•  
  • 1
  •  
  •  
  •  
    1
    Share

Бизнинг ўзимиз ҳақимиздаги фикримиз ёш, тўпланган тажриба ва юз бераётган воқеаларга қараб ўзгаради. Энг юқори баҳоларга кексаликка яқин эришамиз. Умуман олганда, 85 фоиз одамлар у ёки бу даражада ўзини жазолашга мойилликдан азият чекадилар.

Эътиборингизга яққол аломатлар билан биргаликда ўзига паст баҳо берилишини акс эттирадиган кўзга ташланмас белгилар рўйхатини тақдим қиламиз.

1. Сиз охирги қатордан жой оласиз

Сиз охирги қатордан жой оласиз

Эътибор барчага ҳам ёқавермайди, айримлар онгли равишда ўзларини олиб қочадилар. Ўзларига паст баҳо берувчи одамларнинг фикрича, улар кўзга ташланишга лойиқ эмаслар. Ўзларини жазоловчилар концертлар, маърузалар ва бошқа оммавий тадбирларга борганда энг охирги қаторлардан жой оладилар ва кўпинча воқеа борасида ўзларининг фикрларини билдиришдан қўрқадилар.

Улар учун ўз қарашларини намоён этиш аслида ёқимсиз ишдек кўринади. Баҳсда ўз позициясида қатъий туриш зарурати уларда деярли саросимали даҳшатни юзага келтиради. Зеро, қарши томон вакиллари етарлича аниқ бўлмаган сабабларни йўққа чиқаришлари мумкин. Натижада, имкон қалар барча низолар, мунозаралардан ва ҳаттоки таассуротлар алмашувидан қочишга уриниш юзага келади.

2. Сиз жуда кўп нарса (асосан арзонларини) харид қиласиз

Компульсив шопоголизм – кўпинча эрта болаликда пайдо бўладиган ўзини севмасликнинг бир кўриниши. Ота-она муҳаббати ва ғамхўрлигининг етишмаслиги, ёлғизлик ва атрофдагиларнинг бефарқлиги ҳисси ички бўшлиқни ҳамда уни нима биландир тўлдириш истагини юзага келтиради. Бу усуллардан бири – харидлардир. Бунда даромад даражаси аҳамиятсиз: айрим шопоголиклар жуда ҳамёнбоп вариантларни топишга эришадилар.

3. Уйдан оддий кийимда чиқмайсиз

Офисга, меҳмонга, театрга ёки дўстона кечага ташриф орасталик ҳамда ташқи кўриниш устида бироз ишлашни назарда тутади. Агар одам яқин атрофдаги дўкон ёки чиқиндихонага бориш учун ўзига оро бериб, кийим танлаб ўтирса, бу камчиликларни яширишга бўлган интилишни кўрсатади.

Бундай одам ўзига ишонмайди ва ҳақиқий бўлиб кўринишдан қўрқади. Айтганча, бу одам учун ўзини ижтимоий тармоқларда тақдим этиш ҳам қийин масала. Эҳтимол, аватарда унинг суратини топа олмайсиз, анкетада эса жуда кам маълумот кўрсатилган бўлади. Фамилияси ва исми ҳам қалбаки бўлиши мумкин.

4. Сиз кўпинча салбий тусга эга ибораларни қўллайсиз

Ўзига паст беришнинг йўлдошлари – ўзига ишончсизлик ва пессимизмдир. Бу ҳолат нутқда ҳам намоён бўлади: “эҳтимол”, “йўғэ”, “иложим йўқ”, “шунчаки омадим келди” – нутқдаги одатий гаплар. Муҳими, мазкур сўз бирикмалари ҳар беш йилликда бир маротаба эмас, мунтазам қайтарилади.

Агар ўзига ошиқ персонаж жамоанинг ютуғини ўзига ўзлаштириб олса, ўзини пастга уришни яхши кўрадиган одам вазиятни бошқачасига тасвирлайди. У гўёки бу ажойиб ва истеъдодли одамлар орасига тасодифан тушиб қолгандек. Маълумки, аслида бу фақатгина унинг ҳаёлий меваси бўлиб чиқади.

5. Қизиқишларингизни тез-тез ўзгартирасиз

Бугун тўқиш билан шуғулланди, бир ойдан сўнг сурат олишга ўтди, сўнгра футбол ўйнашни бошлади ва ҳ.к. Шу тариқа, инсон деярли барча хобби турларини синаб кўради. Аммо, уларнинг барчаси қизиқ бўлгани учун эмас, балки қийинчиликлар ва омадсизликларни енгишга тайёр эмаслиги туфайли.

