Маълум бўлишича, Хитой сайёҳлар орасида кенг оммалашган давлатлар бешлигига кирар экан. Хитойда яшайдиган одам сифатида масъулият билан айтишим мумкин: бу ҳақиқат. Хитойга мустақил сафар қилишга кундан-кунга тобора кўпроқ одамлар аҳд қилмоқда.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Интернетда қаерга ва қандай етиб олиш мумкинлигига оид маълумотлар сероб. Бироқ, тармоқда кам тилга олинадиган ҳолатлар ҳам мавжуд, зеро уларни билган ва ноҳуш совғаларга тайёр турган яхшироқ.

Марҳамат ушбу ҳолатлар билан танишинг.

© Reuters

«Олтин ҳафта»нинг дастлабки кунида Чжэнчжоу темир йўл вокзали олдидаги йўловчилар оломони

  • ҲЕЧ ҚАЧОН, эшитяпсизми, ҲЕЧ ҚАЧОН сафарни Хитой миллий байрамлари вақтига режалаштирманг. Хитойда расмий таътиллар йўқ ва мамлакат аҳолиси учун саёҳат қилишнинг ягона имконияти – бу давлат дам олиш кунлари. Табиийки, улар саёҳат қилишади. Ҳаммаси бир вақтда! Бу томоша асаби заифларга тўғри келмайди.
  • Бу вақтда барча сайёҳлик масканлари одамларга лиқ тўла бўлади. Ҳаттоки, меҳмонхонадан жой топишнинг уддасидан чиқа олсангиз ҳам Сиздан яхшироқ итара оладиган оломон ортидан нимани ҳам кўриш мумкин. Шунинг учун аввал режалаштирилган саналар байрамларга тўғри келмаслигини аниқланг. Чунки Хитойда ой тақвими амал қилади ва 6 та асосий байрамнинг 4 таси доим вақт бўйича сурилиб туради. Бироқ, майнинг биринчи ҳафтаси (Май боши) ва «Олтин ҳафта» дея номланувчи октябрнинг биринчи ҳафтасини (Хитой Мустақиллик куни) дарҳол ўчиришингиз мумкин.
© Eastnews

Пекин — Шанхай юқори тезликда ҳаракатланувчи поездидаги бизнес-тоифа

  • Хитойда поездлар керакли нуқтага етиб бориш учун яхши усул, аммо шу ерда ҳам баъзи нозик жиҳатлар мавжуд. Чипталарни олдиндан харид қилган маъқул (камида бир ой аввал), акс ҳолда кетолмай қолишингиз эҳтимоли катта. Тез ҳаракатланувчи поездларнинг 1- ва 2-тоифалари ўртасидаги нарх тафовути сезиларсиз бўлиши, қулайлик борасида эса анча фарқ қилиши мумкин. Шунинг учун 1-тоифа чипталари доим тезроқ тугаб қолади. Плацкартада ҳар бир томонда ён ўриндиқларсиз 3 тадан жой бўлади. Қўрқманг, учинчи жой жуда қулай бўлади. Агар шошилинч кетишингиз зарур бўлиб, оддий чипталар қолмаган бўлса, доим «жойсиз» усули мавжуд. Бир неча соат полда ўтириб кетса ҳа бўлади. Маҳаллий аҳоли ҳам жуда ҳурсанд бўлади.
  • Яна бир муҳим нарса. Вокзал биносига фақат чипта ва паспорт билан кириш мумкин. Аввал чиптани текширтириш учун навбатда туришингиз, сўнгра хавфсизлик хизматидан ўтишингизга тўғри келади. Поездгача етарлича вақтни режалаштиринг.
© Eastnews

Йўловчи поезди гуллаган рапс орасида, Гуйлинг шаҳри атрофида

  • Ха, охирги бекатлар оралиғида ётоқлардаги тўшамалар алиштирилмайди. Агар Сиз, масалан, Шанхай-Чунцин поездида кетаётган бўлиб, унга Шанхайдан ўтирган бўлсангиз тоза тўшамали ётоққа эга бўласиз. Агар ҳудди поездга ўртадан, масалан Сиандан чиқаан бўлсангиз, Сизни тартибли қилиб йиғилган, аммо Шанхайда тўшалган ётоқ кутади. Умуман, Хитойда руҳий сокинлик учун яхшиси ўйламаслик керак бўлган ҳолатлар мавжуд.
  • Хитойда жамоат транспорти жуда яхши йўлга қўйилган. Деярли барча ерга автобусда етиб олиш мумкин. Ёнингизда аниқ майда пул миқдори бўлиши керак, чунки қайтим берилмайди. Ягона салбий томони – одатда автобуслар ва метро қатнови анча эрта тўхтайди. Масалан, Шанхайда метро соат 22:30 да ёпилади. Одобли хитойликлар тунда ором оладилар, қолган барча бошқалар учун эса нисбатан арзон таксилар мавжуд.
© Eastnews

