Эътиборингизга ҳам табиат, ҳам одамлар томонидан яратилган 12 та сирли ҳолатни тақдим этамиз.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Эътиборингизга ҳам табиат, ҳам одамлар томонидан яратилган 12 та сирли ҳолатни тақдим этамиз.

12. Бимини йўли

ХХ асрнинг 30-йилларида америкалик таъбирчи Эдгар Кейси  ўзининг яхши ҳужжатлаштирилган башоратида 1968 ёки 1969 йилда Бимини қирғоқларида йўқолган Атлантида шаҳрининг қолдиқлари топилишини маълум қилган.

1968 йилнинг сентябрь ойида Шимолий Биминидаги Парадиз-Пойнт (Paradise Point) қирғоқларида ҳозирда “Бимини йўли” деб номланадиган нарсани ташкил қилувчи 700 метргача терилган оҳак бўлаклари топилган.

Унинг пайдо бўлишига доир фикрлар фарқ қилади. Кимларнингдир фикрича, булар машҳур қадимги тамаддуннинг қолдиқлари бўлган, бошқалар эса ҳарсанглар денгиз тубини чуқурлаштириш бўйича ишларнинг натижаси ёки шунчаки денгиз ажратмалари эканлигига ишонади.

11. Рақс ўлати

1518 йилнинг июль ойида Страсбург шаҳрида Троффеа хоним исмли бир аёл кўчага чиқиб рақс туша бошлаган. Унинг рақси ну кундузи, на кечаси тўхтамаган. Аёлга оддий ақлдан озгандек қарашлари мумкин эди, аммо бир ҳафта ўтгач у билан бирга 34 киши ҳам рақсга мубтало бўлган. Бир ой ичида раққослар сони бир неча юзтага етди. Бу одамлар ҳудди Троффеа хоним каби танаффус қилмаган. Уларнинг аксарияти ё ҳолсизликдан, ё юрак ҳуружи ёки инсультдан вафот этган. Шу тариқа, 400 га яқин одам ҳалок бўлган.

Бу ҳолатга аниқ илмий изоҳ топилмаган. Биронта ҳам назария бир неча кун тўхтовсиз рақс туша олган одамларнинг ишониб бўлмас чидамлилигини тушунтира олмаган.

10. Эндрю Карлсин

2003 йилда ФҚБ биржада товаламачилик қилиш айби билан бир одамни ҳибсга олган. Бу одам атиги 800 долларга эга бўлиб, 2 ҳафта ичида атиги 126 та таваккал битимни тузиш орқали 350 млн. доллар топишга муваффақ бўлган.

Ҳибсга олинганидан сўнг ундан ҳамтовоқларини айтишни талаб қилишган, аммо у ахборотни келажакдан олганини айтган. У 2256 йилдан вақт машинасида келганини айтган, аммо унинг қаердалигини кўрсатишни истамаган. Маълум вақт ўтгач кимдир у учун 1 млн. долларлик гаров пулини тўлаган ва Э. Карлсин йўқолиб қолган.

9. Қайнар дарё

Бир неча йил аввал Амазониядаги қурбонларини том маънода “қайнатадиган” дарё образи фақатгина афсоналарда айтилиб, кўпчилик бунга ишончини деярли йўқотган эди. Андрес Рузо исмли кичкина бола бу воқеани бувасидан кўп эшитган ва сирли дарёни топишни орзу қилган.

Катта бўлгач у геолог касбини эгаллади ва маҳаллий шомон йўлбошчилигида 2011 йилда сувининг ҳарорати 86оС ни ташкил этадиган дарёни топди. Унинг мавжудлиги сири – яқин вулқонгача бўлган масофа 700 км.га тенглигида.

8. Йонагуни сувости шаҳри

Япониянинг Йонагуни ороли атрофидаги супали ҳосилалар 1986 йилда ғаввослар томонидан аниқланган. Сувости ҳосилалари 5 қаватли бино баландлигига тенг келадиган улкан ҳажмларга эга. Шунингдек, уларнинг ёнида яқин жойда қадимги одамлар яшаганини исботлайдиган айрим артефактлар топилган.

Шунга қарамай, ҳозиргача эҳромларнинг ҳосил бўлиши масаласи мунозарали бўлиб келмоқда. Агар улар қўлда бунёд этилганига ишонадиган бўлсак, у ҳолда – муз давридан аввалги тамаддуннинг қолдиқларига гувоҳ бўламиз.

7. Бралорнеда музейдаги сурат

Бу суратни Bralorne Pioneer Museum виртуал музейидан фойдаланувчилар топганлар ва у бир зумда шов-шувга айланди. Унда 1941 йилда Канададаги Олтин кўприкнинг очилиши тасвирланган, аммо омма орасида умуман 40-йиллар урфига мос бўлмаган кийимдаги одам бор. Суратга тикилиб қаралса, занжирсимон ёпқичли свитер, XXI аср услубидаги белгили футболка ва портатив камерани кўриш мумкин.

Жамоатчиликнинг фикрича, суратда вақтлараро сайёҳ акс этган.

