Савдо маркази ёки супермаркетга кирганда кераксиз харидлар қилиш одатингиз кўп такрорланадими? Етарличами? Бироқ, режамизда бўлмаган нарсаларни сотиб олишга мажбур қиладиган турли найранглар ҳақида аксарият одамлар билмасалар керак.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Маркетологлар томонидан сотувлар ҳажмини ошириш учун қўлланиладиган 10та энг кенг тарқалган найрангни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ноқулай кассалар

60 фоиздан ортиқ одамлар касса ёнида навбатда турганида кераксиз харидларни амалга оширади. Касса ҳудуди харидорга режада бўлмаган харидни қайтариш имконини бермайдиган усулда жойланган бўлади, яъни кераксиз нарсани, айниқса товарлар аравачада бўлса, уларни қўйиш имконияти деярли мавжуд эмас.

Дам олишсиз дам

Ресторан ҳудудларида дам олиб, тамадди қилгач, харид қилишда давом этиш мумкин. Аслида, таом устида кўп вақт ўтказишнинг иложи йўқ: ноқулай мебель, столлар орасидаги кам масофа, шовқин ва акс-садо ўз таъсирини ўтказади. Бундай ҳолат савдо марказларига одамларни узоқ вақтга ушлаб қолиш ва доимий алмашувчи харидорлар оқимини таъминлаш имконини беради.

На дераза, на соат

10 скрытых уловок, которые заставляют нас тратить в магазинах больше

Ҳаммага маълумки, казинода на соат, на дераза бўлмайди: бу одам реаллик ҳиссини йўқотиши ҳамда иложи борича кўпроқ вақтини (пулини) сарфлашига қаратилган. Соатлар бўлмайдиган, деразалар ҳам камдан-кам учрайдиган савдо марказлари ҳам ҳудди шундай тамойил остида ишлайди.

Шинам дўконлар

10 скрытых уловок, которые заставляют нас тратить в магазинах больше

Савдо марказларидаги барча йўлаклар ёрқин ёритилган, динамиклардан эса баланд мусиқа эшитилади. Бундан ташқари, полдаги плитка ёруғлик ва товушни жуда яхши акс эттириш орқали таъсирни кучайтиради. Бироқ, дўконга киришингиз билан полдаги қоплама майин, ёруғлик у қадар кескин эмас, мусиқа эса ёқимли бўлиб қолади. Буларнинг бари қулайлик ҳиссини уйғотади ва дўконда кўпроқ қолишга ундайди.

Кийиниш хоналаридаги айёр кўзгулар

Қанчалар афсусланарли бўлмасин, аммо кийиниш хоналаридаги кўзгулар бизни янада келишган, тобланган ва баланд қилиб кўрсатади. Масалан, айрим ички кийим дўконларида кўзгуларга пуштиранг пигмент қўшилади, натижада тери тобланган бўлиб кўринади. Бу ҳийла сотувларни оширишга ёрдам беради: амалиётнинг кўрсатишича, у ёки бу кийимда ўзимизга қанча кўп ёқсак, уни сотиб олишимиз эҳтимоли ҳам шунча ортади.

Маҳсулотлар жойини ўзгартириш

Агар бир одам маълум вақт давомида битта дўкондан товарлар харид қилса, у ёки бу маҳсулот қаерда туришини яхши билади ва бошқа пештахталарга қарамасдан, ўзига керакли товар томонга йўл олади. Жойлар алиштирилганидан сўнг, барча маҳсулотларнинг жойи ўзгаради ва харидорнинг керакли маҳсулотни топиш учун бошқа пештахталарни кўздан кечиришига ва йўл-йўлакай аравачани тўлдиришига тўғри келади.

Айёр ёритиш усули

Маълумки, сариқ рангнинг маълум бир тусига эга бананлар яхшироқ сотилади. Бу қоида бошқа сабзавотлар ва меваларга ҳам тегишли. Дўконларнинг эгалари эса буни жуда яхши биладилар. “Мукаммал” ва ҳақиқий рангларнинг мос келмаслиги муаммоси ёритиш орқали бартараф этилади: “тўғри” ёруғлик ҳар қандай товарга жозибали кўриниш бериши мумкин.

Сунъий талаб

Масалан, турли шарбатлар турадиган пештахталарни олсак. Шарбатларнинг текис сафлари орасида баъзан “ёриқлар” бўлишига эътибор берганмисиз? Бизга бу маҳсулот шу қадар яхшилиги туфайли яхши талабга эга бўлгандек туюлади. Афсуски, одатда шарбатлар сунъий талабни ҳосил қилиш учун дўкон ишчилари томонидан олиб қўйилади.

Ўзига ишончсизликдан фойдаланиш

Дўконлардаги кийиниш хоналаридан ташқарида ўрнатилган кўзгулар сотувларда муҳим ўрин тутади: агар одам ўзига ишонмаган ёки шунчаки кўриниши жойида бўлмаса, кўзгуларда доим акс этувчи қиёфаси унга буни эслатиб туради. Бундай усул ташқи қиёфани яхшилайдиган ниманидир харид қилишга сабаб бўлади.

Контраст ўйини

Тасаввур қилинг, бир пештахтада бир хил таснифли иккита чойнак турибди. Лекин улардан бирининг нархи 49 099 сўм, бошқасиники эса – 50 000 сўм. “Арзонроқ” чойнакнинг сотув даражаси юқори, аммо қимматроғи деярли эътиборсиз қолади. Нима учун бундай? Гап шундаки, биз харид қилиш чоғида буюмларнинг ҳақиқий қиймати эмас, балки жуда фойдали харид қилаётганимиз ҳақида ўйлаймиз.