• 8
  • 1
  •  
  •  
  •  
    9
    Shares

Ноутбук – энг кенг тарқалган замонавий иш қуролларидан бири. У кундалик ҳаётимизнинг бир қисмига айланган экан, уни тўғри тутишимиз борасида доим ҳам ўйламаймиз. Бироқ, айрим майда нарсалар ноутбукнинг ишлашига таъсир қилиши мумкин.

Ўзингизни текшириб кўринг ва ноутбукка алоқадор кундалик ҳатти-ҳаракатларингиз зарарли эмаслигига ишонч ҳосил қилинг.

1. Уй ҳайвонлари ёнида ноутбукда ишламанг

Уй ҳайвонлари ёнида ноутбукда ишламанг

Ноутбук ёнида жойлашиб олган мушугингиз қанчалик ёқимтой бўлиб кўринмасин, уй ҳайвонларининг бундай одатини рағбатлантирмаган маъқул. Бундан ташқари, мушукларнинг қурилма устида ўтиришига йўл қўйманг. Уй ҳайвонларини ишлаб турган ноутбукдан чиқаётган иссиқлик жалб қилади, аммо уларнинг юнги вентиляция тешикларига кириши ёки ички вентиляторларга тиқилиб қолиши мумкин. Натижада, қурилмангиз қизиб кетади ёки ёмонроқ ишлай бошлайди. Шунингдек, ноутбукнинг ичига кириб қолган тараканлар ва чумолилар ҳам унга зарар етказиши мумкин.

Хуллас, ноутбук устида овқат ейишни бас қилинг – ушоқлар чумолиларни жалб қилади.

2. Ортиқча ҳаракат қилманг

Агар ноутбугингизда SSD-диск эмас, балки қаттиқ дискли механик мослама бўлса, қаттиқ дискка мурожаат қилувчи дастурлардан фойдаланиш чоғида эҳтиёткор бўлишга ҳаракат қилинг. Унинг қисмлари ҳаракатчан бўлади ва ноутбукнинг силкитилиши ёки кескин қимирлатилиши дискнинг ишига ҳалақит бериши ва маълумотлар ўчишига сабаб бўлиши мумкин.

3. Симларни бураб ташламанг

Симларни бураб ташлаш

Ноутбук қувватлагичининг симлари бир қарашда кўплаб буралишларга дош берадигандек кўринади, аммо улар кўринганидан анча нозикдир. Ноутбуклар ўз вазифасига кўра ҳаракатчан бўлиши керак, шу боис симлар енгил ва ингичка қилиб ишланади. Симларни бошқа буюмларга, айниқса ўткир бурчакни нарсаларга ўраманг.

Шунингдек, ноутбукни қувватлаш чоғида улар ҳавода осилиб туришига йўл қўйманг: бу ажратишни заифлаштиради ва келажакда қувватлаш билан боғлиқ муаммоларга олиб келиши мумкин.

4. Ноутбукни доим қувватлагичга уланган ҳолда тутманг

Техник жиҳатдан батареяни кучли қувватлаш мумкин эмас, чунки замонавий ноутбуклар моделларида ион-литийли батареялар ўрнатилган. Бироқ, батареяни ортиқча қувватланишдан ҳимоя қиладиган контроллер бузилиши, ортиқча қувват эса батареянинг қизишига сабаб бўлиши мумкин.

5. Экранни бурчагидан ушлаб ноутбукни очманг

Экран жуда нозик бўлади, шунинг учун ундан ушлаган ҳолда ноутбукни кўтариш мумкин эмас. Қопқоқни ҳам жуда эҳтиёт бўлиб созлаш ёки кўтариш зарур. Одатда, биз экранни унинг юқори бурчакларидан бирини тутган ҳолда тузатамиз. Бунда экраннинг бошқа бурчаги ҳаракатсиз бўлади ва аслини олганда сиз шунчаки экранни букасиз.

Ноутбук узоқроқ вақт хизмат қилиши учун экранни раманинг ўртасидан ушлаб созланг.