6. Амазонка чангалзорларидаги геоглифлар

Амазонка ҳавзасидаги тропик ўрмонлар бир неча ўн йиллардан буён кенг кўламли кеслиш гирдобида қолган. Очиқ майдонни ўрганган олимлар ерга туширилган кўп сонли суратлар – геоглифларни аниқладилар. 

Ҳозирга келиб мутахассислар Бразилия ва Боливиянинг шимолий қисмларида 450 та геоглифни аниқладилар. Улардан энг қадимийларининг ёши қарийб 3000-3500 йилга тенг.

Уларнинг вазифаси олимларга маълум эмас. Асосий назарияга кўра, мазкур иншоотлар диний маросимларни ўтказиш ва умумий масалаларни муҳокама қилиш учун йиғиладиган жой бўлган.

5. Зилзилалар вақтидаги чақмоқлар

Зилзилалар ҳамоҳанглигида кечадиган осмондаги ёрқин чақмоқлар энг сирли ҳолатлардан бири ҳисобланади. 1600 йилдан буён сейсмик фаоллик ҳудудларида осмоннинг ёришишига 65 та исботланган мисол мавжуд. Бироқ, чақмоқлар ҳосил бўлиши фоизи унча катта эмас – ёғдуларни жами зилзилаларнинг 0,5% дагина кузатиш мумкин.

Бу ҳолатни изоҳлашга уриниш йўлида кўплаб илмий фаразлар айтилган, аммо уларнинг биронтаси ҳам ҳақиқатга яқинлашмаган.

4. Музлатилган қиз

1980 йил 20 декабрь куни 19 ёшли  Жин Хиллиард Миннесота штатининг қорли Ленгби ҳудуди орқали ота-онасининг уйига кетаётган бўлган. Унинг автоулови бирдан тўхтаб қолгани боис, қиз яқин атрофда жойлашган дўстларининг уйигача пиёда боришга қарор қилган.

Йўлда у совуқ қотишдан ҳушини йўқотган ва уни топишгунича -30 °C ҳароратида қорда қарийб 6 соат қолиб кетган.

Жинни касалхонага етказишганида унда ҳеч қандай тириклик аломати топилмаган, териси эса шу қадар қаттиқ бўлганидан шприц тиқишнинг иложи бўлмаган. Шифокорлар қиз вафот этганига ишонишган, аммо уни иситишга қарор қилишган. Барча ҳаттоки Жин ўзига келган тақдирда ҳам оғир ампутация керак бўлади, деб ўйлаган. Бироқ, маълум вақт ўтгач, иситилаётган тана бир оз қимирлай бошлаган. Жин кўзларини очиб сув сўраган. 3 кундан сўнг у оёқларини қимирлата олган, 6 ҳафтадан кейин эса мутлақо соғлом ҳолда шифохонадан кетган.

3. «Кэрролл А. Диринг» шарпа-кемаси

«Кэрролл А. Диринг» — шарпа-кема сифатида ном қозонган Америка юк кемасидир. 1921 йилда у саёзликка чиқиб қолган ҳолда аниқланган, аммо камбузда пишириш учун тайёрлаб қўйилган егулик бўлса-да, бортда кема жамоаси топилмаган. Жамоанинг шахсий буюмлари, кема журнали, навигация қурилмаси ва лангарлар йўқ эди. Руль қурилмаси шикастланган бўлган. Капитан каютасида эса турли ўлчамдаги уч жуфт пойабзал топилган. Харитадаги сўнгги белги капитан томонидан ёзилмаган.

1922 йилда тергов ҳеч қандай расмий хулоса чиқарилмаган ҳолда тўхтатилган.

2. Ёмғир одами

Дон Деккер исмли одам билан энг сирли воқеа юз берган. 1983 йилда Страсбургда Доннинг бобоси вафот этган. Дафн маросимидан сўнг ёш йигит уйга ётишдан аввал эти увушаётганини ҳис қилган ва транс ҳолатига тушиб қолган. Шу вақтнинг ўзида меҳмонхона шифти ва деворларидан сув оқа бошлаган. Оқим жойларидан сув қувурлари ўтмаган эди, шу боис барча бу ҳолатдан чуқур ҳайратга тушган.

Доннинг дўсти нима қилишни билмай полицияни чақирган. Офицерлар йигитни уйдан олиб чиқишни ва яқин атрофда жойлашган пиццахонага олиб боришни сўрашган. Бироқ пиццахонада ҳам ҳудди аҳвол юз берган. Сув яна шифтдан оқа бошлаган. Улар бу жойни тарк этишлари билан ёмғир тўхтаган.

Ушбу паранормал ҳолат 1993 йил 10 февраль куни Unsolved Mysteries орқали намойиш этилган.

1. Ер ости океани

Олимлар Ер қатламидан 660 км. чуқурликда Жаҳон океани ҳажмидан бир неча баробарга катта бўлган, ёши 2,7 млрд. йилга тенг улкан сув заҳирасини аниқладилар.

Мазкур ихтиро туфайли ердаги океанлар юзага отилиб чиққан ерости океанидан пайдо бўлган, деган назария вужудга келди. Авваллари олимлар бунга акс фикрни билдирган эди.

Асосий сурат: eastnews