Инсоният тарихида кўплаб ғайритабиий ҳолатлар кузатилган бўлиб, уларни бошқа ҳодисаларга боғлаш мумкин эмас ёки ўз давридан анча ўзиб кетгандек кўринади. Тасодифми ёки йўқ, нима бўлишидан қатъий назар, бу ҳодисалар антиқалиги билан эътиборни жалб қилади.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Марҳамат, кўп йиллардан буён одамларни ҳайратга солиб келаётган тарихдаги воқеалар билан танишинг. Эҳтимол, сизда уларга жавоб топилар?

1. Марк Твен ва комета

Марк Твен 1835 йил 30 ноябрда, яъни сайёрамиз узра Галлея кометаси учиб ўтаётган кунда дунёга келган. Ёзувчи 1909 йилда қуйидагича ҳазил қилган: “Мен 1835 йилда Галлея кометаси билан бирга келганман, бир йилдан сўнг у яна учиб келганида мен ҳам у билан бирга кетишга умид қиляпман”. Бу сўзлар ҳақиқий башоратга айланган: Твен Галлея кометаси қайтган куннинг эртасига, яъни 1910 йил 21 апрелда стенокардия туфайли вафот этган.

2. Темур лаънати

1941 йил 20 июнда советлик археологлар Темур мақбарасини очганлар. Қабр тошига қуйидагича ёзилган эди: “Менинг қабримни очганлар мендан-да даҳшатлироқ босқинчини эркинликка чиқаради”. 2 кун ўтгач Германия Собиқ Советга ҳужум қилган.

3. Бир хил тақдирлар

Дунёга келган заҳоти ажратилган ва бир-бирининг борлигидан хабари бўлмаган Огайолик эгизаклар деярли бир хил ҳаётни яшаб ўтганлар. Болаларни боқиб олган ота-оналар уларнинг иккисига Жеймс деб исм қўйган (келишмасдан), иккаласида Той исмли ит бўлган, иккаласи полициячига айланган ва Линда исмли аёлларга уйланган. Эгизакларнинг иккисида ҳам Жеймс Аллан исмли ўғил фарзанд бўлиб, иккаласи ажрашган. Охир-оқибат эгизаклар Бетти исмли аёллар билан иккинчи марта турмуш қурганлар.

4. Келажакдаги бомбардимон

1932 йилда муҳбир Ж. Бернард Хаттон ва суратчи Жоаким Брендт репортаж қилиш учун Гамбургдаги кемасозлик корхонасига борганлар. Эркаклар таҳририятга қайтганларида қаттиқ қўрқувда бўлганлар ва Гамбург узра амалга оширилган ҳаво ҳужуми ҳақида гапирганлар. Брендт сўзларини олинган суратлар билан исботлашга тайёр эди. Бироқ ҳеч қандай бомбардимон ҳодисаси, шунингдек олинган суратларда ҳам ғайриоддий ҳеч нарса бўлмаган.

11 йил ўтгач Хаттон Лондонда яшаган ва тонгги газеталардан бирида Гамбургда амалга оширилган бомбардимон – “Гоморра” операцияси ҳақида ўқиган. Бу тасодиф бўлганми ёки йўқ – номаълум, аммо Хаттон 1932 йилда айнан шу ҳужумни кўрганига ишончи комил эди.

5. “Менинг катта бувам ҳудди Жонни Деппга ўхшайди”

Imgur фойдаланувчисининг катта буваси чиндан ҳам қуйиб қўйгандек Жонни Деппга ўхшайди. Тасодифми ёки қайта туғилиш?

6. Мультфильмдаги башорат

Юқоридаги суратда “Жонни Браво” мультфильмидан лавҳа келтирилган. Деворда осилган “Тез кунда” деб ёзилган плакатга эътибор беринг. Бу эпизод 2001 йил 11 сентябрда юз берган террористик ҳужумдан 5 ой аввал эфирга узатилган.

7. Келажак самолёти

1935 йилда авиация маршали Роберт Виктор Годдард Эдинбургдаги ташландиқ аэродромни кўздан кечирган. Ортга кетаётганида об-ҳаво ёмонлиги туфайли яна аэродромга қайтишга мажбур бўлган. Бироқ, бу сафар аэродром анча жонли ва ишлаб турган кўринишда бўлган.

Парвоз йўлагида маршалга таниш бўлмаган самолёт турар эди, ваҳоланки у турли моделларни жуда яхши билган.

4 йил ўтгач Годдард яна ўша аэродромга юборилган, бу сафар аэродром ишчи ҳолатда бўлган. Бу ерда Годдард 1934 йилда кўрган самолёт – “Майлс Мажистер” бўлган. Самолёт 1937 йилда, яъни Годдард уни кўрганини айтганидан уч йил ўтгач ишлаб чиқарилган.

8. Европа Иттифоқига оид башорат

1968 йилда фантаст-ёзувчи Жон Браннер “Занзибарда барча жойида қотсин” номли китобини нашр эттирган. Унда ёзувчи расман фақатгина 1993 йилда пайдо бўлган Европа Иттифоқини тасвирлаган.

9. Ўтмишдаги хипстер

 © Imgur  

Британия Колумбиясидаги кўприк очилишида олинган 1941 йилдаги суратда бошқа одамлардан қаттиқ фарқ қилувчи йигит аниқланган. Ташқи қиёфаси туфайли уни “хипстер” деб номлаганлар ва бу бекорга эмас: унинг соч турмаги ва кийими, шунингдек кўзойнаги ва қўлидаги фотокамераси ўша давр учун ўта замонавийдир.

10. Молиявий инқирозни башорат қилган китоб

Айн Рэнднинг “Атлант қаддини ростлади” номли антиутопия жанридаги романи 1957 йилда чоп этилган. Ундаги сюжетга кўра, АҚШ ҳукумати тадбиркорларни тобора кучлироқ назорат қилади, эркин бозор ўрнини режали иқтисодиёт эгаллайди ва натижада чуқур молиявий инқироз юз беради. Айримларнинг фикрича, китобда 2008 йилда юз берган иқтисодий инқироз башорат қилинган.