Бир одамнинг қилган иши минглаб бошқаларни илҳомлантирган ва бу оламда ниманидир жиддий ўзгартира олган ҳолатларни қанчалар кўп учратамиз?

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Талаба Авлиё Валентин куни муносабати билан барча ўқувчилар учун 1 500 та оригами-юракча ясади

Талаба ҳар бир ўқувчи ўз табрикномасини олиши учун қоғоздар 1 500 та оригами-юракча ясади. Ҳар бир юракчада «Сени яхши кўришади!» деб ёзилган. Бу ҳолат бутун Америкадаги талабалар ва ўқувчиларни уни давом эттиришга илҳомлантирди.

«Яхшилик пештахтаси»: унда барча хоҳловчилар муҳтожлар учун озиқ-овқат маҳсулотлари қолдириши мумкин

«Яхшилик пештахтаси» акцияси Иркутск аҳолиси томонидан ўйлаб топилган. Барча хоҳловчилар супермаркетда биринчи эҳтиёж товарини сотиб олиб, уни муҳтожлар олиши учун махсус пештахтада қолдиришлари мумкин. Эндиликда шу каби пештахталар бутун Россия бўйлаб дўконларда пайдо бўлмоқда.

Хитойлик кўча тозаловчи 37 та қаровсиз боланинг таълимига тўлаш учун 30 йил ишлаган

Хитойдаги оддий кўча тозаловчи 30 йил давомида қаровсиз болаларга ёрдам бериш учун уйини сотиб, ижарага кўчиб ўтган, сўнгра деярли бутун маошини бера бошлаган. Унинг беминнат яхшилиги ҳақидаги воқеа Хитойдаги одамларни бошқа болаларга ёрдам учун ҳайрия қилишга илҳомлантирди.

Нотаниш ижтимоий хизмат набирасини олиб қўймаслиги учун нафақахўрга хонадон совға қилди

©Қозоғистонда нотаниш одам ота-онасиз қолган набирасига васийликни расмийлаштира олиши учун уйсиз аёлга хонадон совға қилди. Маҳаллий аҳоли техника ва мебель сотиб олишга ёрдам берди, болакай ўқийдиган мактаб эса янги хонадонни енгил таъмирлашдан ўтказиб берди.

Муҳтожлар билан кийим ва маҳсулотларни бўлишиш учун «яхшилик илмоқлари»

«Яхлишик илмоқлари» акцияси Сербия, Хорватия, Босния ва Герцеговинада тезда ўз тарафдорларини топди. Номаълум одамлар ахлат контейнерлари ёнида илмоқларни ўрнатадилар. Хоҳловчилар уларга муҳтожлар тоза кийим ёки озиқ-овқат маҳсулотлари солинган халталарни осиб қўйишлари мумкин.

Уйига чипта ололмаганларга 350 000 авиамиль тарқатган одам

Тадбиркор Питер Шанкмен кўп саёҳат қилади. У 350 000 авиамиль тўплаб, уларни Рождествода уйларига бориш учун чипта харид қилиш имкони бўлмаган одамларга совға қилди. Унинг намунаси ижтимоий тармоқлардаги минглаб бошқа фойдаланувчиларни байрамни оиласи билан бирга ўтказиш истагида бўлганлар учун ўз авиамилларини беришга илҳомлантирди.

Туркияда итлар кўчада музлаб қолмаслиги учун тунда дўконларга киритишади

© facebook.com

Истамбулдаги дўконларнинг эгалари дайди итлар кучли совуқ пайтида музлаб қолмасликлари учун уларга савдо марказида вақтинча бошпана яратиб бердилар. Маҳаллий аҳоли бу ғояни қўллади ва итларга қулайроқ бўлиши учун иссиқ адёллар ва егулик олиб келишди.

Петербургда номаълум ҳомий нафақахўрнинг самолёт учун 2,5 млн. рубллик қарзини тўлади

© wikimedia.org

Санкт-Петербургда номаълум киши нафақахўрлардан бирининг ҳисобига ёзилган 2,5 млн. рубль қийматидаги қарзни тўлади. Кекса учувчи қачонлардир ўзи бошқарган ҳаво кемасини сотиб олган, аммо 20 йил давомида самолёт учун тўпланиб қолган солиқларни тўлай олмаган. Ҳозирда у таъмирлашни тугатиб, барча хоҳловчилар учун авиатурлар амалга оширишни орзу қилмоқда.

Имом барча бошпанасизларга совуқдан иссиқ масжидда паноҳ топишни таклиф қилди

© facebook.com

Сараеводаги имом барча бошпанасизларни совуқдан қутқариш учун ўз масжидининг эшикларини очди. Уларнинг қайси миллат ёки динга мансублиги муҳим эмас, имом ҳаммани меҳмондек қабул қилади. Шаҳар аҳолиси уни қўллаб-қувватлаб, уйсизлар учун овқат ва ичимлик олиб келдилар ва масжидни иссиқ бошпанага айлантирдилар.

Шаҳарликлар мусибатдаги кексага ёрдам бериш учун пул тўпладилар, у эса одамларни олма билан меҳмон қилди

© tv2.today

Томскдаги кекса ногироннинг автомобилидан деталлар ўғирланди. Унинг ўғли ижтимоий тармоқлар орқали жиноятчиларни излашда ёрдам сўраб мурожаат қилди. Шаҳарликлар безориларни топа олмадилар, аммо янги деталларни сотиб олиш учун етарли пул тўплаб бердилар. Қария эса кун давомида таъмирланган машинасида шаҳарликларни бепул олмалар билан меҳмон қилди.

Бир кунда 53 000 бошпанасиз итлар ва мушуклар учун янги хўжайинлар топилди

© facebook.com

Ҳар йили Техасда «Бошпаналарни тозалаш» (Clear the Shelters) акцияси ўтказилади. Бир кун давомида ўнлаб бошпаналар эгасиз жониворларни бепул тарқатади. 2016 йилда 11 та бошпанада бир кунда биронта ҳам жонивор қолмаган: 53 000 та жониворни эгасига топширишга эришилди.

Хосписдаги болаларга қутиларда мевалар совға қилган сотувчи умар воқеаси

© facebook.com

Москвадаги бозорлардан бирида ишлайдиган Умар исмли сотувчи харидор аёллардан бири болалар уйи учун мандарин олишга келганини билгач, болалар уйига қутиларда мевалар ва сабзавотлар совға қилди.