•  
  • 1
  •  
  •  
  •  
    1
    Share

Айрим ҳийлалар ҳақиқатдан доҳиёна бўлгани учун улардан бир неча авлод фойдаланиб келади. Биз ўтмишни эсга олишга қарор қилдик ва сиз учун бувиларимиз ишлатган 10та фойдали ҳийлани жамладик.

1. Сувга ярим таблетка аспирин солинса, атиргуллар 2 баробарга узоқроқ туради

Аспирин сувнинг чиришини секинлаштиради ва хризантема, чиннигул, гладиолус ва атиргулларни узоқроқ сақлашга ёрдам беради. Бироқ, наргис гул учун сувга бир чимдим туз, георгинларга эса – бироз сирка қўшган маъқул.

2. Болага ручкани тўғри ушлашни ўргатиш учун канцелярия резинасидан фойдаланинг

Канцелярия резинасини қўлга кийдириб, сўнгра қопқоғи кафтга қаратилган ҳолда ручкани ўрнатинг ва 180 даражага буринг. Натижада, ручка тўғри ҳолатда ушланади.

3. Кийимдаги ёғли доғ устига имкон қадар тезроқ туз сепиш керак

Туз ёғнинг катта қисмини ўзига сингдириб олади. Шунчаки уни сепинг, бироз кутинг ва қоқиб ташланг. Доғни ювиш осонроқ кечади, кичкина доғча эса умуман йўқолади.

4. Қотиб қолган тирноқ бўёғини уни ўчириш суюқлиги билан эритиш мумкин

Лакни ўчириш учун мўлжалланган суюқликнинг бир нечта томчиси лакни янада суюқроқ ҳамда ялтироқ қилади. Бироқ, ортиқча суюқлик солинса лак ўта сувли бўлиб қолади.

5. Таги куйган кастрюлни ичида тузли эритмани қайнатиб, осон тозалаш мумкин

Ҳаттоки ёғли куйган юзани махсус воситаларсиз осон тозалаш мумкин. Шунчаки сувга бир нечта ош қошиқ туз солинг ва 15-20 дақиқа қайнатинг.

6. Бармоқларни лавлаги ёки резаворлар юқидан бир бўлак лимон ёрдамида тозалаш мумкин

Оддий совун бинафшарангни фақатгина кучайтиради. Шу боис, лавлаги ва резавор мевалардан кейин қолган тўқ доғларни йўқотиш учун лимон шарбатидан фойдаланинг ёки бир бўлак лимонни қўлларингизга суртинг.

7. Тузли сувга солинган тухумлар ёрилмайди ва оқиб чиқмайди

Туз тухумларнинг ёрилиши ёки ёрилмаслигига таъсир қилмайди. Бироқ у тухум оқининг чиқишига йўл бермайди ва таъмни ўзгартирмайди.

8. Нон уваланмаслиги учун пичоқни қайнаган сувга ботиринг

Янги нон кесилганда уваланиб кетмаслиги учун пичоқни аввал қайнаб турган сувга ботиринг ёки чойнакдан устига қуйинг. Сўнгра сочиқ билан артиб, текис бўлакларни кесинг.

9. Ҳашаротлар чаққанда қичитишдан картошка ёрдам беради

Ўртача картошкани олинг, ювинг ва кесинг. Кесилган томонини тоза жароҳат ёки ҳашарот чаққан жойга ёпиштиринг. Сўнгра бинт ёки ёпишқоқ пластир билан маҳкамланг.

Картошка қичитиш, яллиғланишни камайтириб, жароҳатни намлантиришга ёрдам беради. Натижада, у тезроқ тузалади. Бу усул ҳар қандай ҳашароқ чақиши ва қичитишларда ёрдам беради.

10. Соат бўйича ер томонларини аниқлаш

Қўл соатини олиб, соат мили қуёшга қаратилган ҳолда ушланг. Сўнгра соат мили ва 1 рақами ўртасидаги бурчакни ярмидан бўлинг. Бурчакни бўлаётган чизиқ жанубга кўрсатади.

Тушликкача жануб қуёшдан ўнг томонда, тушликдан сўнг – чап томонда бўлади.