Кун давомида кўзларимизга катта юкланиш тушади. Шу боис кўриш қобилиятини узоқ йилларга сақлаб қолиш учун уларга ғамҳўрлик қилиш керак.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Кун давомида кўзларимизга катта юкланиш тушади. Шу боис кўриш қобилиятини узоқ йилларга сақлаб қолиш учун уларга ғамҳўрлик қилиш керак.

1. Кўзларга дам беринг

Агар компьютер экрани олдида кўп вақт ўтказсангиз, иш кунининг ўртасига келиб кўзларда чарчоқ ва қуруқланиш юзага келишини сезган бўлсангиз керак – ахир, мониторга қараганда икки баробарга камроқ кўз пирпиратамиз.

Монитор кўздан бир оз пастда тахминан 60 см. Масофада бўлиши керак. Экран ёруғлиги кўзларга тушмаслиги учун аксни қайтарувчи юзадан фойдаланинг.

Ҳар 20 дақиқада кўзлар машқини бажаринг. Бунинг учун 20 сония давомида компьютердан тахминан 6 метр узоқда турган буюмга қаранг.

2. Доим қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак тақинг

Ульрабинафша нурлари нафақат тери, балки кўзлар учун ҳам зарарлидир. У катаракта, кўз мугуз пардасининг куйиши ва ҳаттоки қовоқ саратонига сабаб бўлиши мумкин.

Кўзларни ультрабинафша нурларининг зарарли таъсиридан ҳимоялаш учун қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак ёки УБ-фильтрли махсус линзалар тақиш керак. Ҳаттоки энг булутли кунда ҳа кўзойнак кийишни унутманг, чунки қор, сув, қум ва асфальт ультрабинашфа нурларини акс эттиради.

3. Ҳимоя кўзойнагидан фойдаланинг

Кўз жароҳатига нафақат ишлаб чиқаришда, балки уйда ҳам ҳавфсизлик қоидаларига амал қилмасдан эга бўлиш мумкин. Майда зарралар тушиши ёки кимёвий моддалар таъсиридан кўзларни ҳимоялаш учун кўзойнакдан фойдаланинг. Спорт билан шуғулланишда, масалан сузишда, чанғи учишда ёки баскетболда ҳам ҳимоя кўзойнагини танлаш керак. Улар кўз жароҳатларининг олдини олади.

Ҳимоя кўзойнагининг линзалари поликарбонатдан ишланган бўлиши керак. Поликарбонат бошқа материалларга нисбатан 10 карра кўпроқ зарбга чидамлидир.

4. Таомномага юрак ва кўзлар учун фойдали маҳсулотларни қўшинг

Қон айланишини яхшилайдиган маҳсулотлар соғлом юрак ва яхши кўриш қобилиятини таъминлайди. Уларга цитрус мевалар, кўкатлар ва ёрмалар киради. Таркибида юқори миқдорда цинк бўлган егулик ультрабинафша зарарларининг олдини олади: ловия, нўхат, ёнғоқ, устрица, ёғсиз қизил гўшт ёки парранда гўшти.

Кўриш учун сабзи ва бошқа сариқ ҳамда оловранг маҳсулотларда мавжуд бета-каротин жуда фойдали. Организмимизда бета-каротин А витаминига айланади, унинг етишмаслиги эса кўриш муаммоларига олиб келиши мумкин.

Лютеин ва зеаксантин — кўзлар учун фойдали моддалардир. Улар кўкатлар, исмалоқ, карам ва бошқа баргсимон сабзавотларда бўлади.

5. Кўздаги оғриқни эътиборсиз қолдирманг

Совуқ компресс, антигистамин воситалар ёки кўз учун томчилар қизариш ва қичишишни кетказиши мумкин. Агар кўзингизга қум киргандек ҳис пайдо бўлса, кўзларни совуқ сув ёки изотоник эритма билан ювинг.

Агар аломатлар ўтиб кетмаган бўлиб, кўзлар шишиб оғриса ёки ёруғликка таъсирчан бўлиб қолса, мустақил даволанмасдан тиббий ёрдамга мурожаат қилинг.

6. Контакт линзаларни парваришланг

Линзаларга тегишдан аввал, албатта, қўлларингизни ювинг. Линзаларни олгандан сўнг уларни дезинфекциялаш зарур. Бунинг учун фақат сифатли эритмалардан фойдаланинг. Контакт линзаларни хизмат қилиш муддатига қараб мунтазам алиштириб туриш керак.

Сув ҳавзаси ёки очиқ сувда сузишни, шунингдек қандайдир кучли таъсир қилувчи кимёвий моддаларни қабул қилишни режалаштирганда линзаларни кийманг. Уйқуга ётишдан аввал линзаларни олиб қўйинг.

7. Умумий саломатликни кузатиб боринг

Кўриш билан боғлиқ бўлмаган турли касалликлар кўзларни шикастлаши мумкин. Масалан, юқори қон босими ёки қандли диабет кўзларга қон келишини камайтиради. Иммун тизимидаги бузилишлар ҳам кўришга салбий таъсир қилади. Шу боис қандайдир жиддий касалликларингиз бўлса, кўзлар саломатлигига қатъий ғамҳўрлик қилиш керак.

8. Дори воситаларини қўллаш бўйича йўриқномаларни эътибор билан ўқинг

Айрим дори воситалари ўзаро таъсир қилиши оқибатида кўриш муаммолари юзага келиши мумкин. Воситани қабул қилишдан аввал салбий таъсирлар эҳтимоли билан танишиб чиқинг. Агар дорини қабул қилгандан кейин кўзлар қуриши, ёшланиши, иккиланиб кўриш, ёруғликка таъсирчанлик, ноаниқ кўриш ёки шишиш каби аломатларни сезган бўлсангиз шифокорга мурожаат қилинг.

9. Эски косметикадан фойдаланманг

Макияж учун мўлжалланган суюқ ва кремли воситаларда кўзларга зарар етказиши мумкин бўлган бактериялар тезда пайдо бўлади. Очилган воситаларни уч ой давомида ишлатиш керак. Яроқлилик муддати ўтган косметик воситалардан фойдаланманг. 

Макияж қилишдан аввал ва уни ўчиргандан кейин юзни яхшилаб тозалаш керак. Бошқаларнинг косметикаси ва дўконлардаги синов воситаларидан фойдаланманг. Агар аллергик таъсирчанликка мойил бўлсангиз, фақат ўзингизга мос синалган воситаларни ишлатинг.

10. Кўзларни мунтазам текширтиринг

Бу ишни, ҳаттоки, кўзойнак тақмаган тақдирингизда ҳам амалга ошириш керак. 18 дан 60 ёшгача бўлган даврда йилига икки марттадан кўзни текширтириш тавсия этилади. Агар бу ёшдан катта бўлсангиз, контакт линзалар тақсангиз, диабет, юқори қон босимидан азият чексангиз ёки қариндошлардан кимдадир кўриш муаммолари бўлса, кўзларни ҳар йили текширтириш керак.

11. Чекишдан воз кечинг

Чекиш бутун организм ҳолати, жумладан кўзлар саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Чекиш катаракта, кўзлар қуруқланиши ва кўз мугуз пардаси шикастланадиган бошқа касалликлар юзага келиши ҳавфини оширади. Шунингдек, чекиш қон тизимида тромблар ҳосил бўлиши ва артериялар спазмини келтириб чиқаради.

Бу нафақат инфарктга олиб келиши, балки кўриш қобилиятини йўқотишга ҳам сабаб бўлиши мумкин. Чекишни қанча тез ташласангиз, асоратларга эга бўлиш ҳавфи шунча камаяди.