Оила ва унинг ташқарисида муносабатларни тўғри йўлга қўйиш ва қалбингиздаги мувозанатни тиклашда ёрдам берадиган 12 та оддий нарсаларни эътиборингизга тақдим этамиз.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Оила ва унинг ташқарисида муносабатларни тўғри йўлга қўйиш ва қалбингиздаги мувозанатни тиклашда ёрдам берадиган 11 та оддий нарсаларни эътиборингизга тақдим этамиз.

Севган инсонингизни ҳар куни камида бир марта қучоқланг

Ҳеч бўлмаганда 20-30 сония давомида. Бир-бирингизга бу тарзда тегиш организмда боғлиқлик ва  ҳузур олиш гармонлари ишлаб чиқарилишига таъсир қилади. Ундан кейин юзага келадиган ҳислар сизга кун давомида ҳамроҳ бўлади, илиқлик ва ёқимлилик беради.

Муносабатларда замонавий технологиялардан фаол тарзда фойдаланинг

Севгилингизга ҳар куни мухаббатингиз ҳақида ёзишга эринманг. Ҳар иккингиз учун қадрли бўлган онлар ва тарих тўғрисида эсланг. СМС ёки ижтимоий тармоқлар орқали юборасизми, буниси муҳим эмас. Ҳар қандай усул мос келади, муҳими бу бекорчи иш деб ўйлаш керак эмас.

Суюкли инсонларни арзимас, бироқ ёқимли нарсалар билан сийланг

Уйга кетишда сиз учун муҳим бўлган инсон ёқтирган нарсаларни ёдга олинг. Балки бу мазали ширинлик ёки ёқимли исга эга қаҳва бўлиши мумкин. Тасаввур қилиб кўринг-а, унга бундай кутилмаган совға ҳеч қандай сабабсиз тақдим этилса, жуда хурсанд бўлади.

Эски қадрдонларни тез-тез ёдга олинг

Ҳаётингизда сиз “йиллаб кўришмаслигимиз мумкин, бироқ барибир бир-биримизни яхши кўрамиз” тамойили асосида мулоқот қиладиган одам мавжуд бўлса, муносабатларингизни қўллаб туриш керак эмас деган маънони билдирмайди. У сиз учун қанчалик қадрли эканини эслатинг, масалан эски суратларни тартибга солаётиб, уни эсга олганингиз, жудаям кўргингиз келгани ҳақида ёзинг.

Фарзандингиз тез-тез табассум қилишига ҳаракат қилинг

Ёдда тутинг, болалар эътибор ва ғамхўрлигингизга бошқаларга қараганда кўпроқ эҳтиёж сезадилар. Болага ҳар куни бахтли ҳиссиёт бериш сизнинг қўлингизда. Гап ҳар кун совға бериш кераклигида эмас. Мактабда истеъмол қилиш учун тайёрланган тушликка “Мухаббат билан, ойинг” деб унинг рюкзагига солиб қўйишнинг ўзи кифоя.

Бола билан мулоқотда тасаввурни доимо ишга солинг

Болангиз учун сеҳргарга айланиш у қадар мушкул эмас. Масалан, унинг учун мураккаб жараён саналган эрталабки уйқудан уйғонишига ёрқинлик беришингиз мумкин. Боланинг ёстиғи ёнига кичик совға ёки қизиқарли хўрозқанд қўйинг. У митти уйқучи юзида албатта табассум уйғотади. 

Болани мақтанг ва ҳаракатларини маъқулланг

Ҳатто биргина эзгу сўз ҳам кайфиятни кўтара олади, ахир уларни тез-тез айтган яхши-ку. Фарзандингизга у оилангиз учун қанчалик муҳимлиги, бугун яхши ишлар бажаргани, унинг муваффақиятларидан (ҳатто у кичик иш бўлса ҳам) хурсанд эканлигингизни эслатиб туринг.

Ҳамкасбларни сийланг

Жамоадаги соғлом психологик иқлим – муваффақиятли ва самарали иш гарови. Унга яхши томондан таъсир ўтказиш ўз қўлингизда. Ўзингиз билан ёқимли исга эга иссиқ пишириқ олинг ёки ҳамкасблирингизни уйда тайёрланган пирог билан меҳмон қилинг. Мана кўрасиз, кун балки ҳафта юқори руҳда ўтади.

Ўзингизга ваъда беринг ва уларни бажаришга ҳаракат қилинг

Яхшиси уларни қоғозга ёзинг: ҳафта бошида 5-7 банддан иборат қисқа рўйхат тузинг ва 7 кун давомида улардан ҳеч бўлмаса биттасини амалга оширинг. Тез орада сиз етиб боролмаётган ишлар “бажарилди!” мавқеида жойлашади.

Ўз орзуларингизни амалга оширинг

Агар кўп вақтдан бери ўзингизни ёқимли нарса билан сийлашга қарор қилолмаётган бўлсангиз, қуйидагича йўл тутинг: қоғоз пул ҳажмида бир неча қоғозча кесиб олинг, уларга истакларингизни ёзин ва ҳамёнга солиб қўйинг. Ҳар сафар ҳақиқий пуллар ўрнига қўлингизга ана шу қоғозлар тушиб қолса, зудлик билан дўконга боринг ва у ерда ёзилган нарсани сотиб олинг.

Ҳар куни эзгу ишлар қилинг

Кўчада хушбичим инсонни кўрсангиз, уялманг, унга мақтов сўзларини айтинг; болакайга ширинлик тақдим этиш ёки қари онахонга оғир юкини кўтаришда ёрдам бериш истаги пайдо бўлдими, илдамроқ ҳаракат қилинг! Ахир кундан-кунга меҳрибонроқ ва яхшироқ бўлиш – зўрку!