Айрим ҳайвонлар одамларни ҳақиқатдан ҳайратга соладиган ғаройиб қобилиятларга эга. Бироқ жониворларнинг бундай лаёқатлари борасида ҳақиқатга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган кўплаб уйдирмалар мавжуд. Хўш, ҳайвонлар тўғрисидаги қайси гапларга ишонмаслигимиз керак?

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

1. Итларнинг танаси терлайди

Аслида итларнинг танаси терламайди. Улар бошқача усул ёрдамида, яъни тилини чиқариш ва оғир нафас олиш орқали совишади.

2. Ўрдакнинг ғағиллаши акс-садосиз бўлади

Ҳар қандай товушнинг акс-садоси бўлганидек, ўрдак ғағиллашида ҳам акс-садо бор. Шунчаки у жуда паст бўлади ва одам кўпинча уни эшитмайди.

3. Опоссумлар думига илиниб боши пастда ҳолатда ухлайди

Опоссумларнинг думи дарахтларда юришга ва буюмларни олишга ёрдам беради. Бироқ катта жониворлар жуда оғир бўлади ва шохга фақатгина думи билан узоқ вақт илиниб, ухлай олмайди.

4. Кўршапалаклар ҳеч нарса кўрмайди

Тахминларга кўра, кўршапалаклар кўп бўлади ва айнан шунинг учун парвоз вақтида товуш ёрдамида йўналиш олади. Бироқ бу нотўғри. Кўршапалаклар кўра олади, аммо уни ўткир деб бўлмайди.

5. Одам ухлаётганида ўргимчакни ютиб юбориши мумкин

Ҳаво оқимларини чиқарадиган одам оғзидан вақти-вақти билан хуррак эшитилади ва бу ўргимчакларни жуда қўрқитади. Шу боис улар ҳеч қачон оғзингизга кирмайди.

6. Қўйлар – жуда аҳмоқ жониворлар

Эндиликда “қўйдек аҳмоқ” жумласини хушомад деб ҳисобласангиз бўлади. Хусусан, қўйлар ҳайвонлар учун етарлича ақлли эканлиги исботланган. Уларни ўргатишга мойил, одамларнинг юзларини эслаб қолади, ўз исмларига жавоб қайтаради, ранглар ва композицияларни эслаб қолади.

7. Тилла балиқнинг хотираси қисқа

Тилла балиқнинг хотираси давомийлиги 3 сониядан ошмаслиги тўғрисида уйдирма кенг тарқалган. Лекин Жанубий Австралиядаги мактаб ўқувчилари томонидан ўтказган тажриба бу тахминни йўққа чиқарди. Маълум бўлишича, тилла балиқнинг хотираси бир неча ойларгача етиши мумкин экан. Бундай давомийлик балиқчаларга егулик топиш ва хавфдан қочишга ёрдам беради.

8. Қушлар одамнинг иси келса, полапонларини ташлаб кетади

Одамларнинг фикрича, уясидан тушиб кетган полапонга ёрдам бериш мумкин эмас, чунки инсон ҳиди унинг ота-онасини чўчитиши мумкин. Бироқ қушларнинг ҳид билиш қобилияти яхши ривожланмаган ва улар боласидаги ҳидни сезмайди. Бундан ташқари, улар уясини ҳақиқий хавф юзага келганида тарк этади.

9. Соғлом мушукнинг бурни хўл ва совуқ бўлиши керак

© Depositphotos

Мушук бурнинг илиқ ва қуруқлиги ветеринарга югуриш учун баҳона бўлолмайди. Бундай ҳолатга иссиқ ҳаво, узоқ вақт ухлаш ва юзини ялаш сабаб бўлиши мумкин. Агар қуриган бурунга терининг кўчиши, иштаҳанинг йўқолиши ва уйқунинг бузилиши қўшилса, ташвишланиш мумкин.

10. Пантера – мушуксимонларнинг алоҳида тури

© Depositphotos  

Аслида олимлар ўзига хос қора тусдаги леопардларни ифодалаш учун “қора пантера” атамасидан фойдаланадилар. Алоҳида “пантера” тури эса мавжуд эмас.