• 5
  • 1
  •  
  •  
  •  
    6
    Shares

Ишга созланиш ҳамда яхши кайфиятга эга бўлиш учун бир-икки дақиқадан ярим соатгача вақт ажратинг.

1. Жисмоний машқ қилинг

Жисмоний машғулотлар қувонч гормони – эндорфин ишлаб чиқарилишини кучайтиради. Шаҳдам қадамлар билан юриб, ўтириб-туринг, бўғимлар гимнастикасини бажаринг, рақсга тушинг. Натижада ишга яхши кайфият билан қайтасиз ва олдингиздаги вазифалар танаффусдан аввал кўринганидек қийин туюлмайди.

2. Нафас олинг

Аслида медитация техникасини ўзлаштирган маъқул, аммо шунчаки назорат остидаги чуқур нафас олиш ҳам етарли. Ҳамма вазифаларни унутиб, ёқимли нарсалар ҳақида ўйланг ва тўйиб нафас олинг. Олимларнинг фикрича, бу қон босимини меъёрлаштириб, одамни бўшаштиради. Стресс даражасини камайтириб, ишга лаёқатни қайтариш учун бир неча сония кифоя.

3. Кўчада сайр қилинг

Бу усул аввалги икки усулни бирлаштиради, аммо яна манзара ўзгариши ҳам қўшилади. Сайр чалғиб, фикрларни жамлашга ёрдам беради. Асосийси – ишлар ҳақида ўйламаслик. Сайрдан кейин вазифаларни тезроқ ҳал қилишга ёрдам берадиган кучни ҳис қиласиз.

4. Кулинг

Аксарият ижтимоий тармоқлардаги тасмани ўқиш орқали дам олишга уринади. Бироқ Facebook саҳифасидаги нафрат тўла постларни ўқиш сизга куч бермайди, аксинча, салбий ҳиссиётларни оширади. Лекин кулгили мемлар ва видеолар томошаси руҳий зўриқишни олади. Натижада оламга янада ижобий қараб, ғайрат билан ишга киришасиз.

5. Мизғиб олинг

Бунда кўп соатлик сиеста назарда тутилмайди. 15 ёки яхшиси 30-40 дақиқага мизғиб олинг ва натижасини кўринг. Кундузги уйқу стресс гормони – кортизолнинг миқдорини камайтиради. Лекин бу усул яхшироқ ишлаши учун тунда тўлақонли ухлашингиз керак.

Танаффусдан сўнг диққатингиз ошгани, унумдорлик кўпайганини ҳис қиласиз. Тадқиқотчиларнинг айтишича, кундузги уйқу ишлаб чиқаришдаги хатолар ва бахтсиз ҳодисалар сонини камайтиришга ёрдам беради.

6. Қўлларингизни уқаланг

Умумий уқалаш курси яхшироқ натижа берган бўлардию, аммо унга вақт ва пул керак. Қўлларни уқалашга эса бир неча дақиқа сарфланади ва кўп фойда келтиради. Олимларнинг фикрича, уқалаш ҳавотир ва стресс даражасини пасайтириб, юрак уришини меъёрлаштиради. Бундай уқалашдан сўнг тинчланиб, вазифаларни соғлом баҳолай оласиз.

7. Совуқ сув билан ювининг

Паст ҳароратли сувда сузиш тушкунллика қарши курашишда ёрдам беради. Албатта, офис раковинасига шўнғишнинг иложи йўқ, шу боис шунчаки совуқ сув билан юзингиз ва/ёки қўлларингизни ювинг. Бу сизни тетиклаштириб, дам олганлик ҳиссини беради.

8. Деразага қаранг

Бу усул бир ўқ билан икки қуённи ўлдириш имконини беради. Бир томондан, одамлар, машиналар, эълонлар ва дераза ортидаги бошқа турмуш ҳолатларини томоша қилиш орқали ишдан чалғиб тинчланасиз. Иккинчи томондан, кўзларингиз дам олади.

Компьютер билан ишлаганда сиз қарайдиган буюмларгача бўлган масофа деярли ўзгармайди ва бу кўриш органлари зўриқишини оширади. Шунинг учун узоқроқдаги объектларни кузатиш фойдалидир. Бу иш вазифаларига янги томондан қараш имконини беради.

9. Ҳиссиётларни намоён қилинг

Кўпинча чарчоқ нафрат билан уйғунликда кечади. Бу ҳиссиётни атрофдагиларга намоён этиш яхши фикр бўлмаса-да, уни ўзингизда ушлаб турманг. Қандайдир жонсиз буюм, масалан, бир вароқ қоғоз олиб, йиртинг, ғижимланг, полга отинг. Натижада анча енгиллашиб, вазиятга янада теран нигоҳ билан қарайсиз.

Муҳими, вароқни йўқотаётганингизда атрофда кузатувчилар бўлмаслиги керак, акс ҳолда вазият ғалати кўринади.

10. Тескари тартибда сананг

Одатий ҳисоб – мия учун доимий машғулот, шу боис у бир вақтнинг ўзида рақамларни санаб, муаммолар ҳақида ўйлаши мумкин. Лекин тескари саноқ бошқа масала. Бу усул мияни рақамларга эътибор қаратишга мажбурлайди ва фикрларни тозалашга ёрдам беради. Асосийси ҳаддан ташқари бўшашиб, ухлаб қолмасликдир (у ҳолда 5-усулга ўтасиз, ҳеч қўрқинчли жойи йўқ).

11. Мусиқа тингланг

Ҳотиржам қилувчи мусиқа чиндан ҳам ҳавотирлиликни камайтириб, стрессга қарши курашишда ёрдам бериши олимлар томонидан исботланган. Бу усул универсал бўлиб, жинсга боғлиқ эмас. Ёқимли куйлар кортизол миқдорини камайтириб, юрак уришини меъёрига келтиради ва вазифаларни ортиқча руҳий йўқотишларсиз енгиб ўтишга ёрдам беради.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!