• 15
  • 1
  •  
  •  
  •  
    16
    Shares

Биз кўпинча фойдаланадиган, аммо уларнинг асл вазифасини билмайдиган нарсалар мавжуд. Шунинг учун биз учун одатий бўлган буюмларнинг ноёб вазифаларини санаб ўтишга қарор қилдик.

11. Пойабзал орқасидаги илгаклар

Бу илгакларнинг бир нечта вазифаси бор. Албатта, асосийси – уларнинг ёрдамида баланд қўнжли шнурланадиган пойабзални кийиш осонроқ. Бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас: илгакдан шнурни оёқ атрофида қўшимча боғлаш учун фойдаланиш мумкин. Шунингдек, илгакдан осиб қўйган ҳолда, пойабзални қуритиш мумкин.

10. Пластик бутилкалар қопқоғи ичидаги дисклар

Бундай дискни газланган ичимликлар солинган бутилкаларнинг қопқоқларида топиш мумкин. Бу дисксиз газлар шунчаки учиб кетган бўларди.

9. Осма қулфлардаги кичик тешиклар

Бу тешик бирйўла қатор вазифаларга эга. Биринчидан, у қулф ичида намлик тўпланишидан сақлайди: намлик тушиши оқибатида механизм тез занглайди, тешик туфайли эса суюқлик тўпланиб қолмайди. Иккинчидан, қишда тешик қулфни яхлаб қолишдан сақлайди. Шунингдек, механизм қота бошлаганида, у орқали машина мойини қуйса бўлади.

8. Чангютгич тутқичидаги тешиклар

Бу қисм тортиш қувватини камайтириш учун мўлжалланган. Бу, масалан пардаларни тозаланганда қулай. У чўтка ёки қувурда бирон нима тиқилиб қолганида ёрдам беради. Тешикларни очиш орқали қувватни тезкор камайтирган ҳолда, чангютгични қизиб кетишдан асрайсиз. Замонавий чангютгичларга бу хавф солмайди, аммо эскироқ моделларга асқотади.

7. Пластик деразалардаги режим созловчиси

Пластик деразаларда йил мавсумига қараб режимни ёқиб-ўчирадиган фойдали механизм мавжуд. Кўпчилик ромни итариш кучи билан фарқланадиган “ёз” ва “қиш” режимларини қўллаш мумкинлигидан беҳабар. Унутманг, йил давомида “қиш” режимидан фойдаланиш мумкин эмас, чунки қалинлаштирувчи тезроқ ишдан чиқади.

6. Тасмали ўлчагичдаги тишлар ва тешиклар

Кўрганмиз, аммо эътибор бермаганмиз – бу кўпчилик айтадиган гап. Ваҳоланки, тасманинг учини мих ёки асбобга илинтирган ҳолда, ёрдамчиларсиз бемалол ўлчовлар олишингиз мумкин. Тишлар эса бирйўла белги қўйиш ва қалам изламаслик учун керак бўлади.

5. Клавиатурадаги бўртиқлар

“F” ва “J” клавишаларида шунчаки бўртиқлар эмас, балки қарамасдан ҳарф терадиган одамлар учун махсус белгилар жойлашган. Улар қарамасдан йўналиш олиб, бармоқларни клавиатурада тўғри жойлаштириш имконини беради.

4. Чупа-чупс таёқчасидаги тешик

Мазкур ғалати тешик сирли бўлиб кўринсада, унинг вазифаси оддий – иссиқ ҳолатдаги карамель бироз тешикка оқиб кириши туфайли, хўрозқанд таёқчада маҳкам туради.

3. Пахта айланаларининг бир томонидаги рельеф юза

Маълум бўлишича, пахта айланаларининг юзаси нима учун ҳар хиллигидан кўпчилик беҳабар. Рельефли тараф юзга косметик воситаларни суртиш, силлиқ тараф эса тозалаш ва макияжни артиш учун мўлжалланган.

2. Степлердаги махсус деталь

Биз билмайдиган ва фойдаланмайдиган жуда қулай функция. Степлернинг пастки қисмида бириктирувчи скобаларни букадиган платформани 180 даражага айлантириш мумкин. Натижада, скобаларнинг учлари ичкарига эмас, ташқарига букилади. Бу варақларни вақтинча бириктирганда қулайдир.

1. Микрофонлардаги поролон ёки мўйна

Поролонли ва мўйнали қопламалар безак учун ишлатилмайди. Улар очиқ майдонларда микрофонда шамолнинг эсиши эшитилмаслиги учун ҳаво оқимларини “тўхтатиб қолади”. Студиядаги профессионал куй ёзишда эса бундай ҳимоя тингловчилар учун товуш зарбаларига айланадиган нутқдаги “портловчи” ундошларни бостиришга ёрдам беради.