Олимлар бошқаларда бизни нима жалб қилиши ҳамда бу билимни ҳаётда қандай қўллаш ҳақида сўзлаб бердилар.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

1. Суҳбатдошнинг ҳатти-ҳаракатларини қайтаринг

Суҳбат чоғида ўхшаш ҳаракатлар ва мимикадан фойдаланиб, суҳбатдошингизнинг ҳолатини қайтаринг. Тадқиқотга кўра, бундай ҳаракат ёқтириш юзага келишини тезлаштиради.

2. Муносабат ўрнатишни истаган одамингиз билан кўпроқ вақт ўтказинг

Бизга ўзимиз танишган одамлар кўпроқ эҳтимол билан ёқади. Психологлар тажриба ўтказдилар: талабаларга нотаниш бўлган тўрт нафар қиз университетдаги машғулотларга борган. Айримлари кўп келган, бошқалари эса камдан-кам. Сўнгра талабаларга суратлар кўрсатилиб, уларга ким кўпроқ ёқишини сўраганлар. Аниқланишича, дарсда кўпроқ кўринганлари ёқар экан.

3. Суҳбатдошингизни мақтанг

Одамлар уларни мақтаб айтган сифатларингизни сизнинг хулқ-атворингизга ўхшатишади. Бундай феномен сифатларнинг спонтан кўчирилиши деб номланади. Бу аксига ҳам ишлайди: агар бир инсон ҳақида доим салбий фикр билдирсангиз, бу фикрлар ўзингизга нисбатан ишлатила бошлайди.

4. Ижобий ҳиссиётларни намоён қилинг

Атрофдагиларнинг кайфияти бизга кучли таъсир қилади. Кўпинча ўзимиз билмаган ҳолда суҳбатдошимизнинг ҳиссиётига шерик бўламиз. Ёқимли таассурот қолдириш учун ижобий кайфиятни намоён қилинг.

5. Номукаммал бўлиб кўринишдан қўрқманг

Қандайдир камчиликни кўрсатиш ёки хато қилиш орқали сиз инсонга хос ҳислатлардан ҳоли эмаслигингизни намоён этасиз. Олимлар буни хатолар ёқтиришга қандай таъсир қилишини ўрганиш жараёнида аниқладилар. Тажриба иштирокчилари викторина қайдларини тинглаганлар. Барча саволларга тўғри жавоб қайтариб, охирида бехосдан қаҳвани тўкиб юборган одам мукаммал иштирокчига нисбатан кўпроқ одамларга ёққан.

6. Умумий қарашларга эътибор беринг

Биз қаеридир ўзимизга ўхшаш одамларга интиламиз. Бу ўхшашлик бўйича тортишиш эффекти деб номланади. Шунингдек, бизга умумий салбий ҳислатлари бўлган одамлар жуда ёқади.

7. Суҳбатдошни у истаганидек қабул қилинг

Одамлар ўзларини қандай кўрсалар, бошқаларга ҳам шундай кўринишни истайдилар. Бир одамнинг биз ҳақимиздаги тасаввури ўзимизники билан мос келса, муносабатлар омадли ривожланади. Бизни тушунаётганларини ҳис қиламиз, бу эса ишонч ўрнатилиши учун зарурдир.

8. Шахсий нарса билан ўртоқлашинг

Бу муносабатни боғлаш ва одамни яхшироқ билиб олишга ёрдам беради. Умумий мавзулардан бошлаб (масалан, иккингиз яқинда қандай фильм томоша қилгансиз), аста-секин шахсий саволларга ўтинг. Сўнгра ўзингиз ҳақингизда шахсий ниманидир сўзлаб беринг. Натижада, яқинлик ҳисси пайдо бўлади, суҳбатдошнинг эса келажакда сизга ишонч билдириши осон бўлади.

9. Суҳбатдошингиз ўзи ҳақида сўзлашига имкон беринг

Гарвард университети тадқиқотчиларининг аниқлашича, биз ўзимиз ҳақимизда гапираётганда овқат, пул ва жинсий алоқага тенглаштириш мумкин бўлган лаззатга  эга бўламиз.

Шунинг учун суҳбатдошингизга ўзи ҳақида сўзлаб бериш имконини яратинг. Шу тариқа унда суҳбатингиз борасида ёқимли хотиралар қолади.

10. Ўзингизни гўёки суҳбатдош сизга ёқаётгандек тутинг

Бир кишининг бизга нисбатан яхши муносабатда эканлигини билганимизда, ўзимизда ҳам унга нисбатан ёқтириш пайдо бўлади. Бу ҳолат жавобан ёқтириш дейилади.

Бундан ташқари, одамлар бизга нисбатан яхши муносабатда бўлиши тахмин қилганимизда, уларга нисбатан ўзимизни нисбатан илиқроқ тутамиз. Натижада ёқимли таассурот қолдириш имконини оширамиз.

Агар суҳбатдошингиз сизга қандай муносабатда эканлигига иккиланаётган бўлсангиз, ўзингизни ҳудди у сизга ёқадигандек тутинг. Шу аснода у катта эҳтимол билан сизни ёқтириб қолади.