Ижтимоий тармоқлардаги бир жуфт салбий шарҳ ҳам олға интилиш истагини йўқотиши мумкин: янги шоирнинг содда қофиялари майна қилинди ва у қаламни ташлашга қарор қилди. Бечора ижодкор дастлабки босқичда барча омадсизликка учрашини ўйлаб ҳам кўрмайди. У ҳавотирни ҳис қилади, ўзига омадсиз ёрлиғи илади ва барчаси мойдек кечадиган ишни қидиради. 

6. Телефонингизни одамлар орасида “титкилайсиз”

Ички тўлиқликни ҳис қилмаслик кафеда, кинода, клубда ва бошқа жамоат жойларида бўлганида одамнинг телефонига қанчалик “ёпишиб олганида” акс этади. Муҳим қўнғироқ ёки хабарга жавоб бериш ўз йўлига, аммо суҳбатдош бирозга узоқлашиши билан ижтимоий тармоқларга кириш бошқа нарса.

Сабаб ҳар доим ҳам зерикишга боғлиқ эмас: уятчан одам керакли ва банд бўлиб кўринишни истайди. Унинг тасаввурида шунчаки дераза ортидаги манзарани томоша қилиш ёки мусиқа тинглаш аҳмоқона кўринади. Бошқача айтганда, бу ҳолат уни нотаниш одамлар нигоҳида ёмон отлиқ қилади, ваҳоланки у ҳеч қачон уларнинг фикрини била олмайди.

7. Сиз доим атрофдагилар билан рақобатлашасиз

Ўзини бошқалардан ёмонроқ ҳис қилиш ҳеч кимга, ҳаттоки ўзига паст назар билан қарайдиганларга ҳам ёқмайди. Бу ҳолат ички қаршиликни юзага келтириб, ўзини атрофдагилар билан таққослашга ҳамда турли йўллар билан кўмак ва маъқуллашни излашга ундайди.

Баъзида бундай одам кўрсаткичлари ўзиникидан ёмонроқ бўлган (масалан, тажрибаси камроқ ҳамкасби) бошқалар ҳисобига ўзини кўрсатишдан ҳам тап тортмайди. Ёки кераги бўлмаган жойда, масалан табиат қўйнида кабоб тайёрлаш ёхуд болани тинчлантириш тезлиги бўйича мусобақа руҳиятини жорий қилишга уринади. Қаҳрамонимиз буни ҳазил эмас, балки жиддий ҳолат сифатида қабул қилади.

8. Сиз тирноқ милкини шиласиз

Мунтазам равишда устидан кўринмайдиган сочни олиб ташлаш истаги, бармоқларни тинч қўймаслик каби ҳолатлар шулар жумласидандир. Буларнинг бари компульсив равишда ўзига шикаст етказиш ёки ёпишқоқ ҳолатлар неврозининг намоён бўлишидир. Шунингдек, ўзини пастга урувчи одамларда ҳам кузатилади. Ўтказиб юборилган ҳолатларда одам ўзига жиддий шикаст етказиши мумкин. Ўзингизда ёки яқинларингиздан бирида шундай ҳолатни сездингизми? Эҳтимол, сабабини аниқлаш ёки муаммога қарши курашиш учун восита топиш мақсадида мутахассисга мурожаат қилиш керакдир.

9. Жуда узоқ ухлайсиз

Бизга ҳақиқатдан ҳам тикланиш учун кўпроқ вақт зарур бўладиган вазиятлар мавжуд: касаллик, вақт алмашуви, кўп соатли иш, стрессли вазият ва бошқалар. Бироқ, катта ёшдаги одам болалик ва мактаб йилларига нисбатан барқарор равишда кўп ухласа, эҳтимол ҳавотирланиш учун сабаб бордир.

Уйқу (ҳам уйқусизлик, ҳам узоқ вақт ухлаш) бузилиши – тушкунликнинг классик аломати ҳисобланади. У, ўз навбатида, ўзини севмаслик билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ўта давомий уйқу ҳар қандай фаолиятга қизиқишнинг йўқлиги ёки ёмон кайфиятга алоқадор. Албатта, ҳолатни комплекс равишда, бошқа омиллар билан бирга баҳолаш зарур.

10. Сиз таомномадан егуликни узоқ вақт танлай олмайсиз

Ўзига паст баҳо берадиган одам фикрини ўзгартиришга мойил бўлиб, ўзининг танлови ва ёқтиришларига тўлиқ ишонмайди. Бу ҳолат кафеда ёки ресторанда егуликка буюртма бериш вақтида сезилади: аввал у балиқ ҳақида ўйлайди, 5 дақиқадан кейин мол гўштидан стейк олишни хоҳлайди, яна 10 дақиқа ўтгач музқаймоқ ва чойни танлайди. Эҳтимол, бунга суҳбатдошингиз узоқ вақт кафега ташриф буюрмагани сабаб эмасдир. Сиз одамнинг ўзини паст баҳолашидан дарак берадиган қандайдир бошқа белгиларни сезганмисиз?

Телеграм, Facebook, Одноклассники-даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!