• 3
  • 1
  •  
  •  
  •  
    4
    Shares

Ўртача статистик аёл кунига қарийб 55 дақиқани ўзини гўзаллаштиришга сарфлар экан.

Бу бироз кўпдек туюлади, шу боис биз кутилмаган усуллар ёрдамида вақтни тежашга ёрдам берадиган ҳийлаларни топдик. Бу маслаҳатларнинг аксарияти шунингдек пулларни ҳам тежаб қолади.

Агар шеллак эскирган бўлса

Тирноқлар устини шеллак билан қоплаш ажойиб нарса, лекин бундай маникюр жуда тез ўсади ва қарабсизки, устанинг олдига бориш учун яна вақт ажратишга тўғри келади. Тирноқнинг ўсган қисмга суртилган ялтироқли лак бундай сафарни бироз ортга суришга ёрдам беради.

Тугма узилиб тушиш арафасида бўлса

Тугма узилиб тушиш арафасида бўлса

Кетишингиз керагу, аммо кўйлагингиздаги тугма узилиб тушмоқчи бўлса, унга суратда кўрсатилганидек тирноқ учун рангсиз лак суртинг. Бу ерда эса лакни бошқа мақсадларда ишлатиш усуллари билан танишинг.

Лайнерингизни текширинг

Лайнерингизни текширинг

Бу сир барча лайнерлар билан ҳам иш бермайди, аммо эҳтимол, айнан сизникида ўхшаб қолар: аппликатор тўмтоқ бўлиб қолиб, яхши чизмай қўйганида, уни олиб тескари учини тиқинг. Тайёр, энди янги лайнерингиз бор.

Ҳеч нарсани изламаслик учун кийимларни тўғри тахлаш

Эрталабки кийим излашлар ҳаттоки Шаолинь руҳонийсини ҳам асабийлаштириши мумкин. Бир қарашда нима қаерда тургани тушунарли бўлиши учун буюмларингизни суратда кўрсатилганидек тахланг. Бирйўла жавонни камроқ йиғиштиришга тўғри келади.

Тезкор контур суртиш

Тезкор контур суртиш

Агар контуринг, бу – узоқ ва юракни эзадиган машғулот деб ўйласангиз, шунчаки иккита қалам сотиб олинг: бири терингиз рангидан очроқ, бошқаси эса тўқроқ. Юзингизда (ҳудди суратдагидек) иккита зигзаг чизинг ва тарқатиб юборинг. Маслаҳатни шу ердан топдик.

Камарнинг учи ўта узун бўлса

Камарнинг бўш учи баъзан ўта узун бўлади ва уни нима қилиш ҳақида ўйлашга тўғри келади: ё уни хунук ҳолда осилтириб қўйиш, ёки резинкалар ва бошқа шу каби нарсалар билан турли йўлларни излаш. Зеро, жуда оддий усул мавжуд: камарни тугун қилиб боғлаб қўйинг, бу чиройли кўринади. Бу ерда ҳар қандай дидга мос усуллар мавжуд.

Чўткани тезда ёйиш

Ёйилган шаклдаги махсус текис чўтка ортиқча румяна ёки ёғупа қолдиқларини ўчириш учун қулайдир. Ҳозирча бундай чўткани олишга вақти ва пулини сарфлаш зарурлигини ҳал қилмаганлар учун тўғноғичлар ёрдамга келади. Батафсил ушбу сайтда кўринг.

Атирни намланган терига сепинг

Терига аввал намлантирувчи восита, масалан вазелин, сўнгра атир сепсангиз, ўзингиз билан атир идишини олиб юришга тўғри келмайди.

Мана бу ерда эса бирйўла вазелиндан яна қандай фойдаланиш мумкинлигини кўринг.

Сочларни қуритганда қўлларни бўшатиш

Сочларни қуритганда қўлларни бўшатиш

Шошилаётган вақтда шунчаки қўлда фенни ушлаб туриш ҳам алам қилади. Уни осиш ёки қўйиш мумкин бўлган жойни топишга уриниб кўринг. Бу ерда эса вақтни тежашнинг яна бир нечта сири келтирилган.

Учуқни тезда бартараф қилиш

Учуқни тезда бартараф қилиш

Агар учуқ бевақт чиққан бўлса, унга кўз қизаришига қарши томчидан суртинг. Улар капиллярларни торайтиради ва учуқ бир зумда йўқолади.

Бу ерда юздаги ёқимсиз тошмалардан яна нима ёрдам беришини кўринг.

Тезроқ душ қабул қилиш

Душда сув ҳароратини созлашга вақт кетказишни бас қилинг! Бир марта қулай ҳароратни топиб, суратда кўрсатилганидек сувга чидамли маркер билан кранда белги чизинг (иккала қисмида), ёки ёпишқоқ қоғоз ёпиштириб қўйинг. Кейинги сафар ювиниш чоғида уларни шунчаки бирлаштиринг. 

Агар бўяниш учун УМУМАН вақт бўлмаса

Агар бўяниш учун УМУМАН вақт бўлмаса

Бундай вазиятда қўлингиздан келадиган энг яхши иш фақат қошларни бўяшдир. Қаранг, улар ҳудди макияж қилингандек тасаввур уйғотади.