• 6
  • 1
  •  
  •  
  •  
    7
    Shares

Ҳар қандай суҳбатда керак бўладиган яхши ҳулқ қоидалари.

Қуйида санаб ўтилган қоидалар 1692 йилда нуфузли инглиз ҳуқуқшуноси Мэтью Хейл (Matthew Hale) томонидан фарзандларига ёзиб қолдирилган. Бугун унинг сўзлари ҳар доимгидан долзарброқ тус олган.

1. Алдаманг

Ёлғон – инсониятга қарши буюк жиноят. Ҳақиқатсиз жамият – хавфли жамият. Ёлғон уни гапираётганга зарар етказади: ёлғон одамни шарманда қилишидан ташқари, одатга айланиб қолади ва натижада одам ўзи истаганида ҳам ҳақиқатни айтишга қийналади. Вақт ўтиши билан нотиқнинг ўзи ҳам қачон алдаганини билмай қолади.

2. Билмайдиган нарсангиз ҳақида гапирманг

Ёлғон тасодифан оғзингиздан чиқиши мумкин бўлган вазиятлардан узоқроқ туринг. Ўзингиз ишонч ҳосил қилмаган нарсани таъкидламанг. Гапингиз шунчаки таҳмин ёки шахсий фикр эканлиги тўғрисида огоҳлантиринг.

3. Камроқ гапиринг

Бекорга гапга аралашманг. Яхшиси, камроқ гапириб, ўзингизни бошқаларни тинглаш ҳамда уларнинг билими, донолиги ва тажрибасини ўрганиш имконидан мосуво қилманг.

4. Ўзингизни жиловлай олинг

Қизғин баҳс чоғида бақирманг ва ўзингизни қўлга олинг. Қаршингиздаги одамни шовқин эмас, балки соғлом фикр ёрдамида жим қилинг.

5. Гапни бўлманг

Ҳеч қачон гапираётган одамнинг гапини бўлманг. Уни охиригача тингланг. Шунда уни яхшироқ тушунасиз ва нисбатан аниқ жавоб бера оласиз.

6. Айтаётган сўзларингизни мулоҳаза қилинг

Аввал ўйламаган бўлсангиз, жим туринг. Айтмоқчи бўлган нарсангизнинг маъносини баҳолаб кўринг ва уни айтишга оид жумлани аниқлаштиринг. Шошқалоқ одамлар гапиришдан аввал ўйламайди. Ёки гапириб бўлганидан кейин ўйлайди.

7. Ёқимсиз одамларнинг камчиликларини кузатинг

Такаббур ва сурбет одамлар орасида бўлсангиз, уларнинг камчиликларига эътибор беринг ва эҳтиёт бўлинг. Шунда гаплашишда ва умуман ҳаётда уларнинг хатоларига йўл қўймайсиз.

8. Ўзингизни мақтаманг

Ўзингизни мақтаманг ва баҳоламанг. Агар сизни фақат ўз тилингиз мақтай олса, бу нуфузингиз пастлиги ва янада пасайиб бораётганидан дарак.

9. Йўқ одамлар ҳақида ёмон гапирманг

Суҳбат доирангизда кимдир бўлмаса, имкон туғилиши билан у ҳақида фақат яхши гапиришга урининг. Ҳеч қачон бунга лойиқ бўлмаган одам ҳақида ёмон гапирманг. Бунда фақат одамнинг яхшироқ бўлишига ёки атрофдагиларни ҳимоя қилишга ёрдам берадиган вазиятлар истисно бўлиши мумкин.

10. Камчиликлар устидан кулманг

Одамнинг табиий камчиликлари устидан кулманг ва ҳазиллашманг. Бундай ҳатти-ҳаракат жуда ёмон таассурот қолдиради.

11. Салбий гап айтишда эҳтиёт бўлинг

Ҳеч кимни айбламасликка, таҳдид қилмасликка ва кимдир борасида ёмон сўзлар айтмасликка ҳаракат қилинг. Агар хатони кўрсатишга тўғри келган бўлса, одамга ёқимсиз бўлмаслиги учун айблашсиз айтинг. Акс ҳолда, айблаш ҳеч қандай ёрдам бермайди ва ўша одамни сизга қарши қилиб қўяди.

12. Жаҳл қилманг

Агар қизиққон одам сизга нисбатан ёқимсиз сўзларни айтаётган бўлса, жаҳл қилишнинг ўрнига яхшиси унга ачининг. Жим туриш ёки жуда илтифотли жавоб қайтариш – бундай ҳатти-ҳаракатга энг яхши жавобдир. Бу сўзлар шовқин солган одамни юмшатиб, афсусланишга мажбур қилади ёки унинг жазосига айланади. Ҳар қандай вазиятда хушмуомалалик ва барқарорлик асабларингизни сақлайди, шунингдек доно ва босиқ одам номини тақдим қилади.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!