдан токсинларни чиқаради. Соат 23:00дан то 01:00гача жигар фаол равишда тикланади. Соат 03:00дан то 05:00гача ўпкалар тозаланади, шунинг учун бу вақтда бир оз йўтал тутиши мумкин. Ичак тонгга яқин, яъни соат 05:00дан то 07:00гача ишлай бошлайди ва тозаланади.

3. Жамоат фикрига эътибор бермаслик

Америкалик олимларнинг таъкидлашича, атрофдагиларнинг фикрига қарам бўлмасангиз узоқроқ яшар экансиз. Гап шундаки, атрофдаги одамларнинг муносабати ҳақида ўйлаганимизда ўзимизни янада босиқ тутамиз, спонтан ҳаракатлар қилмаймиз ва кўпроқ асабийлашамиз.

Буларнинг бари инсоннинг бахтсизроқ бўлишига олиб келади. Бахтсиз одам эса, олимларнинг айтишича, камроқ яшайдилар.

4. Қуёш ванналарини қабул қилиш

Нима учун? Чунки қуёш нури – D витаминининг энг яхши манбаидир. У қандли диабет хавфини камайтиради ва кўпинча касалликларга сабаб бўладиган тушкунликка қарши курашишда ёрдам беради.

Бундан тақшари, биокимёгарлар 2016 йилда ўтказилган катта тадқиқотда аниқлашларича, кунига 1 соатдан ортиқ фуёш ваннасини қабул қилган аёлларда саратоннинг исталган тури ривожланиши хавфи қуёшда камроқ вақт ўтказган аёлларга нисбатан 67 фоизга камроқ бўлган.

5. Тишларни камроқ тозалаш

Агар тез-тез душ қабул қилсангиз, тўхтанг. Лондондаги Cranley шифохонасидаги докторларнинг айтишича, қайноқ сув ва мос келмайдиган совун теримизнинг ёғлардан иборат ҳимоя қобиғини йўқотади. Натижада тери қуруқлашади ва организмни ёмонроқ ҳимоя қилади. Шу боис душни камроқ ва эҳтиёт бўлиб қабул қилиш керак.

Стоматологлар ҳам шунга ўхшаш гапларни айтмоқда: тишларни тез-тез тозалаш ва оғиз чайиш воситаларини қўллаш эмалга зарар етказади. Айниқса тишлар овқатлангандан кейин дарҳол тозаланмаслиги керак, чунки аксарият маҳсулотлар эмални юмшатади ва унга зарар етказиш осон бўлади.

6. Помидорлар ейиш

Американинг Бостон шаҳридаги Тафтса университети олимлари 11 йиллик тадқиқот ўтказдилар. Улар 5 000 нафар иштирокчининг овқатланиш рациони ва саломатлик ҳолатини таққослаб, егулик қаторига помидорларни қўшиш орқали юрак-қон томири хасталикларининг вужудга келиш хавфини 26 фоизга камайтириш мумкин деган хулосага келдилар.

Мутахассисларнинг фикрича, асосий сабаб помидорлар таркибидаги ликопин, яъни уларга қизил рангни бериб турадиган антиоксидантдир. Шунинг учун тонгги сэндвичингизга бир оз помидор қўшинг.

7. Уйғотадиган соатни йўқотинг

Айниқса у баланд жаранглайдигани бўлса. Шунингдек, хуштак чаладиган чойнак, таймер, сигнализация, поқиллагичлар ва бошқа тинчликни кескин бузувчи нарсаларни йўқотинг.

Японияликларнинг тадқиқотларига кўра, бирдан эшитиладиган баланд товуш, айниқса юқори қон босимига эга одамларда юрак ҳуружи юз бериши хавфини оширади. Бундан ташқари, кескин товушлар асаб тизимига ҳам салбий  таъсир кўрсатади.

8. Ноннинг қаттиқ томонини ейиш

Ноннинг қаттиқ томонини ейишни Мюнстер университетидаги немис биокимёгарлари тавсия қиладилар. Пишиш жараёнида нонда йўғон ичак саратони ривожланишига тўсқинлик қиладиган ва организмни тозалайдиган антиоксидантлар ҳосил бўлади.

Тадқиқот раҳбари Томас Хофман қуйидагиларни таъкидлайди: “Нон хусусиятларини ўрганиш давомида унинг қаттиқ қобиғи қолган қисмига нисбатан 8 баробарга кўп антиоксидантларга эгалигини аниқладик. Шунинг учун айнан қаттиқ қобиқ ноннинг юмшоқ қисмига нисбатан саломатликка кўпроқ фойда келтиради”.

9. Сигаретларга қўл теккизмаслик

Ҳамма биладики, тамаки тутунидан нафас олиш зарарли. Бироқ, Касалликларни назорат ва профилактика қилиш маркази нафақат ёқилган сигарета яқинида бўлиш, балки унга тегиш ҳам хавфли эканлигини таъкидламоқда. Нима учун?

Чунки тамаки новдалари ўсаётган вақтда қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган радий, полоний-210 ва қўрғошин-210 каби ўғитлари каби радиофаол элементларни фаол сингдиради. Тамаки барглари терилиб қуритилганидан сўнг бу элементлар ўсимлик ичида қолаверади ва сигатерларга оддий тегиниш орқали организмга микродозаларда бўлса-да киради.

10. Рақс билан шуғулланиш

Француз олимларининг фикрича, узоқроқ яшашнинг энг яхши йўли – рақсга тушишни ўрганишдир. Хусусан, узоқ умр учун энг фойдали рақс, бу – сальса эканлиги аниқланган. У суякларни, ўпкаларни, қон айланиш тизимини мустаҳкамлаб, астмани енгишга ёрдам беради. Бироқ, ҳар қандай бошқа фаол ва қувноқ рақс ҳам тўғри келади. Асосийси – ҳаракат қилиш ва кўтаринки кайфиятда бўлишдир.