Ушбу ҳийлалар буюмларни асл ҳолида сақлашга ёки ҳеч бўлмаганда уларнинг чиқиндихона билан учрашувини кечиктиришга ёрдам беради.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

1. Лак – узилган тугмалар ва пайпоқдаги йиртиққа қарши

Биринчи ҳийла аксарият қизларга маълум. Яъни, тирноқ учун мўлжалланган рангсиз лак ёрдамида пайпоқдаги йиртиқ ёки тешикни қотириб қўйиш мумкин. Албатта, бу усул билан камчиликни йўқота олмайсиз, аммо унинг янада катталашиб кетишидан хавотирга тушмайсиз.

allforfashiondesign.com

Лак билан боғлиқ яна бир усул узилиб тушаётган тугмани қотиришга ёрдам беради. Шунчаки иплар устига уни суртинг ва улар тикув анжомларига етиб боргунингизча сақланиб туради.

lovethispic.com

2. Совун – қаттиқ занжирли ёпқичга қарши

winkgo.com

Агар кийимдаги занжирли ёпқич жойидан қимирламаётган бўлса, унинг устидан бир бўлак совун суртинг. Бу сирпанишни яхшилайди ва кийимни йиртишга ҳам ҳожат қолмайди.

3. Замшни тозалаш учун – тирноқ эговчаси

goodhousekeeping.com

Тирноқлар учун мўлжалланган эговча (пилка) ёрдамида замш пойабзалдаги доғларни осонгина кетказиш мумкин. Агар ифлосланиш жуда кучли бўлса, пойабзални бир неча сония буғ устида тутиб туринг, сўнгра эговчани ишга солинг.

4. Чармни тозалаш учун – тиш чўткаси ва сирка

evebirilazim.com

Чарм пойабзалдаги ифлосланишни сиркага ботирилган тиш чўткаси билан кетказиш мумкин. Мазкур усул пойабзалда кўчадаги реагентлар туфайли оқ доғлар пайдо бўладиган қиш мавсумида жуда қўл келади.

5. Лакланган чармни тозалаш учун – вазелин

wimp.com

Пойабзал учун яна бир ҳийла бу сафар лакка даҳлдор. Унда кўпинча ҳосил бўладиган қорамтир чизиқларни вазелин суртилган пахтали чўп ёрдамида йўқотиш мумкин.

6. Кийимларни сақлаш учун – ёстиқ жилди

bumblebeelinens.com

Эски ёстиқ жилдидан кийимлар учун халтача ясаш мумкин. Бунинг учун чок тушган калта томонда илгич учун ўйиқ кесиш, қарама-қарши томондан эса қуйида кўрсатилганидек ёпишқоқ қоғозчаларни маҳкамлаш зарур.

goodhousekeeping.com

Бундай халтачанинг оддий пластик халтага нисбатан афзаллиги шундаки, унинг ичида намлик сақланмайди, демак кийим моғордан ҳимояланган бўлади.

7. Бюстгальтер учун пластир

ve.emedemujer.com

Агар бюстгальтердаги симнинг учи чиқиб қолаётган бўлса, уни ташлаб юбориш ёки… тешилган жойга сифатли пластир ёпиштириб, севимли ич кийимни кийишда давом этиш мумкин.

8. Бюстгальтерларни тартибли сақлаш

dailydreamdecor.com

Аёллар ич кийимининг ҳаётини узайтиришга қаратилган яна бир маслаҳат. Бюстгальтерларни бир-бирининг ичига кийдирилган ҳолатда сақланг, шунда косачалар узоқроқ шаклини сақлаб туради.

9. Спорт кийимини сақлаш

Терли спорт кийимини дарҳол кирлар саватига отиш – яхши фикр эмас: унда моғор пайдо бўлиши мумкин. Энг яхши усул – дастлаб спорт кийимини қуритишдир.

10. Шимларни илгичда сақлаш

Шимларингиз шкаф токчасида ётса, уларни доим дазмоллаш ва буғлашга тўғри келади. Бу эса, ўз навбатида, шимнинг тезда эскиришини англатади. 

Шимларни илгичда сақлаш энг маъқул йўлдир. Лайфстайл-эксперт Элизабет Мейхью (Elizabeth Mayhew) букланган жойлар пайдо бўлишининг олдини оладиган қуйидаги усулни таклиф қилади.

1.Шимларни кўндалангига тахлаб, илгичнинг бир томонини суратда кўрсатилганидек қайрилган жойидан киритинг.

today.com

2. Шимнинг бир почасини илгичнинг бошқа томонига илинг, сўнгра иккинчи почани ҳам шундай ўранг.

today.com

11. Этиклар учун тиргаклар

Шакл тутқичлар ёки тиргаклар баланд қўнжли пойабзал шаклини узоқроқ сақлаб туриши учун зарурдир. Уларни қуйидаги йўриқнома ёрдамида мустақил ясаш мумкин.

1.Матодан тахминан 35 х 71 см  ўлчамдаги (ёки пойабзалингиз ўлчами бўйича) иккита бир хил парча кесинг. Ҳар бирини ярмидан букланг (кўндалангига) ва узун томонини тикинг. Қисқа томонларидан бирини гармошка қилиб йиғинг.

honestlywtf.com

2. Халтачанинг гармошка қилиб йиғилган томонини резина билан ўранг ва тескарисини ўгиринг.

honestlywtf.com

3. Ичига бир оз пахта, устидан эса ўртача халтадаги ловияни жойлаштиринг.

honestlywtf.com

4. Сўнгра конструкциянинг ичини пахта билан тўлдиринг. Этикнинг қўнжи билан таққослашни унутманг: ортиқча матони кесиб ташлаб, бир неча сантиметр қолдириш ва четларини қайириш зарур.

honestlywtf.com

5. Матодан ушлагичдан каттароқ диаметрдаги айлана кесинг. Уни устига қўйиб, четларини ичкарига қайиринг.

honestlywtf.com

6. Айланани тўғноғичлар билан бириктириб, қўлда тикиб чиқинг.

honestlywtf.com

Шу билан ишни тўхтатиш мумкин. Ёки тиргакларни безатиб, пойабзалдан олиш қулай бўлиши учун ёпишқоқ қоғозли тутқич ясаш мумкин.

honestlywtf.com

Натижада мана бундай конструкция ҳосил бўлиши керак.

honestlywtf.com

12. Матоли илгичлардан фойдаланиш

kubmarket.prom.ua

Симдан ясалган илгичлар оғир матоларни яхши ушлаб туролмайди, шу боис вақт ўтиши билан кийимнинг шаклини ўзгартириб юборади. Энг мақбул ечим – велюр ёки бошқа ўхшаш мато билан қопланган илгичлардир. Улар из қолдирмайди ва кийимлар сирпаниб тушмайди.