Бугун аксарият одамлар чиройли қоматга эга бўлишга ва соғлом турмуш тарзига амал қилишга интилмоқда. Лекин ҳамма ҳам буни тўғри қилиш ва организмига зарар етказмаслик учун тўғри маълумотни олиш имконига эга эмас.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Lifehaq.uz мукаммалик сари интилишни доим қўллаб-қувватлагани боис яхши натижаларга эришишга тўсқинлик қиладиган уйдирмаларни йўқотишга қарор қилдик.

11. Барча маҳсулотлар фойдали ва зарарлига бўлинади

Назоратдан ўтиб, дўконлардаги пештахталарга етиб борган маҳсулотлар орасида зарарлилари йўқ, шунчаки уларнинг айримлари бошқаларига нисбатан фойдалироқ.

Муҳими – соғлом овқатланиш одатларини шакллантиришдир, чунки зарар фақатгина у ёки бу маҳсулотни истеъмол қилишга боғлиқ бўлиши мумкин. Масалан, тушлик чоғида 2-3 тилим дудланган колбасани ейиш қўрқинчли эмас, аммо ярим колбасани еб қўйиш ортиқчалик қилади.

10. Таомномангизга албатта “суперфудлар”ни қўшинг

Годжи резаворлари, нони, спирулин шарбати, чиа, асаи уруғлари – аксарият одамлар гўёки саломатлик билан боғлиқ кўплаб муаммоларни ҳал этишга қодир бўлган мазкур “мўъжизавий маҳсулотлардан” жуда кўп нарсаларни кутади. Бироқ, “суперфудлар” сўзининг ўзи илмий атама ҳисобланмайди ва уларнинг оддий маҳсулотларга нисбатан ўта фойдалилиги борасида ҳеч қандай исбот йўқ.

Бу маҳсулотлар фойдали, аммо ҳар бир одам учун ўзи яшайдиган иқлим доирасида ўсадиган сабзавотлар, мевалар ва резаворлар янада фойдалидир. Шунга қарамай, одамлар айнан экзотик меваларнинг улкан самарасига ишонишни истайдилар. Нима бўлганда ҳам бир турдаги егуликни жуда кўп миқдорда истеъмол қилиш зарур озуқавий моддаларни олишимизга тўсқинлик қилиши ҳақида унутмаслик зарур.

9. ГМ-маҳсулотлар соғлиқ учун хавфли

Агар ГМ-маҳсулотлар яратилиш босқичида сифат назоратидан ўтган бўлса – улар хавфли эмас. Бундай маҳсулотларнинг инсон саломатлиги ва табиаттга таъсири йигирма йилдан ортиқ даврдан буён ўрганиб келинади. Тадқиқотларга кўра, улар худди оддий маҳсулотлар сингари ҳеч қандай хавфга эга эмас. 

8. Глютенсиз пишириқ организм учун фойдалироқ

Сўнгги бир неча йил ичида соғлом турмуш тарзига амал қиладиган одамлар глютенсиз пишириқларни танламоқда.

Бироқ тадқиқот натижаларига кўра, бундай маҳсулотлар оддий пишириқлардан ҳеч фарқ қилмайди, шунингдек таркибидаги оқсил миқдори бўйича ҳаттоки пастроқ ҳам туради. Глютенга аллергияси бўлган одамларнинг бундай егуликка ҳақиқатдан ҳам эҳтиёжи бор, аммо уларнинг сони жуда кам. Компанияларнинг глютенсиз маҳсулотлар барчага зарур эканлигига оид ишонтиришлари навбатдаги маркетинг ҳийласидан ортиқ нарса эмас.

7. Қанча кам есанг, шунча кўп озасан

Доимий равишда етарлича овқатланмаслик организм учун зарардир. Озуқа етишмаслиги йўғон ичак дисбактериозига олиб келиши мумкин. Қайсидир маҳсулотлар, айниқса оқсиллиларидан мутлақо воз кечиш мумкин эмас. Масалан, гўшт таркибида мавжуд триптофан аминокислотасининг ўрнини бошқа ҳеч нарса боса олмайди ва у яхши кайфият учун жавоб беради. Бироқ, триптофан бош мияга етиб бориши учун организмга мевалар ва ширинликларда бўладиган глюкоза керак.

Хилма-хил тўйимли овқатланиш – яхши кайфият ва руҳиятнинг гаровидир. Тан олинг, бундай ҳолат яхши қоматимизни сақлаб туриш имкониятимизга кучли таъсир кўрсатади.

6. Салбий калориялик маҳсулотлар мавжуд

Салбий калориялик маҳсулотлар мавжуд эмас, чунки ҳеч бир маҳсулотнинг ҳазм бўлиши учун уларнинг ўзида мавжуд калориялардан ортиғи керак бўлмайди. Қовоқча, бодринг, сельдерей каби маҳсулотларда калория нолга тенг бўлади ва уларни одатда чекловларсиз истеъмол қилиш ёқади. Бироқ, бунга чекланмаган миқдордаги юқори калорияли маҳсулотлар қўшилса, организм қайта ишлашга қодир бўлмаган ёғларни тўплай бошлайди.