Ажойиб ғоя: одамларнинг қизил чироқда югуриб ўтишини йўқотиш учун Ухань шаҳридаги автомат турникетли пиёдалар йўлкаси

  • Яхши янгилик: Хитойда ҳеч қаерда чойчақа қолдирилмайди.Мутлақо. Ҳеч қачон. На такси, на ресторанлар ва на меҳмонхоналарда. Бунга одатланилмаган. Агар хизмат кўрсатиш Сизга жуда ёққан бўлса, маълум миқдорда пул қолдиришга уриниб кўришингиз мумкин. Лекин, пул беришнинг 5- ёки 6-уринишидан сўнг уни олишдан бош тортаётган бўлсалар, демак тақдир эмас.
  • Агар хитойликлар Сизни тушлик ва кечки таомга таклиф қилаётган бўлишса, 99% эҳтимол билан Сиз учун ҳақ тўланади. Бу тескарисига ҳам ишлайди. Агар Сиз хитойликларни ректоранга таклиф қилаётган бўлсангиз, уларнинг ўрнига ҳақиқни тўлаб беришингизни кутишади. Шунингдек, Хитойда овқатланиш вақти қатъий белгилангани боис, ноодатий жадвалга эга емакхонани топишда муаммоларга учрашингиз мумкинлигини унутманг.
  • ҲЕЧ КИМ инглиз тилида сўзлашмаслигига тайёр туринг. Ҳеч ким. Ҳаттоки меҳмонхоналарда ҳам. Ва, илтимос, пулингиз ва вақтингизни хитой тили сўзлашгичларига сарфламанг. Хитой тилида энг мураккаби – бу талаффуз: товушлар ва оҳанглар. Тўғри тузилган нутқсиз Сизни ҳеч ким тушунмайди. Яхшиси бир оз бўлсада менюни тушуниш учун вақтингизни асосий иероглифларни (асосан таомлар билан боғлиқларини) ўрганишга сарфланг. Телефонингизга хитойчага таржима қилиб берадиган иловани юклаб олинг.
© Eastnews

Нинбодаги Robot Dinning Hall кафеси, унда роботлар официантлар сифатида «хизмат қилади». Роботлар буюртмаларни қабул қилиши, оддий гапларни тушуниши ва жавоб қайтариши мумкин

  • Хитойда фейсбук йўқ. Умуман биронта Google хизмати, яъни излаш браузери, Gmail, GoogleMaps, YouTube йўқ. Android асосидаги телефон эгалари иловалари юклаб олишда қийналади. Шу боис, ё маълум ижтимоий ёлғизланишга тайёрланинг, ёки аввалдан VPN орқали уланиш ҳақида ўйланг.
  • Ҳамма меҳмонхоналарда хорижликлар қабул қилинавермайди. Хитойда чет эллий фуқароларни мажбурий рўйҳатдан ўтказиш тўғрисидаги қонун мавжуд, аммо барча меҳмонхоналарда ҳам Сизни рўйҳатдан ўтказиш имкони бўлмайди. Интернет орқал меҳмонхонага буюртма беришда қаердадир майда шрифтда «фақат минтақавий Хитой фуқаролари учун» деган ёзув йўқлигига ишонч ҳосил қилинг.
  • Хитойда доим ва ҳамма жойдан иссиқ сув топиш мумкин:вокзалларда, аэропортларда, ҳиёбонларда, ресторанларда. Агар ёнингизда терос бўлса, доим ўзингизга чой ёки кофе дамлашингиз, шунингдек тез тайёрланадиган лағмон билан тамадди қилишингиз мумкин дегани. Бу тежамкор сайёҳлар учун жуда қулай.
  • Хитойликлар жуда меҳмондўст. Бу айниқса йўлни сўраш вақтида муаммога айланиши мумкин.Яъни, ўзлари билмаган тақдирда ҳам Сизга йўл кўрсатиб юборишади. Шунчаки: а) сизга ёрдам беришни жуда исташади; б) айримлар бу вазиятни «обрўни йўқотиш» сифатида баҳолаши мумкин. Буни тушунишга ҳаракат қилинг, яхшиси эса телефонингизга хариталарни юклаб олинг.
© Eastnews

Гонконгдаги Чи Лин аёллар монастири

Хитой – ажойиб ва гўзал диёр. Мустақил саёҳат Сиздан қўшимча ҳаракатларни талаб қилади, аммо эвазига шу қадар кўп унутилмас таассуротларга эга бўласиз-ки, охир-оқибат саёҳат арзирли ўтганига ишонч ҳосил қиласиз.