6. Ноутбукни тизза устида ишлатманг

Ноутбук номи “тизза” сўзидан (инг. lap — тизза, laptop — ноутбук) келиб чиққанига қарамай, уни тиззада ишлатиш тўғри эмас. Бу ҳолат вентиляция тешикларини ёпиб қўйиб, қизишга сабаб бўлиши мумкин.

7. Ноутбукни бошқа электр жиҳозлар ва магнитлар ёнига қўйманг

Ноутбук электр жиҳозлар ва магнитлар ёнига қўйиш

Оддий қаттиқ дискда маълумотни сақлаш учун магнит тизими ишлатилади. Ноутбукнинг магнитлар ёки бошқа электр жиҳозларга яқин туриши магнит шовқинларини ҳосил қилади. Натижада, маълумотларга зарар етиши ёки ўчиб кетиши мумкин.

Шу боис, ноутбукни бундай буюмлардан узоқроқда тутинг.

8. Қувватлантириш симини тортманг

Ҳаттоки шошаётган бўлсангиз ҳам, қувватлантириш симини эҳтиёткорлик билан ажратишга ҳаракат қилинг. Кескин ҳаракатлар портга ва симнинг ўзига зиён етказиши ҳамжа ноутбукни қувватлашга оид муаммоларни юзага келтириши мумкин.

9. Жилдни эътиборсиз қолдирманг

Ноутбук учун жилд ва сумка юмшоқ, қаттиқ бурчаклар ва қисмларсиз бўлиши керак. Қурилманинг ички деталлари силкитиш ва сакратишларга таъсирчан бўлади, шунинг учун ноутбукни шунчаки рюкзакда бошқа нарсалар билан олиб юриш яхши фикр эмас.

10. Экранни тозалашда уни босманг

Экранни тозалашда босиш

Бизга маълумки, ноутбук экранини сув ва оддий мато билан тозалаш мумкин эмас. Бироқ, ҳаттоки махсус юнгсиз мато ва суюқликдан фойдаланганда ҳам, ортиқча ҳаракат қилманг – экранлар ужад ингичка бўлади, шунинг учун уларни бостириш мумкин эмас.

11. Ноутбукни доим ёқилган ҳолда қолдирманг

Агар кунига бир неча соат ноутбукда ишласангиз, уни доим ёқилган ҳолда ушламанг. Мунтазам ишлаб турган ноутбукда биринчи навбатда қаттиқ диск ва совитиш тизими ишдан чиқади. Агар қурилмадан кун давомида бир неча марта фойдалансангиз, шунчаки уни дам олиш режимига ўтказинг.

12. Ичимлик солинган идишларни ноутбук устига қўйманг

Ичимлик солинган идишларни ноутбук устига қўйиш

Биз кўпинча ноутбук билан ишлаш вақтида чой ёки қаҳва ичамиз. Бироқ, чой солинган иссиқ кружка, ҳаттоки ҳеч нарса тўкилиб кетмаса ҳам, барибир зиён етказиши мумкин. Қайноқ ичимлик солинган кружкани ноутбукнинг ёпиқ қопқоғи устига қўйманг: бу экран матрицасини шикастлаши мумкин. Бундан ташқари, кружкани очиқ ноутбук устига қўйманг: гаджетлар учун суюқлик тўкилиши нақадар хавфли эканини ҳаммамиз биламиз.

Ноутбук тезда ишдан чиқишига оид белгилар

Юқоридаги маслаҳатлар ноутбукнинг ишлаш муддатини узайтиришга ёрдам беради, қуйида эса ҳали кеч бўлмасидан уни тузатиш вақти келганини кўрсатадиган ҳолатларни санаб ўтамиз:

  • Қаттиқ дискнинг шовқинли ёки секин ишлаши.
  • Ноутбук анча секин ишлаяпти, сабабсиз “қотиб” қоляпти (масалан, матнни ўқишда).
  • Вентиляторлар шовқини кучайган.
  • Ноутбукни ёқиш чоғида шовқин пайдо бўлган.
  • Ноутбук ўз-ўзидан ўчиб, қайта ёқилади.
  • Windows журналида кўп сонли хатолар. Уларнинг сонини текшириш учун “Шу компьютер – Бошқарув – Воқеаларни кўриш”ни босиб, журнални кўздан кечиринг.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!