Турмуш қурар эканмиз, кўпинча оилавий ҳаётга тааллуқли турли маслаҳатлар ва қоидаларни тинглашга тўғри келади: нима қилиш керак, қачон ва қандай, нималар мутлақо таъқиқланган.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Эҳтимол, ҳаммага қарши бориб, шунчаки бошни ортиқча қотирмаслик керакдир? Эътиборингизга бузиш мумкин ва зарур бўлган оилавий ҳаётнинг “ўзгармас қонунларини” тақдим этамиз. Уриниб кўринг, Сизга ёқиши аниқ.

Ҳеч қачон жуфтингизни алдаманг

Ҳеч қачон жуфтингизни алдамасликни маслаҳат берадиган одамларнинг ўзлари ҳам унга амал қилмасалар керак. Барча одамлар алдайди ва бу ҳақиқат. Айтмаслик ёки охиригача айтмаслик ҳам шулар жумласидан. Бир ўйлаб кўринг-а, баъзида барча тафсилотлар ва майда нарсаларни айтмасак қанча асабни сақлаб қолиш мумкин.

Кучли эркак учун заиф рафиқага айланинг

Заиф кўринишга интилиш бехосдан ҳаддан ортиқ инфантилликка етиши мумкин. Ёдда тутинг: сиз эркак кишига турмушга чиқдингиз. Инжиқ болага айланмасдан, ўзлигингизча қолинг.

Ярашиш учун жинсий алоқа фойдаланманг

Бўш вақтни бирга ўтказинг

Агар бир-бирингиздан дам олмоқчи бўлсангиз, олға. Бирга вақт ҳам ўтказиш керак, аммо бунга ҳақиқатдан ҳам истак бўлганида. Бунда сон эмас, балки сифат муҳим.

Яхшиси умумий қизиқиш ўйлаб топинг

Иккинчи ярмингизни ўз қизиқишларингиз билан банд қилишдан ёмони йўқ. Агар унга театрлар ва кўргазмаларга бориш ёқмаса, сизга эса футболнинг мутлақо қизиғи бўлмаса – ҳар бирингиз ўз ишингиз билан машғул бўлинг. Шунда иккингиз ҳам ижобий ҳиссиётларга тўла бўласиз ва уйдаги муҳит ҳам анча яхшиланади.

 

Аҳамиятсиз нарсаларни деб жанжаллашманг

Ранжишлар ва шикоятларни айтмаслик нотўғри. Бир кун келиб секин ҳаракатдаги бу мина портлаб кетади ва оқибати оғир кечади. Айтилмай қолган гапларни қолдирманг, яхшиси сизга нима ёқмаслигини ўз вақтида бир-бирингизга айтинг. Ростгўй бўлинг – шунда кўплаб “таъқиқланган” мавзулар жанжалларга олиб келмасдан, тинч йўл билан ҳам ҳал этилиши мумкинлигини кўрасиз.

 

Болалар биринчи ўринда

Дарҳақиқат, ота-она доим фарзандининг ёнида бўлиши, ғамҳўрлик қилиш ва ҳимоялаши зарур. Бироқ, ўзингиз ва турмуш ўртоғингизни унутиш керак эмас. Ҳафтада ёки ҳеч бўлмаса ойда бир мартта бир кечани фақат иккингизга ажратинг. Уни уйдан ташқарида ўтказинг ва шунчаки дам олинг.

Биргаликдаги ҳаётни байрамга айлантиринг

Бир-бирингиздаги қизиқишни қўллаб туриш учун жон-жаҳдингиз билан тиришиш шарт эмас. Ахир асосийси – бу ижобий ҳиссиётлар. Агар иш ҳафтасининг якунида шунчаки бирга диванда ҳордиқ чиқаришдан ҳузур олсангиз, сизни айблашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Муносабатлар устида ишланг

Кўпчилик “муносабатлар устида ишланг” иборасини ҳаддан ортиқ тўғри ва жиддий маънода қабул қилади. Кимлардир дарҳол ўзаро тушунтириш суҳбатларини ўтказа бошласа, бошқалар руҳшуносларга югуриб боради. Бироқ, оғир дамда энг муҳими дам олиш, барча муаммоларни қўйиб юбориб, янгиларини қўшмасликдир. Ана шунда муносабатларга учинчи одамни қўшишга ўрин қолмайди.