Сайёрамизда етиб бориш ё мураккаб, ёки мутлақо имкони бўлмаган кўплаб ҳудудлар мавжуд. Табиийки, кириш таъқиқланган айнан шу жойлар янада катта қизиқишга сабаб бўлади.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Эътиборингизга дунёдаги жуда қаттиқ хоҳлаган тақдирингизда ҳам кира олмайдиган 10 та маҳфий ҳудудни тақдим этамиз.

Мормонлар маҳфий базаси, Юта, АҚШ

Гранит тоғи остидаги 200 метрга яқин чуқурликда мормонлар томонидан қурилган омбор  жойлашган. Миш-мишларга кўра, бу ерда жуда қадрли бўлган ёдгорликлар сақланади. Омборга фақатгина черковнинг юксак мансабли аъзолари кириши мумкин. Ушбу базанинг жойлашуви унинг ҳаттоки ядро портлашига ҳам чидамли қилади.

Бутунжаҳон уруғ омборхонаси, Свальбард, Норвегия

Шпицберген оролида 2008 йилда бутунжаҳон уруғлар омбори очилган. Унда бутун сайёрадан келтирилган уруғларнинг 250 млн. намунаси сақланади. Омбор озиқ-овқат танқислиги юз бергантақдирда, шунингдек бошқа кўплаб сабаблар туфайли одамлар йўқотишларни тиклай олиши учун ташкил этилган. Оролда тектоник фаоллик мавжуд эмас, шунингдек денгиз сатҳидан 130 метр баландликда жойлашгани учун уруғларни сақлаш учун омбор мукаммал жой ҳисобланади.

Ниихау ороли, Гавайи, АҚШ

Барчанинг фикрига кўра, Гавайи ороллари – бу дам олиш ҳудуди. Бироқ, Гавайи архипелагидаги мана бу кичкина оролга кириш таъқиқланган. 1863 йилда Ниихау плантация эгалари оиласига сотилган ва 1915 йилда унга кириш таъқиқлаб қўйилган. Оролга бугун ҳам кириш бўлмайди. Чақирилмаган меҳмонлар келишига йўл қўймаслик учун Ниихау атрофи қўриқлаш хизмати томонидан кузатилади.

HavenCo дата-маркази, Силенд

Дата-марказ 2000 йилда Силенд князлигида очилган. HavenCo компанияси бундай ҳудудда жойлашиш орқали Британия қонунчилигидаги чекловларни айланиб ўтишига ишонган. 2008 йилда марказ ёпилган, аммо 2013 йилда унинг фаолияти тикланган.

«Пионен» бункери, Стокгольм, Швеция

Bahnhof провайдерининг дата-марказлари 30 метр чуқурликдаги ғорда жойлашган. Мазкур бункер 1943 йилда ядро зарбасидан ҳимояланиш учун қурилган. Иншоот ичида кундузги ёруғлик лампаларининг нурлари остида кўкарадиган тирик ўсимликлар бор. Шунингдек, бу ерда кўплаб сунъий шаршаралар ва ҳажми 2 600 литрга тенг аквариум жойлашган. Шу тариқа, компания ғор ичида бункер-офисларнинг ходимлари учун қулай шароитни яратган.

ADX Florence қамоқхонаси, Колорадо, АҚШ

Мазкур қамоқхонанинг норасмий номи – “Тоғ Алькатраси”. Бу ном унга шунчаки берилмаган. Маҳбусларнинг камералари – бутунлай тошдан ишланган, ҳаттоки ётоқлар ва раковиналар ҳам бетондан қуйилган. Ичкарида кўплаб лазерли қопқонлар ўрнатилган, пўлат эшиклар эса тармоқ орқали назорат қилинади. Бу қамоқхонанинг барча қўриқчилари маҳбуснинг қочиши эҳтимолидан шубҳаланган тақдирда нишонга теккизиб отиш ваколатига эга.

Менвит-Хилл ҲҲК базаси, Йоркшир, Буюк Британия

1954 йилда бу жой совуқ уруш даврида сигналларни ушлаб қолиш учун қурилган. Ҳозирда базада нималар қилиниши маълум эмас, аммо у ҳанузгача бутун дунё бўйлаб разведка маълумотларини электрон тўплаш бўйича энг йирик марказ ҳисобланади.

«Яшил наъматак» дам олиш базаси, Вирджиния, АҚШ

Қандай қилиб дам олиш базаси бундай рўйҳатда бўлиши мумкин дерсиз? Гап шундаки, бу ҳудуд фақат АҚШ ҳукумати ходимлари кира оладиган дунёдаги деярли энг қўриқланадиган курорт ҳисобланади. Мазкур дам олиш базасида ядровий уруш эҳтимоли учун қутқарув бункери ҳам жойлашган.

Ватиканнинг маҳфий архивлари

Айтишларича, бу дунёдаги энг ёпиқ кутубхона. Архивларда VIII асрдан буён Рим папаларининг барча ҳужжатлари сақланади. Мазкур архивларга кириш учун руҳсат олиш бўйича анча узоқ жараёндан ўтиш керак. Бундан ташқари, руҳсат фақат илмий ходимга берилиши мумкин.

BoldLane тўхташ жойи, Дербишир, Буюк Британия

Ушбу тўхташ жойи — ер юзидаги энг ҳавфсиз жойлардан бири. Ҳаёдовчиларга тўхташ жойи билан синхронлаштирилган махсус штрихкодли чипталар берилади. Автомобиль остидаги асфальтда ҳаракат датчиги жойлашган бўлиб, машина эгасисиз ҳаракатга келган тақдирда ҳавф сигналини ишга туширади. Тўхташ жойи ҳудудида операторлар томонидан бошқариладиган 190 та видеокузатиш камералари ўрнатилган.

51-ҳудуд, Невада, АҚШ

51-ҳудуд — синов парвоз аппаратлари ва қуролланиш тизимларини ишлаб чиқиш жойидир. Дастлаб базанинг номи Вьетнамдаги уруш чоғида МРБ ҳужжатларида қайд этилган. Базага ердан кириш чекланганлиги билан бир қаторда, унинг устидаги ҳаво макони ҳам чекланган. Бу мазкур ҳудуд устидан ҳар қандай парвозлар эҳтимолини истисно этади. Базанинг мавжудлиги катта хоҳишсиз тан олинган, натижада у кўплаб фитналарнинг назарияларига асос бўлган.

Асосий сурат: wikimedia