Барчаси қўлдан кетиб, бу олам чил-парчин бўлаётгандек туюлган бир пайтда, дунёда уни қутқаришга кучи етадиганлар ҳам борлигини ёдда тутинг.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Сизга беминнат ёрдамга қодир бўлган ва бошқаларнинг ташвишини четлаб ўта олмайдиган инсонлар ҳақида сўзлаб берамиз.

Уйсиз одам бошпанасиз ҳайвонларни тўйдириш учун лаймлар сотади

© ลุงดำคนรักแมว/facebook

Ҳар куни у Таиланд кўчаларига чиқиб, кўчадаги мушукларга егулик сотиб олиш учун лаймлар сотади. Лунг Дум (Loong Dum) исмли эркак бунинг учун ўзи оч қолишга ҳам тайёр. “Мен овқатланмай қолсам ҳам, ўзимни яхши ҳис қиламан, аммо улар менга ишонишади ва кутишади – уларна панд беролмайман”, – дея тан олади уйсиз. Унинг ҳикояси интернетдан жой олганидан сўнг, одамлар унга ҳайвонларни овқатлантиришда ёрдам бера бошладилар.

Уқитувчи ҳамфирклик белгиси сифатида ўқувчисига сочларини олдирди

© Paula Pollock/Facebook

11 ёшли Жексон Жонстон (Jackson Johnston) саратон билан курашаётган севимли бувасини қўллаб-қувватлаш учун сочларидан воз кечди. Бироқ, болакайни синфдошлари тушунмай, калака қила бошладилар. Жексон жуда ҳафа бўлди, шунда унинг ўқитувчиси олижаноб ишга қўл урди. У ўқувчисига ҳамфирклик белгиси сифатида Жексонга бутун синф кўзи олдида ўз сочларини қириб ташлашга рухсат берди. Дарҳақиқат, жуда ибратли мисол.

Сартарош қийинчиликка қарамай аутист боланинг сочларини олиб қўйди

© Evan O Dwyer/facebook

Аутизм хасталигига учраган 16 ёшли Эван О’Двайер (Evan O’Dwyer) сартарош ўриндиғида ўтирган пайтида бирдан ўзини ноқулай ҳис қила бошлаган. Бола кескин ўрнидан туриб, оилавий микроавтобусга югуриб кетган – бу ерда у ўзини доим хавфсизликда сезган.

Сартарош Дончи О’Коннеллнинг (Donncha O’Connell) кейинги ҳатти-ҳаракати интернетдаги одамларни ҳайратга солган. У хотиржам ўрнидан туриб, анжомларини тўплаган ва автомобилдаги Эваннинг олдига йўл олган. Бу ерда у боланинг акаси ёрдамида ўз ишини якунлаган ва Эван мутлақо тинчланган ҳолатда уйига йўл олган.

Кафе пули йўқ одамларни бепул овқатлантиради

© pikabu

«Маидат» номли кафе Доғистоннинг Махачкала шаҳридаги марказий масжид ёнида жойлашган. Яқинда ушбу масканнинг раҳбарияти овқатланишга эҳтиёжи бўлган, аммо унинг ҳаққини тўлай олмайдиган одамларга бепул тўйимли таом тақдим этиш қарорини қабул қилди. Айтганча, кафеда эҳтиёжмандлар учун меню мунтазам ўзгариб туради.

Омадли дастурчи ҳеч кимга кераги йўқ итларни қутқаршидан қувонади

© Rakesh Shukla/Facebook

Ҳиндистондаги IT-компаниясининг асосчиси Ракеш Шукла (Rakesh Shukla) ҳашаматли турмуш тарзига қарамай, ўзини баҳтиёр сезмаган. Барчаси 2009 йилда, яъни у биринчи марта уйига жароҳатланган итни олиб келганида ўзгарган. Шу пайтдан бошлаб Шукла ҳар бир учраган бахтсиз итни уйига олиб келган. Ҳайвонларнинг сони кўпайганида эса, дастурчи итлар бемалол айланиши учун ер ва ферма сотиб олган.

Ҳозирда унинг 700 дан ити бўлиб, фермада 10 киши ишлайди. Ракешни “Итлар отаси” деб чақиришади ва бу чиндан ҳам шундай. “Мен уларнинг сўнгги бошпанасиман: аксарият итлар касал, қари ва шунчаки мендан бошқа ҳеч кимга керак эмас”, – дейди Ракеш.

Ахлатчи ташланган китоблардан кутубхона яратди

© José Alberto Gutiérrez Sandoval/Facebook

Кимдир жониворларни қутқаради, кимдир – фалокатга учраган одамларни, колумбиялик ахлатчи Хосе Альберто Гутиеррез эса китобларни қутқаради. 20 йил аввал у ахлат қутисига ташлаб юборилган Толстойнинг “Анна Каренина” асарини топиб олган ва сақлаб қўйган. Шундан бери Гутиеррез ўзининг бепул кутубхонасида қарийб 25 минг ташлаб юборилган китобларни тўплаган. Шаҳарда уни “Китоблар ҳукмдори” сифатида танишади.

Болакай дугонасига ясама соч учун 2 йил сочларини ўстирди

© Jason Boone/Facebook

Габби 4 ёшида алопеция билан хасталанган. Шундан буён унинг доим бош кийимида юришига тўғри келган ва қизча бундан жуда уялган. У Тайлер билан танишганида янги дўсти Габбининг онасидан “Дўстим учун нима қила оламан?”, деб сўраган.

Габби ўз сочларини ўстира олмаслигини тушунган Тайлер буни ўзи амалга оширишга қарор қилган. Ясама соч учун зарур 25 см. узунликка эришиш мақсадида Тайлер 2 йилини сарфлади. Катталар болакайнинг бу қадар жиддий ҳаракатидан ҳайратга тушдилар.

Аёл буйрагини дўстига бериш учун 18 кг.га озди

© Bekah Ceidro/Facebook

32 ёшли Ребекка Сейдро (Rebekah Ceidro) дўсти ва собиқ ҳамкасбига буйраклар трансплантацияси талаб этилишидан хабар топганида 90 кг. вазнга эга эди. Ребекка бир дақиқа ҳам ўйлаб ўтирмасдан унга ўзиникини таклиф қилган. Қувонарлиси, у донорликка мос бўлса-да, бу вазифа учун камида 8 кг. ортиқча вазнга эга эди.

Шунда Ребекка қатъий чоралар кўра бошлади: турмуш тарзини ўзгартириб, машқлар ва югуриш билан шуғуллана бошлади. Бир йил ўтмай у 18 кг. вазнини йўқотишга эришди! Буйракни кўчириб ўтказиш бўйича амалиёт 2017 йилнинг кузига белгиланган.

Пианиночи бошпанасиз мушукларни қутқаради

© sarperduman/instagram

Истамбуллик пианиночи Сарпер Дюман (Sarper Duman)  кўчадан 9 та мушукни қутқариб олган. Уларнинг орасида қариган ва ногирон жониворлар ҳам бор.

Мушуклар халоскорларидан бениҳоя миннатдор ва бутун вақтларини унинг ёнида ўтказишни ҳуш кўришади. Энди улар мусиқачи ижодининг энг содиқ мухлисларига айланган. Баъзида эса мушукчаларнинг ўзлари ҳам мусиқа басталашга тайёр. Масалан, мана бу видеода бўлгани каби.