Агар баъзи нарсаларни алмаштириш имкони бўлса, бундай ҳис уйғониши билан янги диван харид қилишга отланмасак керак. Дизайнни янгилашнинг оддийроқ усуллари бор.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Хона эшиклари

© depositphotos   © depositphotos 

Ҳа-ҳа, хонадондаги оддий эшикларга ҳам ўзгача кўриниш хадя этиш мумкин. Эшикни бутунлай бўяш шарт эмас, унинг ён томони бўялса кифоя. Бунинг учун ёрқинроқ ранг танлаш керак, албатта бу интерьерга мос бўлиши лозим. Бу қарор сизга шу даражада ёқиб қоладики, аввал қандай қилиб битта рангдаги эшиклар билан яшаганингизни тушунмайсиз.

 

Эшик қўнғироғи

© depositphotos   © depositphotos 

Унинг ранги кулранг, эшик эса классик бир хил рангда бўлса керак. Ёрқинроқ ва ноодатий элемент қўшиш айни муддао. Эшик қўнғироғини бўяш аъло вариант бўлади. Кўзга ташланадиган ранг танлаймиз – панель уйларнинг нурсиз рангларини ёрқинлаштирамиз.

 

Жавон

© depositphotos   © depositphotos 

Қачонлардир бу энг севимли оппоқ ғаладон бўлган. Ҳозирда эса жиғингизга тегмоқда. Уни ташлаб юборишга шошилманг. Бор-йўғи унга янгича руҳ бағишланг. Вариант сифатида унинг бир неча қутиларини ёрқин рангларга бўяшни таклиф этамиз. Шу йўл билан оила бюджетини сақлаб қолиш ва бир хил рангдаги интерьерга ёрқинлик баҳш этиш мумкин.

© depositphotos   © depositphotos 

Майдароқ деталларни бўяш ҳам яхши вариант саналади. Масалан, ғаладон оёғи ва тутқичи.

© depositphotos   © depositphotos  

Ёки ранг-баранг стол билан чекланиш мумкин.

 

Шкафнинг орқа девори

© depositphotos   © depositphotos 

Оппоқ девор – ҳар доим бироз зерикарли. Шунинг учун ёқимли рангдаги бўёқни сотиб олинг ва ошхонага ёрқинроқ тус беринг. Шу йўл билан асабга тегишга улгурган шкаф янги ҳаёт имкониятига эга бўлади. Сиз эса ҳар сафар уни очаётиб оддий ўзгаришдан завқ оласиз.

 

Стуллар

© depositphotos   © depositphotos  

Услуб ва бир хиллик албатта ажойиб, бироқ ғаройиб дизайн жудаям бетакрор кўриниши мумкин. Шунинг учун қўрқмасдан бўёқ олиб, стулга ўзгача кўриниш баҳш этинг. Фақат оёқлари ёки ўриндиғини, ё бўлмаса, стулни бутунлай бўяш мумкин.

 

Деразалар

© depositphotos   © depositphotos  

Бу ерда ҳам оддийликдан қочамиз. Одатий оқ ром – зерикарли ва кўримсиз. Бироқ бўёқ бўлса, ғаройиб нарса ўйлаб топиш мумкин: деразани бутунлай бўяш ёки баъзи қисмларига ранг бериш. Асосийси, тажриба қилиш ва кундалик ҳаётга ажойиблик қўшишдан чўчимаслик.

 

Девор

© depositphotos   © depositphotos  

Хонангиздаги девор оппоқ ёки бошқа сокин рангда бўлса, деворлардан биттасига урғу бериш кифоя. Уни ёрқин рангга бўянг, интерьер дарров ўзгача тус олади. Бундан ташқари, бу дизайндаги ноодатий ечимдир.

 

Шифт

© depositphotos   © depositphotos  

Янгича кўринишни истаётган бўлсангиз-у, деворларни бўяш сизга тўғри келмаса, диққатни шифтга қаратиш мумкин. Қандайдир расм қўшиш ёки уни бўяш орқали одатий интерьерга катта ҳаражат қилмай янги ҳаётни баҳш этиш имкони пайдо бўлади.

 

Деворий жавонлар

© depositphotos   © depositphotos  

Девордаги бир хил рангдаги жавонлар жуда қулай бўлиши мумкин, бироқ қолган нарсаларда бўлани каби тезда “жонга тегади”. Янгисини сотиб олмаслик учун уйингиза мавжуд бўлганларини бўяш кифоя. Бу ёғи фантазиянгизга боғлиқ: уларни бир хил рангга ёки  камалак рангларига бўяш мумкин.

 

Кўриб чиқиш бўйича расмлар depositphotos