Бугун ҳаётимизни мобил телефонсиз деярли тасаввур қила олмаймиз: алоқа воситаси, янгиликлар, иш, китоблар, фильмлар, мусиқа, ўйинлар, интернет – ҳаммаси битта гаджетда. Бироқ, кўпинча аккумулятор қуввати бир кунга ҳам етмайдиган тезликда тугаб қолади.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Эътиборингизга телефонингиз қувватининг тез тугаши сабабчиларини тақдим қиламиз. Эҳтимол, батарея даражасига салбий таъсирингиз ҳақида ўзингиз билмассиз.

Қувватлагич портини тозаламайсиз

Мобил қурилмангизни тозалашни унутманг. Бунда фақат телефон экранини эмас, балки қувватлаги тиқиладиган жойни ҳам артиш керак. Бу ерда чанг ва чўнтаклардаги ифлослар тўпланиб қолиши мумкин. Тозалаш учун учи ўткир пахтали таёқча ёки тиш кавлагичдан фойдаланинг.

Экранга ёрқин суратлар қўясиз

Вақтни, келган хабарларни ёки қўнғироқларни текширганда доим смартфоннинг асосий экранига қарайсиз. Телефон экранидаги ёрқин, ранг-баранг суратлар қувватни яхшигина “ейди”. Шу боис оқ-қора рангли суратлардан фойдаланинг. Шу тариқа, энергия сарфланишини қисқартирасиз.

Телефонни доим қўлингизда олиб юрасиз

Иссиқ пайтда телефонни доим қўлда ушламасликка ҳаракат қилинг. Юқори ҳароратли ҳаво туфайли смартфон қизийди, қўлингиздан чиқадиган иссиқлик эса батареянинг янада қизишига сабаб бўлади ва қувватни камайтиради.

Экранни автоматик буриш ёқилган бўлади

 “Экранни автоматик буриш” функциясини ўчириб, фақат зарур бўлганида ёқинг. Гап шундаки, бу функциянинг ишлаши учун катта қувватни сарфлайдиган махсус датчик – акселерометр жавоб беради.

Фондаги дастурлар ишлаб туради

Одамлар кўпинча инстаграм, мессенжерлар ва бошқа иловаларни текширганидан кейин уларни ўчирмайдилар. Лекин, дастурлар фон режимида ишлаб, батарея қувватини “емиришда” давом этади. Шунинг учун вақти-вақти билан барча ойналарни ёпишни унутманг.

Экранда максимал ёрқинликни ёқасиз

Хона ичида экран ёрқинлигини ҳеч бўлмаганда 30-40 фоизга пасайтиринг. Одатда, дисплейдаги маълумотни кўриш учун бундай ёрқинлик етарли бўлади, шунингдек аккумуляторнинг қувват сарфлашини қисқартирасиз. Ташқарида ҳам максимал ёрқинликка қўйиш шарт эмас. Яхшиси “Кўчада” деб номланган махсус функциядан фойдаланинг: у ҳаттоки қуёшда ҳам экранни кўриш ҳамда 15 дақиқадан сўнг мустақил ўчиш имконини беради.

Вибрацияни ёқиб қўясиз

“Вибрация” функцияси батареяни кўп ишлатади. Шу боис, ундан фақат зарур ҳолларда фойдаланишга ҳаракат қилинг. Бошқа ҳолатларда товуш режимини ёқинг ёки бутунлай товушни ўчиринг.

Автоматик блоклашдан фойдаланмайсиз

Смартфон экрани автоматик равишда ўчишини созланг. Блокка тушиш учун энг кам вақтни танланг. Шунда батарея сарфланиши қисқаради. Телефонни блокка туширишни унутган бўлсангиз ҳам, у мустақил равишда ўчади.

GPS, Bluetooth ва Wi-Fi ёқилган бўлади

GPS-навигатор, Bluetooth ва Wi-Fi ёқилган бўлиши батареянинг тезда тугашига сабаб бўлади. Шунинг учун, агар жойни аниқлаш ёки маълумот узатиш учун бу функциялардан фойдаланишнинг зарурати бўлмаса, уларни ўчириб қўйинг.

Телефонни ўчирмайсиз

Аккумулятор узоқроқ хизмат қилиши учун смартфонни тунда ўчириб қўйинг. Бу вақт ичида батарея совийди ва гаджетни ишлатишда турли носозликлар бартараф этилади.