•  
  • 2
  •  
  •  
  •  
    2
    Shares

Гипергидроз, замбуруғли касалликлар, стресс ёқимсиз ҳидни чиқарадиган бактериялар жуда яхши кўрадиган тер кучли ишлаб чиқарилишига сабаб бўлади.

Оёқлар ҳидланишидан буткул қутулишга доир маслаҳатларни тақдим этамиз.

Бактериялар учун озуқа муҳитини йўқотинг

Бактериялар учун озуқа муҳитини йўқотинг оёқлар хидланиш

Ёқимсиз ҳид чиқарадиган бактерияларнинг аксарияти тирноқлар остида ва терининг қаттиқлашган қисмларида жойлашади. Оёқларни ювганда уларнинг остини пемза билан ишқалашни, шунингдек тирноқлар тозалагига амал қилишни унутманг ва уларни калта қилиб кесинг.

Оёқларни ювгандан сўнг, бармоқлар орасини яхшилаб артинг

Оёқларни ювгандан сўнг, бармоқлар орасини яхшилаб артинг хидланиш

Подологлар душ қабул қилгандан кейин оёқларни шунчаки артишни эмас, балки бармоқлар орасини ҳам артишни тавсия қиладилар, чунки у ерда қолган намлик замбуруғ ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.

Оёқларингиз учун чой дамланг

Оёқларингиз учун чой дамланг оёқлар хидланиши

Чой баргларида мавжуд ошловчи моддалар бактерияларни йўқотиб, терлашни камайтиради. Оёқлар учун чойли ванналарни ҳар куни қилиш мумкин.

  • 1 литр қайноқ сувга 3 чой қошиқ чойни дамланг.
  • 2 литр совуқ сув билан аралаштиринг.
  • Оёқларни бу аралашмада 15-30 дақиқа тутинг.

Олма сиркаси

Олма сиркаси оёқлар

Олма сиркасига ботирилган мато ёқимсиз ҳидни бартараф этишга ёрдам беради:

  • 0,5 литр олма сиркасини 200 мл илиқ сувга аралаштиринг.
  • Докани аралашмага ботириб, 20 дақиқага оёқларингиз устига қўйинг.
  • Тери табиий йўл билан қуриши зарур.

Ифорли мойлардан фойдаланинг

Ифорли мойлардан фойдаланинг оёқлар

Бунда лаванда мойи жуда мос келади. У ҳидни яширишидан ташқари, бактерияларга қарши хусусиятга ҳам эга:

  • 4 томчи мойни оёқлар остига уқалаш ҳаракати билан суртинг.

Оёқлар учун ваннача қилиш мумкин:

  • 2 томчи мой + 3-4 литр сув. Оёқларни аралашмада 10-15 дақиқа тутинг.

Пайпоқлар ичини ўгириб ювинг

Пайпоқлар ичини ўгириб ювинг оёқлар

Бу усул матони тери парчалари ва бактериялардан яхшилаб тозалаш имконини беради. Табиийки, пайпоқлар материали ҳам синтетик бўлмаслиги керак.

Уйда яланг оёқ юринг ёки кўчага кийиладиган пайпоқларни ечинг

Уйда яланг оёқ юринг ёки кўчага кийиладиган пайпоқларни ечинг оёқлар

Юрганда пайпоқлар полдаги бактериялар йиғиб олади. Улар пойабзалнинг нам муҳитига тушгач, кўпая бошлайди.

Антиперспиратндан оёқлар учун ҳам фойдаланинг

Антиперспиратндан оёқлар учун ҳам фойдаланинг хидланиш

Антиперспирантлар таркибидаги кимёвий моддалар тер ажралишини камайтиришга ёрдам беради. Уни кечқурун душ қабул қилгандан сўнг, қуруқ терига суртинг.

Шифокор билан маслаҳатлашинг

Шифокор билан маслаҳатлашинг оёқлар

Агар ёқимсиз ҳиддан ташқари, қичишиш ва тери кўчиши пайдо бўлса, шифокорга мурожаат қилинг. Бу аломатлар кесувчи темиратки, инфекцияли яллиғланиш, микоз (паразит замбуруғлар туфайли пайдо бўладиган касаллик) каби хасталиклардан дарак бериши мумкин.

Ёқимсиз ҳидли пойабзални дезинфекция қилинг

Ёқимсиз ҳидли пойабзални дезинфекция қилинг оёқлар
  • Пойабзални ташқаридан яхшилаб ювинг.
  • Боғламлар ва патакларини хлоргексидин (антисептик) эритмасида ивитинг.
  • Хлоргексидинга ботирилган пахтали тампон билан пойабзалнинг ички юзасини артинг.

Пойабзални қуруқликда тутинг

Пойабзални қуруқликда тутинг оёқлар

Албатта, мунтазам равишда алиштириш учун мавсумга мос 2 жуфт пойабзал бўлгани маъқул. Бироқ, иккинчи жуфт бўлмасаю, ботинкалар хўл тортган бўлса, эски синалган усул – ғижимланган газета варақлари фойда беради. Уларни пойабзал ичига қўйинг ва тун давомида газета жами намликни сингдириб олади. Шунингдек, электр қуритгичдан ҳам фойдаланиш мумкин.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!