• 8
  • 1
  •  
  •  
  •  
    9
    Shares

Машҳур инсонларнинг ёши ва доимий бандлигига қарамай, доим яхши кўринишда бўлиши бизда бироз ҳасад уйғотади. Албатта, улар яхши косметологлар ва дерматологларнинг мунтазам ёрдамисиз ишламаслигини биламиз.

Зеро, самарали парвариш асосини ҳар ким қўллаши мумкин бўлган оддий қоидалар ташкил қилади. Келинг, уларни биргаликда эслаб қоламиз!

1. Қуёшдан ҳимояловчи кремдан фойдаланинг

Қуёшдан ҳимояловчи кремдан фойдаланмасангиз, чиройли ва соғлом терига эриша олмайсиз: голливудлик юлдузлар ҳар куни уни юзларига суртишади. “Бу қоидага амал қилмасангиз, бошқа ҳар қандай уринишлар бекорга кетади. Бу одатингизга айланиши керак”, – дейди Мадонна билан ишлаган косметолог Мами Макдональд. “SPF-30 – ҳимоянгизнинг минимал омили. Кун давомида ҳимояни янгилашга ҳаракат қилинг”, – дея маслаҳат беради юлдузлар косметологи доктор Лансер.

2. Яллиғланиш пайдо бўлганида, терини қуритиб юборманг

Учуқларга қарши ишлатиладиган аксарият нуқтали кремлар таркибида мавжуд бензопероксид терини қаттиқ қуритиб, яллиғланиш ва тери ёғи ишлаб чиқарилишини оширади. Спирт тахминан шундай таъсир кўрсатади: бу усул билан учуқлардан ҳалос бўлмайсиз. Доктор Гарольд Лансер терини қуритишни бас қилиб, салицил ёки сут кислотаси ёрдамида тозалашга, шунингдек лойдан иборат тозалаш воситаларига эътибор қаратишни тавсия қилади.

3. Ҳеч қачон бўйинни унутманг

“Бўйин ва декольте соҳасини парваришлаш муҳим, чунки тананинг бу қисми эгасининг ёшини жуда тез намоён этади”, – дейди Хэлли Берри, Брук Шилдс ва Гвинет Пэлтроу каби юлдузлар билан ишлаган доктор Брандт. Бу соҳадаги тери юпқа бўлиб, ҳуддиюз териси каби нозик парваришни талаб этади. Парваришни даҳанда тугатмасангиз, ҳаммаси яхши бўлади.

4. Юзни муз бўлаги билан артинг

Санта-Моникалик дерматолог Ава Шамбан бир неча сония давомида юзни муз бўлаги билан артишни тавсия қилади: натижада терининг бўғиқ ранги бартараф этилади. Бу усул қон айланишини яхши йўлга қўяди ва тери ялтирай бошлайди.

5. Пардоз ва парвариш воситаларини тўғри сақланг

Доктор Жалиман пардоз воситаларини чўмилиш хонасида сақлашни маслаҳат бермайди: иссиқ ва нам муҳим воситаларнинг яроқлилик муддатини қисқартириши мумкин, эскирган воситалар эса ҳеч қандай фойда бермайди. Шу боис, юз кремлари ва камдан-кам ишлатиладиган пардоз воситаларини музлатгичда сақланг.

6. Терингизга тегадиган ҳамма нарсани тозаликда сақланг

Доктор Лансер гигиенага алоҳида эътибор беришга тавсия қилади: албатта, юзга ифлос қўллар билан тегмаслик зарур. Иккинчидан, доктор ёстиқ жилдларини тез-тез алиштиришни маслаҳат беради: терингиз қуруқ ёки нормал бўлса – ҳафтада бир марта, тери ёғли бўлса – уч кунда бир марта. Шунингдек, бактериялар маскани ҳисобланган смартфоннинг экранини вақти-вақти билан тозалаб туришни унутманг.

7. Юз акнега мойил бўлса, скраблар ва мочалкадан фойдаланманг

Супермодель Кендалл Женнер бир куни Беверли-Хиллзлик терини парваришлаш бўйича эксперт Кристи Киддни учратгунига қадар узоқ вақт учуқли тошмадан азият чеккан. Доктор скараблар ва бошқа абразив воситалар, шунингдек мочалкалар ва чўткалардан фойдаланишни бас қилишни буюрган: бундай усулда тери янада кўпроқ яллиғланади. Совунсиз воситалар билан юмшоқ, нозик тозалаш – ҳар қандай тери тури учун зарурдир. Яллиғланиш ва қизаришни камайтириш учун сув ва аспириндан иборат нуқтали пастани суртинг.

8. Юз уқалаши кўз остига қора доғларни кетказади

Оле Хенриксон голливудлик мижозларига кўзлар остидани ҳалқаларга қарши лимфа-дренаж юз уқалашини тавсия қилади. Бу усул лимфалар оқимини кучайтириб, терини таранглаштиради ва ҳалқалар йўқолади. Айтгандек, бу уқалашни ўрганиш қийин эмас ва уни мустақил бажариш мумкин.

9. Қўл терисини парваришланг

Қўллар, ҳудди бўйин сингари кўплар эътиборсиз қолдирадиган соҳадир, аммо қўл териси ҳам юпқа ва нозик бўлади. Уй юмушларини қўлқопда бажаришга, қўл учун кремдан мунтазам фойдаланишга ҳаракат қилинг. Шунингдек, юзга восита суртгандан кейин, кафтларнинг тшақи юзасига қаришга қарши воситаларни суртишни унутманг, дея маслаҳат беради косметолог Марта Самкиран. Ва албатта, қуёшдан ҳимояни унутманг!

10. Терини доим яхшилаб тозаланг

Дерматолог Дэбора Жалиманнинг қайд этишича, пардозни тозаламасдан уйқуга кетиш мумкин эмас. Акс ҳолда, ёпилиб қолган тери тешиклари ва яллиғланишга эга бўласиз. Бу жуда оддий нарса, аммо кўпчилик бу маслаҳатга амал қилмайди.

Кундалик парвариш усулларига қатъий риоя қилсангиз, терингиз сизга раҳмат айтади.

11. Уйқуга ётишдан аввал доим бюстгалтерни ечинг

Бюстгалтерни уйқу олдидан ечмаслик кўкракни таранг қилиб туришига қанчалик ишонманг, бундай қилмаган маъқул. Шифокорлар огоҳлантиради: бюстгалтер, айниқса қалини, қон айланишини қийинлаштиради ва саломатликка оид муаммоларга сабаб бўлади. Бундан ташқари, бу терининг яллиғланиши ва тўқ тус олишига олиб келади.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!