Ҳар биримиз кийимларни сақлаш заруратига тўқнаш келганмиз, аммо буни тўғри қилиш ҳақида ҳамма ҳам ўйланмайди. Баъзан шу сабабли қимматли ва севимли буюмларимиздан айриламиз. Бугун кийимларингизни яхши ҳолатда сақлашни истасангиз, йўл қўйиш мумкин бўлмаган хатолар ҳақида сўзлаб берамиз.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

1. Мавсумий кийимларни нотўғри парваришлаш

Мавсумий кийимларни сақлашга қўйишдан аввал устки кийимни албатта кимёвий тозалашга беринг. Ҳеч қачон ифлос кийимларни шкафга олиб қўйманг, чунки шубалар рангини йўқотиб, бирламчи кўринишини йўқотиши, чарм буюмлар эса эластиклиги ва ялтирашини йўқотиши мумкин. Шунингдек, сақлашдан аввал буюмларга зараркунандаларга қарши махсус воситалар билан ишлов бериш керак.

2. Барча буюмлар учун вакуумли халталар

Ҳозирда вакуумли халталар анча оммалашган, аммо табиий чарм ва мўйна учун бундай сақлаш усули мақбул эмас, чунки ҳаво кирмаганлиги туфайли буюм “димиқиб қолади”, нохуш ҳид пайдо бўлади, юзадаги деталлар ёпишиб қолади, мўйналар шикастланади.

3. Нотўғри танланган илгичлар

Ҳеч қачон илгичларга пул аяманг. Шкафингизда илгич атиги 5та, кийимлар эса 10 баробарга ортиқ бўлса, бу яққол тартибсизликдир: дарҳол дўконга югуриб, етмаган илгичларни сотиб олиш зарур. Шунингдек, бир нечта кийим устма-уст илиниши ҳам мумкин эмас: битта илгичга 5-7та комплект осилса, кийим ғижим бўлади ва “нафас олмайди”.

  • Кийимларнинг енглари кейинчалик шишиб қолмаслиги учун уларнинг ўлчамига мос илгичларни олинг.
  • Илгичлар кийимнинг оғирлиги ва турига мос бўлиши керак: оғир шуба ва пальтоларни кичкина ва ингичка илгичларга, шунингдек нозик матодан тайёрланган кўйлакни эса эски ёғоч илгичга илманг.

4. Свитерлар ва трикотажни нотўғри сақлаш

Трикотаж ва жундан ишланган кийимларни илгичларда сақлаш мумкин эмас: бундай ҳолатда улар чўзилиб, шаклини йўқотади. Юмшоқ свитерлани сақлаш учун тор бўлмали матодан ишланган илма жавонлар тўғри келади. Жун свитер алоҳида жавонда тахланган ҳолда ўзини яхши ҳис қилади. Устига оғир буюмларни қўйсангиз, унда синиқлар ҳосил бўлади.

5. Узун кўйлакларни илгичларда сақлаш

Этаги шкафнинг полига тегиб турадиган узун кўйлак ва юбкаларни шкафнинг ўзидаги иглакка осган маъқул: шунда улар камроқ ғижим бўлади ва ортиқча дазмол уришга тўғри келмайди.

6. Шимларни нотўғри сақлаш

Замонавий гардеробларда илгичлар учун мўлжалланган анъанавий илгакдан ташқари, кўпинча тортиладиган илгаклар ҳам бўлади. Бироқ жун ва трикотаж букиладиган жойидан чўзилади, қисқичли илгичлардан фойдаланганда эса юмшоқ матода излар қолиши мумкин. Шунинг учун шимларни узоқ вақт сақлашнинг энг яхши усули шимнинг почасини кенглиги бўйлаб қисадиган илгичдир.

7. Бюстгалтерларни буклаб қўйиш

Бюстгалтерларни бундай тахлаш орқали кўкракни тутиб туриш ва унинг гўзаллигига урғу бериш вазифаси юкланган буюмнинг фасонини бузиб қўясиз. Бюстгалтерларни тўғри тахлаганда иккала косача тагидаги ва устидаги бюстгалтерларнинг косачаларига мос тушиши керак.

8. Жавондан илгич ўрнида фойдаланиш ва аксинча

Нозик матодан тикилган кўйлаклар ва блузаларни уларнинг ўлчамига мос илгичларга осиш, трикотаж ва жун буюмлар эса чўзилиб кетмаслиги учун тахлаб жавонга қўйиш керак.

9. Бир нечта кийимни бунга мос бўлмаган илгичларда сақлаш

Битта илгичга бир нечта кийимни илиш энг ёмон фикрдир. Сиз шкафда жойни тежаймайсиз, аммо пастда осилган кийимни ғижим қиласиз. Фақатгина кўп босқичли илгичларга бир нечта кийимларни илиш мумкин.

10. Тақилмаган тугмалар ва замоклар

Кийимни илгичга осгач, замоклар ва тугмаларни тақишни унутманг. Шунда буюмларингиз камроқ ғижим бўлади ва ўз шаклини сақлаб қолади.