• 2
  • 1
  •  
  •  
  •  
    3
    Shares

Ресторанларнинг эгалари учун сизни мазали таомлар билан овқатлантиришдан ташқари, яна шу ерга қайтиб келишингизни таъминлаш ҳам муҳимдир. Хусусан, менюда айнан уларга фойда келтирадиган таомни буюришимиз улар учун зарур.

Рестораторлар, официантлар ва маркетологларнинг буюртма бериш чоғида мижозларни кўпроқ пул сарфлашга мажбур қиладиган одатий ҳийлаларини ошкор қиламиз.

Ҳар кимга мос нарса топиладиган меню

Деярли ҳар бир кафеда вегетарианларга мўлжалланган таомлар борлигига эътибор берганмисиз? Таомлар тури ҳеч кимни йўқотмаслик ва ҳеч ким оч қолмайдиган тарзда тузилади.

Масалан, ҳар бир менюда ёшларга ёқадиган нимадир, энг очлар учун тўйимли ва ёғли нимадир, қоматини назорат қиладиганлар учун енгил ва парҳезбоп нимадир бўлади.

Залдаги мусиқа

Ёқимли мусиқа оҳанги остида одамлар нисбатан кўпроқ таом истеъмол қилишлари мумкин. Энг мақбул вариант – мумтоз мусиқа бўлиб, у янграб турган масканда мижозлар 10 фоизга кўпроқ пул сарфлайдилар.

Сабаби, уларнинг ўзига баҳо бериши ортади ва ўзларини аслидагидан бойроқ ҳамда нуфузлироқ ҳис қиладилар.

Мусиқани маълум бир жанрга созлаш мумкин: французча шансонда винолар яхши олинади, ирландча фолк эса пиво савдосига ижобий таъсир қилади.

Нархни 10 фоизга ошириш

Аксарият мижозлар харид учун сарфлашни режалаштирган нарх 7-10 фоизга ортиқ бўлса, бунга кўпинча аҳамият бермайдилар.

Айнан шунинг учун тезкор хизмат кўрсатиш ресторанларида қайла ёки таомга бошқа қўшимчаларнинг нархи одатда таом қийматининг кўпи билан 10 фоизини ташкил қилади.

Ихчам меню

Кўп сонли таомлар келтирилган меню мижозларни чалғитади. Ресторан бўйича маслаҳатчи Аарон Алленнинг айтишича,

менюни мураккаблаштириш орқали фақатгина меҳмонларни қийнаб қўямиз ва улар қониқмай кетадилар. Улар эҳтимол бошқа таомни буюриш керакмиди, деган иккиланишда қоладилар.

Бундан ташқари, одамларда ресторан шунча таомни сифатли тайёрлай олмаслигига оид тасаввур ҳосил бўлади. Шунинг учун менюни қисқароқ қилишга интиладилар. Энг мақбул меню – бир вараққа сиғадиганидир.

Хушмуомала официантлар

Мижоз билан суҳбатни қандайдир ижобий жумладан бошлаш, унинг ҳамёнини кўпроқ очиши официантларга маълум ҳолат. Ҳаттоки, бу ҳавонинг яхшилигини эслатишдан иборат бўлса ҳам. Ана шундай оддий учул натижасида чойчақа қиймати бир неча баробарга ортади.

Ресторан афсонаси

Афсонанинг мақсади – ноёбликни кўрсатишдан иборат. Умуман олганда, бу ресторанни қизиқроқ қилиб кўрсатадиган ажойиб нарса.

Масалан, битта кафеда ҳақиқий полякча кулчаларни тайёрлаш сирини биладиган бешинчи авлод қандолатчиси ишлайди. Бошқа кафеда эса шунчаки кулчалар пиширилади. Аксарият меҳмонлар биринчи қандолатчига борибгина қолмай, унинг кулчалари мазалироқ эканлигини айтадилар.

“Қўшимча таклиф”

Сиз ҳам буни сезган бўлсангиз керак: қаҳвага буюртма қилганингизда официант “Каттасими?”, деб сўрайди ва маъқуллаб бош ирғитади. Сиз эса “Йўқ-йўқ, кичкинаси”, дейишга уяласиз. Аслида, нима бўлганини тушуниб етишга ҳам улгурмайсиз.

Бундан ташқари, иккиланган порциялар кўпинча стандарт, ўртачалар эса – кичкина, деб номланади ва бу фойдани оширади.

Бош ошпаз (шеф-повар) нуфузидан фойдаланиш

Бош ошпазнинг нуфузи – кучли асос. Менюда “бош ошпаздан” деб қайд этилган ҳар қандай таом мижоз томонидан оддий егуликка нисбатан юқори баҳоланади. Ошпазнинг ўзи меҳмонга таомни тортадиган вазият эса янада аъло!

Камдан-кам ҳолатларда официантлар бош ошпазнинг кийимини кийиб, ўзларини мижозларга бош ошпаз деб таништирадилар.

Арома-маркетинг

Ифорлар онгимизга кучли таъсир кўрсатади. Ҳаттоки аниқ режага эга бўлсак-да, улар унга тузатиш киритиши мумкин.

Ваниль ёки корица ифори ҳамрохлигида ширинликлар савдоси ўсади, гўшт ҳиди эса нонуштадан тушадиган ўртача чек қийматини оширади. Лаванда кўпинча меҳмонларни ҳотиржам қилиш, шошилтирмаслик ва масканда кўпроқ пул сарфлаши учун қўлланилади.

Ифлос идишларни олиб қўйиш

Официантлар иложи борича тезроқ бўшаган идишларни олиб қўйишга интилади. Албатта, ифлос ликопчалар ва финжонлар қалашиб кетган стол атрофида ўтириш ёқимсиз. Бироқ, идишлар мижозда у қадар кўп нарсага буюртма бермаганлик ҳиссини уйғотиш учун ҳам олиб кетилади.

Агар олдимизда идишлар ёки масалан, товуқ суяклари уюми тўпланса, тезроқ тўхтаган бўлардик.

Официантларнинг қайтимга оид ҳийлалари

Официантларда кўпроқ чойчақа олишнинг ўз усуллари мавжуд. Улар сабрингиз етмай, кетиб қолишингиз учун қайтимни узоқ вақт олиб келишлари мумкин. Ёки қайтимни олмаслигингиз учун уни майда ё эски купюра кўринишида қайтаришади.

Бундай усуллар ярим тақиқланган ҳисобланади ва одатда нуфузли ресторанларда амал қилмайди.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!