Энг яхши бирикма – паст калорияли сабзавотлар ва ёғсиз гўшт, балиқ, товуқдир. Бундай тушлик мушаклар қурилмаси учун етарлича миқдорда витаминлар, минераллар ва озуқавий моддаларни таъминлайди.

5. Ишқорли егулик кислоталига нисбатан фойдалироқ

Ишқорли маҳсулотлар (сабзавотлар, мевалар, дуккаклилар) организм учун кислотали маҳсулотларга (гўшт, балиқ, сут маҳсулотлари, ёнғоқ, пишириқ) нисбатан фойдалироқ ва таомномада кўпроқ биринчилари бўлиши керак, деган фикр мавжуд. Гўёки бу организм учун зарарли ҳисобланган юқори кислоталиликка қарши курашишнинг энг яхши усули эмиш.

Ҳақиқатда инсон организми шу қадар яхши ишлайдиган тизимки, унда ҳеч қандай “бижғиш” юз бериши мумкин эмас. Агар шифокор кўрсатмасисиз, мустақил равишда ошқозон шарбатининг кислотаси камайтирилса, фақатгина овқат ҳазм қилишдаги бузилишлардан то заҳарланишгача етиб бориш мумкин. Чунки ишқорли муҳит тушаётган егуликни ҳазм қилиш учун мўлжалланмаган.

4. Одамларни кескин оздирадиган мўъжизавий маҳсулотлар мавжуд

Профессионал парҳезшуносларнинг фикрича, истеъмол қилишнинг ўзигина озишга ёрдам берадиган мўъжизавий маҳсулотлар мавжуд эмас. Ҳеч бир маҳсулот инсон оза бошлайдиган ҳажмларда ёғларни эрита олмайди. Ананасда ҳам, яшил қаҳвада ҳам кўплаб фойдали моддалар бор, лекин уларнинг озишга алоқаси йўқ.

Бундан ташқари, бу каби маҳсулотларни ортиқча истеъмол қилиш зарар етказиши мумкин. Масалан, яшил қаҳва оддий қаҳвага нисбатан озишда фойдалироқ ҳисобланади. Бу ҳолат яшил қаҳваларни қовуришда ёғларни эритишга ёрдам берадиган хлороген кислотанинг даражаси пасайиши билан изоҳланади. Бироқ, бу соҳага оид ишончли илмий тадқиқотлар мавжуд эмас, аммо хлороген кислотасини кўп миқдорда истеъмол қилиш организм учун аниқ зарардир.

3. Юксак оқсилли овқатланиш организм учун жуда фойдали

Сўнгги пайтда юксак оқсилли парҳез турлари жуда оммалашган бўлиб, ҳаттоки аксарият одамлар мунтазам равишда шундай овқатланадилар. Минимал даражадаги углеводлар ва клетчатка қувватни ёғ тўқимасидан олиб, организмга уни сарфлаш имконини беради ва ортиқча килограммлар тезда йўқолади. Лекин бундай овқатланиш учун нафақат ҳазм қилиш муаммолари, балки умр давомийлигининг қисқариши ва турли хасталикларнинг тез-тез юз беришига ҳам олиб келади.

Мутахассислар ўртача миқдордаги юксак оқсил (15-20% калория), нисбатан паст ёғлар ва кўп миқдордаги мураккаб углеводлардан иборат парҳезга риоя қилишни тавсия этадилар.

2. Гўзал қоматни истаганлар учун танани “қуритиш” зарур

Танани “қуритиш” аслида фақатгина профессионал бодибилдерлар ҳамда фитнес-бикини қизларга керак. Улар мусобақаларда ҳакамлар олдида мушак массасининг тузилишини чироқлар остида алоҳида қайд этиш учун деярли углеводлардан холи парҳез тутадилар.

Лекин организм учун бундай режим ҳақиқий синов ҳисобланади. Зеро, организмни углеводларсиз қолдириш орқали қувват манбаимизни йўқотамиз. Бу орада мазкур даврда машғулотлар сони доим ортади. Бундан ташқари, “қуритиш” организмга зарар етказади: гормонал фон ўзгаради, кейинчалик ортиқча вазн тўплаш, соч тўкилиши, тери ҳолатининг ёмонлашиши, тушкунлик юз бериши мумкин.

1. Токсинлардан қутулиш — парҳез бошлашнинг энг яхши усули

Парҳез олдидан организмни тозалашга ҳеч қандай зарурат йўқ. Бизнинг танамизда зарарли моддаларни самарали йўқотадиган шахсий фильтрлаш тизими мавжуд бўлиб, булар – жигар ва буйраклардир. Буйраклар қонни тозалаб, таомдан олинган ҳар қандай чиқиндиларни йўқотади. Жигар дориларга қайта ишлов бериб, ошқозонга тушадиган кимёвий моддаларни йўқотади.