Дам олиш кунларини ҳаммамиз сабрсизлик билан кутамиз. Лекин, уларни қандай ўтказишимиз қанчалик муваффақиятга эришганимиз ҳақида сўзлаб бериши мумкин.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

1. Режа тузмайсиз

Дам олиш кунларини дақиқасигача аниқ режалаштириш шарт эмас, аммо тахминан нима билан шуғулланмоқчи бўлганингизни тасаввур қилиш керак. Шунда вақтингиз тежалади ва қизиқроқ нимадир қилишни унутмайсиз.

2. Яқинлар учун вақт топмайсиз

Ҳафта давомидаги югур-югурлар билан дўстлар ва яқинларга вақт ажратиш қийин. Буни дам олиш кунлари бажаришга ҳаракат қилинг.

3. Техногиялардан дам олмайсиз

Телефонни бир четга қўйиб, иш почтасидан чиқинг. Дам олиш кунлари жавоб бермаслигингизни ҳамкасбларга олдиндан айтиб қўйинг.

4. Дам олиш кунларидан завқланмайсиз

Уйда ёлғиз дам олишми ёки дўстлар билан учрашишми – нимани режалаштирганингиздан қатъий назар, дам олиш кунларида ўзингизга завқ берадиган нарса билан шуғулланинг.

5. Доим ухлайсиз

Эҳтимол, жума куни жуда кўп ичиб, энди ўзингизга келаётгандирсиз. Ёки ҳафта давомида шунчаки чарчагандирсиз. Нима бўлганда ҳам, дам олиш кунларини ухлаб ўтказиш оқибатида уйқу режимингизни бузасиз ва кейинги ҳафтада ўзингизни ёмон ҳис қиласиз.

6. Жуда кўп сарфлайсиз

Албатта, одам баъзан ўзини ҳурсанд қилишни истайди. Бироқ, ҳафта давомида ҳамма нарсага чекловлар қўйиб, дам олиш кунлари кераксиз нарсаларга пул сарфлаш натижасида, маблағ тежай олмайсиз, ҳурсанд ҳам бўлмайсиз. Кўнгил очишнинг нисбатан арзонроқ усулларини излаб кўринг. Масалан, уйда нима биландир шуғулланинг ёки бепул тадбирга боринг.

7. Сиз фикрламайсиз

Иш кунларида ҳаёт ва мақсадлар ҳақида ўйлашга вақт топилмайди. Бунинг учун дам олиш кунларида вақт ажратинг.

8. Доим иш ҳақида ўйлайсиз

Келгуси душанба учун режани жума куни кечқурун тайёрлаб қўйинг, шанба ва якшанбада эса ишларни унутинг.

9. Бекорчилик қиласиз ва бундан афсусланасиз

Оғир иш ҳафтасидан кейин шунчаки эркин нафас олиб, бекорчилик қилишни истаймиз. Лекин бекорчилик туфайли зерикасиз ва жаҳлингиз чиқади ёки шу сабабли муҳим ишларни ортга сурасиз. Дам олиш кунларига нисбатан ёндашувни қайта кўриб чиқинг.

10. Сиз хотиржам бўлолмайсиз

Бунда ортиқча хотиржамликка берилиши ҳам зарарли. Дам олиш кунларида умуман дам олмасангиз, иш ҳафтасини бошлашга кучингиз қолмайди ва кутилган натижаларга эриша олмайсиз.

11. Кейинги ҳафтага тайёрланмайсиз

Якшанба куни кечқурун кейинги ҳафта ҳақида ўйлаш керак: ишлар рўйхатини тузинг, жадвалингизга қаранг, яқин кунларда эришмоқчи бўлганларингиз борасида қарор қилинг. Омад калити ҳам айнан шунда.