Совет фуқароларининг аллақачон унутиш лозим бўлган аҳмоқона одатлари.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Эмишки, у вақтда колбаса ҳам мазалироқ бўлган, нон ҳам анча арзон бўлган. Бироқ, хотиралар билан бирга янги даврга эски одатлар ҳам ўтиб келган. Уларнинг аксариятини ижобий деб бўлмайди.

1.Эски-тускиларни тўплаш

Буюмларни тўплаш ва ҳеч нарсани ташламаслик

Ночорлик, оммавий танқислик, шунингдек ҳамма нарсани тасаввурга сиғмайдиган навбатларда туриб олиш зарурияти барча катта ёшдаги совет фуқароларининг онгида из қолдирган. Оғир меҳнат орқали олинган буюмларни шунчаки кераксизлиги учун ташлаб юбориш мумкин эмас. Нимадир синиб қолган тақдирда эса, тузатишга вақт топиладиган онгача омбор ёки балконга ташлаб қўйилган. Айнан шунинг учун омборлар, балконлар, шунингдек дала ҳовлилар вақт ўтиши билан “зарур” ва “қимматли” буюмлар уюмига айланган. Катта авлод тўплаш одатларини кички авлодга ўтказгани ҳам ҳайратланарли эмас. Бироқ, умумий танқислик ва қатъий тежамкорлик даврлари аллақачон ўтмишда қолди. Энди уюмларни йўқотиб, барча синганларни янги чиройли ва фойдалиларига алмаштириш вақти келди.

2.Одамларнинг фикридан ташвишланиш 

«Одамлар нима дейди?»

Мутлақо барча совет даври одамлари атрофдагиларнинг фикрларига тобе бўлган. Нимадир қилиш, кийиш, қуриш ва айтишдан аввал қариндошлар, қўшнилар ва ҳаттоки, тасодифий ўткинчиларнинг муносабатини тасаввур қилиб, юз маротаба ўйлаб кўриш керак эди. Албатта, ҳар бир тарбияли инсон аҳлоқ меъёрларига риоя қилиши керак, аммо ўзига зиён етказиш даражасида бошқаларга ёқиш ёки айбланишдан қўрқиб истаган нарсасидан воз кечиш – аҳмоқлик ҳолос.

3.Маслаҳатлар бериш 

Маслаҳатлар бериш одати

Авваллари ҳеч ким сўрамаса ҳам маслаҳат беравериш одат тусига кирган эди. Нима ҳам дердик, у даврлар ўтди кетди, одат эса қолди. Бир нарсани унутмаслик керак – яхши таниш бўлмаган одамларга маслаҳат бериш ва ўргатиш ҳар ҳолда маданиятдан эмас. Бундан ташқари, маслаҳат бериш орқали бошқа одамнинг ҳаракатлари учун жавобгарликни зиммангизга олишингизни ёдда тутинг.

4.Ёруғ кунларгача сақлаш 

Буюмларни ёруғ кунларга сақлаб қўйиш

Ўтмишнинг яна бир аҳмоқона одати – буюмларни ёруғ кунларгача сақлаб қўйиш. Хусусан, барча янги чиройли сервизлар тўй ёки бошқа катта тантанагача сервантларда сақланган бўлса, янги кийим фақат алоҳида тадбирларда кийилган. Сочиқлар, ётоқхона анжомлари ва бошқа майда-чуйдалар ҳам бундан истисно бўлмаган. Янгиларини ишлатишнинг нима кераги бор? Улар сақланиб турсин, ахир эскилари ҳали жойида. Ҳаётни эртанги кунга қолдириш керак эмас, бугуноқ тўлақонли яшашни бошланг.

5.Кераксизларни сақлаш 

Кераксиз майда-чуйдаларни сақлаш

Ҳалталар солинган ҳалта, тешилган пайпоқлар уюми, эски болалар кийим ва кўплаб кераксиз буюмлар – буларнинг барини ҳар бир совет даври одамининг уйидан бемалол топса бўларди. Вақт ўтди, аммо одат кетмади. Бироқ, бу буюмларни нима учун сақлаётганингизни бир ўйлаб кўринг. Ўтган йиллар давомида турмуш сифати анча олға одимлади ва аксарият одамлар энди ҳалталар, янги пайпоқлар ва бошқа маиший буюмларни керак бўлганида сотиб олиши мумкин.

