Эртаклар ёки тарих дарсларига ишонадиган бўлсак, қиролларнинг фарзандлари шойи ёстиқларда ухлайдилар, тилла ликопчалардан овқат истеъмол қилиб, кун-бўйи вақтичоғлик қилишади.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Дунёдаги энг машҳур тахт ворислари– Кембриж герцоги Уильям ва герцогиня Кэтрин фарзандлари – Жорж ва Шарлоттани қандай тарбиялашлари тўғрисидаги фактларни тақдим этамиз.

 

Спойлер: улар хоналарини ҳам ўзлари йиғиштирадилар.

 

1.Мавқе— ҳаётни тараллабедод ўтказиш учун баҳона эмас.

 

© eastnews  

 

Кембриж герцоглари оиласида болалар тарбиясида ёрдам берадиган фақат битта энага бор. Овқатлантириш, ювинтириш, болаларни сайрга олиб чиқиш бўйича барча мажбуриятлар эса ота-она зиммасида. Ота Уильям ишга ҳам боради, у ерда тезкор тиббий хизмат вертолетларини синовдан ўтказиш билан шуғулланади. Буни болалар жуда яхши билишади.

 

2.Ўзгалар меҳнатини қадрла.

 

 

Қиролича Елизавета илк ёшданоқ ҳар қандай инсон – хоҳ у онаси томонидан егулик тайёрлаш учун кетган меҳнати ёки хизматкор иши бўлсин, қадрли эканини тушунадилар. Айнан шунинг учун Жорж ва Шарлотта овқатни исроф қилмаслик кераклигини билишади, сочилиб ётган нарсаларни ўзлари йиғиштиришларига тўғри келади.

 

3.Оила – ҳаётдаги энг муҳим нарса

 

© eastnews 

 

Ҳозир ҳам 4 ёшли Жорж синглисига ғамхўрлик қилади. Кейтнинг сўзларига қараганда, улар қалин дўстга айланиб боришмоқда. Болалар кичиклигидаёқ оила тарихини биладилар ва бувилари малика Диана қабрини тез-тез зиёрат қилишади. Яна Кейт ва Уильям ҳам кўп вақтини болалар билан ўтказишга ҳаракат қилишади. Масалан, Жорж отаси билан дунёдаги барча нарсалар ҳақида гаплашишни яхши кўради, онаси билан таом тайёрлаш эса Шарлоттанинг жону-дили.

 

Ҳатто кечки овқат вақтида ҳам қирол оиласидаги анъаналарга қарамай, катталар билан бир стол атрфида ўтиришади.

 

4.Ҳар ким ўз фикри ва ҳисларини эркин билдириш ҳуқуқига эга

 

 

Қирол оиласидаги “босиқ” одамлар тарбияси анъанасига қарамай, Кейт ва Уильям ўз фарзандларида ҳиссий интеллекни фаол тарзда ривожлантирмоқдалар.

 

“Мактабда болалар бир-бири билан мулоқот қилишларини кўриб, умуман бошқача даврда яшаётганимизни тушунаман. Бизнинг ўрнимизни эгаллайдиган ўзини ҳавотирга солаётган нарсани очиқчасига қўрқмай баён этадиган авлод улғаймоқда”- дея ҳисоблайди Уильям.

 

5.Таълим биринчи ўринда

 

 

Китоб ўқиш – шаҳзода Жорж ва  малика Шарлоттанинг севимли машғулоти. Она Кейт эса музейлардаги кўргазмаларга болаларни ўзи билан тез-тез олиб боради. Лондондаги табиий фанлар музейи уларнинг энг ёқтирган музейларидан биридир. “Болалар бу ерга келишни жуда ёқтирадилар. Фақат динозаврлар учунгина эмаслигига, ишончим комил”, – дейди герцогиня.

 

6.Спортни албатта севиш керак

 

 

Герцог ва герцогиня — спортни севишлари барчага маълум: Кейт майса устидаги хоккейга қизиқса, Уильям футбол, баскетбол ва поло ўйнайди. Бироқ шаҳзода Жорж ва малика Шарлотта ҳозирча спортга қизиқиш билдиришмаяпти. Ота-она эса фарзандлари уларнинг изидан боришига ишонадилар.

 

7.Ёшдан қатъий назар, жамоат жойларида ахлоқ-одоб қоидаларига қатъий риоя қилиш

 

 

Оммавий тадбирлар мобайнидаги ёмон хулқ-атвор ёки инжиқликлар ўша ердан кетишни англатишини болалар аниқ биладилар. Шаҳзода Жорж болалар майдончасида бу қоидани бир неча марта бузишга жазм қилган ва дарҳол уйга юборилган.

 

8.Уйда дам олиш мумкин

 

 

«Улар ҳали ҳеч нарса синдиришмаган, бироқ доимо шундай қилишга ҳаракат қилишади. Жорж уйда югуради, буюмларни туртади, сакрайди. Илтимос, вақт ўтиши билан бироз енгилроқ бўлишини айтинг”, – дея ҳикоя қилади шаҳзода Уильям.

 

9.Жисмоний жазоларга умуман йўл қўйилмайди

 

 

Болалар ўзларини қанчалик ёмон тутишмасин, Кембриж герцог ва герцогиняси жисмоний жазо қўлламайдилар. Унинг ўрнига ота-она таъсир кўрсатишнинг шахсий усулларини ўйлаб топишади. Масалан, агар шаҳзода Жорж жазавага тушса, она Кэтрин шовқин солаётган боланинг диққатини баланд овозда қўшиқ айтиш орқали бошқа нарсага қаратишга ҳаракат қилади. Баъзида эса унинг ўзи полга йиқилиб, бақиришни бошлайди. Одатда бу қўл келади, хайрон қолган болалар тинчланадилар.

 

10.Планшет ва компьютер — катталарнинг ўйинчоқлари

 

 

Шаҳзода Жорж ва малика Шарлотта кўп вақтини кўчада ўйнаб ва велосипедда учиб ўтказадилар. Электрон гаджетларни олиш эса улар учун таъқиқланган. Кейт ва Уильямнинг фикрича, бундай ўйинчоқлар бола улғайгунига қадар кутиб туриши мумкин. Копток, арқон ва ҳаракатли ўйинлар эса тасаввурни ривожлантиришда аъло даражада қўл келади.

 

11.Мультфильмларга — ҳа

 

 

Герцоглар оиласида маълум вақтлардан бошқа пайтларда телевизор томоша қилиш маън этилган. Қирол оиласи болаларининг севимли мультсериаллари бор. Шарлотта кўпинча “Чўчқача Пеппа”ни қўйиб беришларини сўраса, “Ўт ўчирувчи Сэм” Жоржнинг жону-дили.

 

12.Ақл билан истеъмол қилиш ҳаёт тарзи сифатида

 

 

Кейт ва Уильям онгли равишда истеъмол қилиш тарафдори.

 

Бу энг аввало уларнинг янги урфдаги буюмларни сотиб олишни рад этишида намоён бўлади. Кўпинча суратларда шаҳзода Жорж ва малика Шарлотта ота-онаси ва ҳатто амакиси Гаррининг болаликдаги кийимларини кийиб олганини кўриш мумкин.

 

Агар янги буюм сотиб олиш талаб этилса, герцогиня люкс даражасидаги брендларни эмас, демократик маркадаги кийимларни танлайди.