• 6
  • 1
  •  
  •  
  •  
    7
    Shares

Ҳеч биримиз кўриш аниқлигимиз заифлашиши ёки умуман кўриш имкониятини йўқотишни истамаймиз. Бироқ, деярли ҳар куни қўл урадиган хатоларимиз туфайли кўзларимизга ихтиёрий равишда зарар етказамиз.

Биз қайси кундалик одатлар кўзларимиз саломатлигини шикастлаши мумкинлигини билишга қарор қилдик. Марҳамат, сиз ҳам билиб олинг:

1. Битта косметик воситадан жуда узоқ фойдаланамиз

Офтальмологлар 3 ойдан ортиқ фойдаланилган кўз бўяш воситаларини ташлаб юборишни тавсия қиладилар. Зеро, уларда тўпланадиган бактериялар кўз инфекцияларига сабаб бўлиши мумкин.

2. Кўп унли таомлар истеъмол қиламиз

Бундай егулик туфайли организмимизда инсулин даражаси ортади. Олимларнинг фикрича, бу ҳолат ёшликдаёқ кўз олмасининг чўзилиши ва узоқни кўра олмасликка олиб келади. Тадқиқотчилар дунёда узоқни кўролмайдиган одамлар фоизининг ортишига айнан унли егуликлар сабаб бўлганига шубҳа билан қарасалар-да, уларнинг кўз ривожланишига таъсири исботланган.

3. Кўз томчилари билан “қутуламиз”

Агар ўз ихтиёрингиз билан кўз томчиларидан фойдаланишни бошлаган бўлсангиз, демак кўпинча кўзда ноқулайлик ҳис қиласиз. Бироқ, томчилар шунчаки ноҳуш ҳислар ва қизаришни бир неча дақиқага йўқотади.

Бу усул сизни ҳақиқий муаммолардан халос этмайди, шунинг учун янги томчи дорини сотиб олишдан аввал мутахассисга мурожаат қилган ва касаллик ривожланиши эҳтимолининг олдини олган маъқул.

4. Кам сув ичамиз

Кунига 8 стакандан кам сув ичсак организмимиз сувсизликдан азият чека бошлайди. Бунинг натижасида етарлича кўз ёшлари миқдори ишлаб чиқарилмайди ва биз кўзда қуруқликни ҳис қиламиз.

5. Қишда қуёшдан ҳимояловчи кўзойнакдан фойдаланмаймиз

Шифокорларнинг огоҳлантиришича, қор ва муздан акс этувчи ультрабинафша “қор кўрлиги” деб номланувчи ҳолатга сабаб бўлиши мумкин. Бундай шишлар, буюмларнинг иккиланиб кўриниши ва кўз ёшланиши кузатилади. Шу боис офтальмологлар ҳаттоки совуқ мавсумда ҳам қуёшдан ҳимояловчи кўзойнаклар тақишни тавсия қиладилар.

6. Тўйиб ухламаймиз

Етарлича дам олмаган кўзлар фокус йўқолиши, кўз остидаги қора доғлар ва кўз “учиши” билан сизни “қувонтириши” мумкин.

7. Китобни кўзга жуда яқин тутамиз

Олимлар одамнинг қай тарзда ўқиши ва унинг кўриш ҳолати ўртасидаги бевосита алоқани аниқладилар. Уларнинг фикрича, бир кунини ҳам китобсиз ўтказа олмасдан, уни юзига жуда яқин тутадиганлар кейинчалик кўпинча узоқни кўра олмасликдан азият чекадилар.

8. Доим кўзларимизни ишқалаймиз

Чарчаган ёки қичитаётган кўзларни ишқалаганда бир неча дақиқага енгил тортиш мумкин. Бироқ, кўзларни доимий ишқалаш оқибатида мугуз пардаси заифлашиши ва шакли ўзгариши мумкин.

9. Асабий вазиятларда ишлаймиз

Агар ишдаги компьютер қаршисида кўзларда қуруқлик ва оғриқни ҳис қилсангиз, гап фақат мониторда бўлмаслиги мумкин. Олимлар келган хулосага кўра, бундай аломатлар аксарият ҳолларда руҳий ноқулай муҳитда ишлайдиган одамларга учрайди. Меҳнат шароитларидан тўлиқ қониқадиган одамлар эса, одатда, кўзлар чарчашидан шикоят қилмайдилар.

10. Контакт линзаларни олишни унутамиз

Бизнинг мугуз пардамиз ҳушёрлик вақтида кислородни ҳавода олади, уйқу чоғида эса кўз ёшлари намлигидан озиқланади. Бироқ, сутка давомида контакт линзаларнинг олинмаслиги мугуз пардасининг зарур моддалар олиш имкониятини йўқотади ва уни заифлаштиради.

Телеграм, Facebook, Одноклассники-даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!