6.Яхши турмаган ҳамма нарсани олиш одати

Яхши турмаган ҳамма нарсани олиш одати

Бу ҳам муҳтожлик ва танқислик оқибатида юзага келган яна бир одат. Аксарият совет одамлари келажакларидан ҳавотирда бўлгани учун хизмат ҳолатларидан фаол фойдаланиб, имкон бўлган нарсани уйларига ташишга одатланган. Бироқ, ўша даврларда бундай одат меҳр ва ҳаттоки фаҳрланиш туйғусини чақирган бўлса, ҳозирда бундай ҳатти-ҳаракат зиқналик ва руҳий хасталикка йўйилади. Ўйлаб кўринг, уйингизда принтер ҳам бўлмаса яна бир пачка қоғозни нима қиласиз. Корпоратив календар, компания белгиси туширилган юзинчи ручка ва одат бўлгани учун уйга ташмалайдиган бошқа нарсалар нега керак?

7.Овқатга сиғиниш

Овқатга сиғиниш

Гап яна одамларни овқатга катта ҳурмат билан қараб, охирги ушоқни ҳам еб қўйишга мажбур қилган танқислик ва ночорлик ҳақида боради. Лекин, ҳаёт бир жойда турмайди, даврлар ўзгарди ва аҳолининг катта қисми зарурият туғилганида янги маҳсулотларни сотиб олишга қодир. Нимадир ёқмай қолса ёки айниган бўлса ортиқча ачинишсиз ташлаб юбориш мумкин.

8.Ўзига паст баҳо бериш

Хушомадларни қабул қила олмаслик

Собиқ Совет Иттифоқининг аксарият аёллари ўзига паст назар билан қараган. Натижада улар хушомадларни қабул қилишни мутлақо билмаган. Ҳар қандай мақтов уялиш ва ўзини оқлаш истагини чақирган. Совет аёллари ўзига эътибор қаратишни ёқтирмаган. Замонавий қизлар ўз аҳамиятини пастга уриш одатини йўқотиши шарт. Ишонинг, сиз эътибор, мақтов ва хусусиятларингизга нисбатан муносиб баҳолашга арзийсиз.

9.Ёрлиқлар

Ёрлиқ осиш одати

Калта юбкадаги қиз – фоҳиша, ёш йигит – гиёҳванд, ёлғиз аёл – ажрашган, ишсиз эркак – омадсиз, ювош садоқатли эр – латта. Бу рўйҳатни чексизликкача давом эттириш мумкин. Совет одамлари ташқи камтарлик ва ясама тарбияга қарамай, бировларни айблаш ва ёрлиқлар осишни жуда яхши кўрган. Бу одам шу қадар маҳкам ўрнашиб олганки, менталитетимизнинг бир қисмига айланган. Замонавий одамларда бу ҳислатни йўқотиш вақти етди. Ўзингизда одоб ҳиссини тарбияланг ва одамларни яқиндан билмасдан баҳоламанг.

10.Бонкалар

Бонкаларни сақлаш

Ошхонангиздаги қутиларнинг бирида ҳозир ҳам бўш шиша бонкаларни сақлашингиз аниқ. Ўзингиздан сўраб кўринг: кўп йилдан бери консервация қилмасангиз, улар нега керак. Агар улар сизга керак бўлмаса, ҳеч бир ачинишсиз уларни йўқотинг.

11.Уй кийими

Эски-тускиларни кийиш

Совет даврида доғли, кичик тешиклари ва бошқа камчилиги бор кийим автомат равишда уй ёки дала ҳовли учун кийимга айланган. Бундан ҳайратланмаса ҳам бўлади, чунки сифатли буюм сотиб олиш деярли имконсиз бўлган. Лекин, ҳозир кийим сотиб олишда бундай муаммолар йўқ ва ҳар бир киши уйда кийиш учун ҳамёнбоп, аммо сифатли ва тоза кийимларни харид қила олади.

12.Қўли гул уста

Ҳаммасини ўз қўли билан бажариш

Совет даври одамлари ёрдам сўраб қаергадир муоржаат қилишга ўрганмаган. Аксарият фуқаролар ҳамма ишни ўз қўллари билан бажаришга уринган. Жўмракни тузатиш ёки 9-қаватга диванни олиб чиқишга қодир бўлмаган эркаклар бувиларимизда ҳайрат ва қоралашни юзага келтиради. Аслида, зарур вазиятда у ёки бу иш бўйича ҳаммасини сифатли бажарадиган мутахассисларга мурожаат қилишнинг айбли томони йўқ.