Ҳаттоки яқинлар билан ўтадиган энг оддий тадбирлар ҳам ўз қоидаларига эга бўлган маросимдир. Одоб-аҳлоқ қоидалари стол олдида ҳаммага қулай бўлишига ёрдам бергани учун ҳам уларга амал қилиш зарур.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Lifehaq.uz стол олдида ўзини тутишга оид энг кенг тарқалган хатоларни санаб ўтади.

1. Ижтимоий тармоқларга ёпишиб қоламиз

Стол устида телефоннинг туриши ножўя ҳаракат аломати бўлиб, гигиенага ҳам тўғри келмайди. Телефоннинг вибрация режимини ёқиш ёки умуман чўнтакка солиб қўйган маъқул. Унутманг, тарбияли инсон учун барча ташқаридаги суҳбатдошлар иккинчи даражалидир. Агар тушлик чоғида жавоб бериш шарт бўлган кимса қўнғироқ қилиб қолса, узр сўраб столдан туриш ҳамда имкон қадар тезроқ барча шошилинч масалаларни ҳал қилиш керак.

2. Овқатга бирин бўлиб қўл урамиз

Барча таомлар жуда ҳам мазали кўринишда, сиз эса гўё 7 кун овқатланман одамдек оч бўлган тақдирингизда ҳам яккаликда ейишни бошламанг (ҳаттоки, айнан сизга қараб турган анави гўшт бўлаги ҳам мумкин эмас). Ресторанда ҳаммага буюртмалар олиб келинишини ва даврада ўтирган хоним тановвулни бошлашини кутамиз, меҳмонда эса – уй эгалари бошлаб беришлари керак.

3. Индамасдан салатни ўзимизга соламиз

Агар умумий таом қаршисига ўтириб қолган бўлсангиз, аввал уни бошқа меҳмонларга таклиф қилишингиз, сўнгра ўзингизга солишингиз керак. Агар мезбоннинг махсус оливьеси қўшнингиз олдида турган бўлса, демак бугун у “тортиши” керак: шунчаки ундан ёрдам сўрасангиз кифоя. Муҳим: стол устида ҳамма нарса доим ўнг қўлда узатилади.

4. Ишлатилган анжомларни стол устига қўямиз

Камида бир маротаба бўлсада ишлатилган қошиқлар, санчқилар ва пичоқлар ликоб ичида туриши ва байрамона дастурхонни ифлос қилмаслиги керак. Суҳбат чоғида ҳам улар шу жойда қолиши керак (Худди шундай, суҳбатдошнинг бурни олдида ифлос қошиқни силкитиш, бу – тарбиясизлик).

5. Нонни тишлаймиз

Ҳам ана шу юмшоқ француз булочкаларини ейиш, ҳам одоб-аҳлоқ билимдони бўлиб қолиш учун атиги 2 жиҳатни эътиборга олиш керак. Биринчиси: нонни пичоқ билан кесиш керакмас. Иккинчиси: булочканинг катта бўлагини тишлаш мумкин эмас (яхшиси бармоқлар билан зарурат бўйича кичик бўлакларни бўлиб олиш керак).

6. Чойли халтачани қийнаймиз

Энг тўғри йўл халтачани қошиқча ёрдамида олиб (қўллар билан ипга тегмасдан), бир оз финжон четига сиқиш ва чой ликобчасининг юқоридаги чап томонига қўйишдир. Чой қоғози, шакар қадоғи кабилар ҳам худди ерга қўйилади.

7. Умумий ликобдаги сариёғдан сурамиз

Аҳлоқ қоидаларига кўра, аввал бир оз сариёғни ўз ликобингизга олиб, айнан шу бўлакдан нонга суртиш керак. Шунда нон ушоқлари умумий ликобга тушмайди.

8. Тузни фақат сўрашса узатаман

Ўзинг туз сепдингми – столдаги қўшнингга ҳам таклиф қил. Стол атрофида жуда уятчан одамлар ўтирган бўлиши мумкин. Бундайлар нимадир сўрагандан кўра тузсиз овқат ейишни афзал кўрадилар. Муҳим: туздонни доим мурчдон билан бирга битта тагликда узатамиз. Бунда уни қўлга бериш эмас, балки қўшнингиз ёнида столга қўйиш тўғрироқ бўлади.

9. Қадаҳни кўтарганда унга қараб турамиз

Қадаҳ сўзи айтилганидан кейин пастга ёки четга қараш одобсизлик саналади. “Қора белбоғ” олиш учун қадаҳларни уриштираётган одамга қараш (ва бутун дастурхонни хўл қилмаслик) зарур. Агар қадаҳ сўзи сиз учун айтилаётган бўлса, ҳамма қадаҳларини бўшатиб бўлишини кутиб, кейингина ўзингизникини ичишингиз керак.

10. Одамлар олдида ўзимизни тартибга келтирамиз

Одамлар олдида “тартибга келиш” (ҳаттоки ҳеч ким қарамай турган бўлса ҳам) – тақиқланади. Тароқ, тиш тозалагич ва қулоқни қашишни истаётган бармоқ – ҳаммасини ўзимиз билан бирга махсус хонага олиб кетамиз.

11. Бу ерда одоб-аҳлоқ билимдони кимлигини кўрсатамиз

Дунёвий одамнинг энг ёмон хатоси, бу – атрофдаги барчага одоб-аҳлоқ қоидалари ҳақида сўзлаш ва хатоларни кўрсатиш. Бу стол олдидаги барча уринишларни пучга чиқаради. Ҳаттоки қўшнингиз сочиқчани ёқасига тиқиб олиб, стол устига барча гаджетларини (балки оёқларини ҳам) қўйиб, очиқ оғиз билан баланд чапиллатаётган ва сизга санчқини ниқтаган ҳолда гапираётган бўлса ҳам, сизга ишонамиз: бунинг уддасидан чиқасиз. Сабр тилаймиз ва ҳар эҳтимолга қарши бир неча марта нафас олиш ёрдамида тинчланиш учун буддавий роҳибларнинг техникасини кўрсатамиз.