Инсон ва табиат имкониятлари чегарасиз. Шу туфайли турли ландшафт ва лол қолдирувчи архитектура мавжуд. Эътиборингизни сайёрамиздаги ғаройиб ҳодиса - ер ўраларига қаратмоқчимиз.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

«Делюкс Мистери Хоул»

«Делюкс Мистери Хоул» (Deluxe Mystery Hole) — келиб чиқиши ҳақида ҳеч ким билмайдиган ўра. Унинг чуқурлигини замонавий ўлчаш усуллари билан  ҳозиргача ўлчаш имконсиз бўлган. Ҳозирда ундан аттракцион сифатида фойдаланилмоқда.

«Машҳурлик ўраси»

 «Машҳурлик ўраси» Монтичелло тўғонида жойлашган. Бир қарашда сув катта воронка орқали ер остига кетаётгандек кўринади, ҳақиқатда эса бу сув оқиб тушадиган трубадир. Ўрани ёмғирдан кейин сув юқорига кўтарилганида кузатиш тавсия қилинади.

«Савмилл Раковинаси»

«Савмилл раковинаси» (Sawmill Sink) — Багамадаги мовий ўра. У археологик қазилмалар ўтказиш жойи бўлиб, олимларга Ер минг йил аввал қандай бўлганини билиш имконини билишга ёрдам берган. 

Иблис воронкаси

Иблис воронкаси ер ости ғори бўлиб, у ерга ташрифчилар кириши қатъиян ман этилган. Бироқ ёз фаслида уч миллион кўршапалак ғордан учиб чиқаётганини кузатиш мумкин.

Катта мовий ўра

Бу ўра кариб денгизида жойлашган Лайтхаус-Риф маркази. У дастлаб музликлар даврида шаклланган ғорлар тизими эди. Катта мовий ўра шўнғиш учун энг яхши жойлар ўнталигига киради.

Дин мовий ўраси

Дин мовий ўраси бугунги кунда дунёдаги энг чуқур ўра саналади. У Багамада жойлашган ва фридайверлар учун машқ қилиш базаси сифатида фойдаланилади.

Харвуд ўраси

Харвуд ўраси Янги Зеландияда жойлашган ғор. У мамлакатдаги энг чуқур вертикал ғор саналади.

«Дунё» Кимберлит найчаси

 “Дунё” кимберлит найчаси Ёқутистондаги олмослар конининг йириклиги бўйича иккинчи ўринда. Ҳозирда олмос рудаси ерости конида қазиб олинади.

«Омадли» кони

“Омадли” кони Ёқутистондаги олмослар кони, Шимолий қутбдан 20 километр узоқликда жойлашган.

«Осмон ўраси»

“Осмон ўраси” Карст воронкаси 128 минг йил аввал пайдо бўлган. Дунёдаги энг чуқур  бу воронка парашютдан экстремал сакрашга қизиққан одамларнинг энг севимли жойидир.

Бингем-Каньон

Бингейм-Каньон — АҚШдаги тоғ-саноат пунктидир. У ердаги мис конида очиқ усулда иш олиб борилади.