Биз йўқолган кучларини қайтариб, фақат байрам ёки дам олишдан сўнг дастлабки кунларда эмас, балки бутун янги йил давомида ҳар куни тетик бўлиш истагидаги одамлар учун энг мақбул маслаҳатларни тўплашга ҳаракат қилдик.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Бироқ, ҳаётни паузага қўйиб бўлмайди: муҳим ишлар кутиб турмайди, яқинлар бир оз эътиборга муҳтож бўлади, фитнес-клубга олинган йўлланма эса токчада чанг босиб ётади.

Лаззатни ортга суринг

Куч тугаб бораётган бир пайтда ўзингизни рағбатлантириш керакдек туюлади, аммо ортга сурилган лаззат дарҳол олинганига нисбатан кўпроқ роҳат бағишлайди. Айнан шунинг учун шоколадни дам олиш кунларига сақлаб қўйиш ва ўшанда уни уч карра роҳат билан тановвул қилиш мумкин.

Жараёндан ҳузурланинг, аммо мақсадни унутманг

Ишингизнинг якуний мақсадига оид доимий ўй-ҳаёллар қувватдан қолдиради, чунки мақсадга тезроқ эришишни истайсиз, аммо бундай бўлмайди. Биз истагимиз томон кичик қадамчалар билан яқинлашамиз ва жараённинг аҳамиятини англамаслик, ундан роҳат олмаслик бошланғич босқичларда енгилишга сабаб бўлиши мумкин.

Бу ҳолатнинг яна бир томони – оралиқ натижани мукаммаликка етказишга уриниш орқали бир жойда қотиб қолишдир. Асосий мақсадни унутманг, аммо унга эришишга ортиқча шошилманг.

Телевизор олдида пиво билан эмас, одамлардек ҳордиқ чиқаринг

©depositphotos

Аслида иш ҳам энг яхши дам усули, аммо у ёқимли бўлиши керак. Буюртма муддатларини ўйламасдан ўзингиз учун қўл меҳнати билан шуғулланиш, кундалик амалиётларни бажариш ўрнига ўзингиз учун дастурлаш, журнал учун белгиланган эмас, балки мустақил қизиқарли мавзуда матн ёзиш.

Ёки мутлақо бошқа машғулот ҳам бўлиши мумкин: спорт, кўргазмага бориш ёки шунчаки мутолаа. Тадқиқотларга кўра, “ҳордиқ”нинг энг ёмон турлари – бу ТВ кўриш, дўкон айланиш ва видео ўйинлар ўйнаш. Улар ҳеч қандай диққатни талаб қилмайди, мия ўзини эркин ҳис қилади ва “иш ҳолатига” яна қайтишни истамайди, сиз ўзингизни тушкунликда ҳис қиласиз. Алкоголь эса бу ҳолатни фақат оғирлаштиради.

Саришта бўлинг ва тартибни сақланг

Уйдаги тартиб – бошдаги тартиб. Тартибсизлик ва ифлосликда яшаманг, бундай муҳит руҳиятга салбий таъсир қилади, нафас олиш оғирлашади, бел эса ўз-ўзидан букилади. Бундан ташқари, мунтазам тартибни сақлаш зарурияти иродани машқ қилдиради ва бўшашишга йўл бермайди.

Энергия осмондан тушмайди ва жигарнинг қаеридадир жамғарма ҳисобда ўлик юк бўлиб ётмайди. У ҳудди олов каби бўлиб, ўчиб қолмаслигини кузатиб туриш ва мунтазам равишда ақлий ва жисмоний ҳаракатларни бажариш орқали озиқлантириб туриш керак.

Ваъдаларни бажаринг

Ёки умуман ваъда берманг. Бажарилмаган ваъдалар юки кучни тортиб олади ва ҳаракатни давом эттиришга йўл бермайди. Барчасини бажаринг ва сиздан кутаётганларини амалга ошира олмаслигингиз учун узр сўранг.

Агар ваъда берган бўлсангиз, албатта бажаринг. Миннатдорликни қабул қилинг ва ўз кучингизни ҳис этинг. Мазкур оддий усул, албатта, ички батареянгизга қувватнинг бир нечта бандини қўшади.

Ҳаттоки кичик ғалабалар учун ҳам ўзингизни мақтанг

©depositphotos

Кўпинча ўзимизга баҳо беришда кичик ютуқлар ҳисобга олмаймиз ва бу мутлақо нотўғри. Ўзингизни мақтаб туришингиз ва ҳамма, ҳаттоки, энг кичик кундалик ғалабаларни ҳам қайд этиш керак. Эринмай спортзалга бордингиз ёки муҳим, аммо ёқимсиз қўнғироқни қилидингиз – баракалла, шундай давом этинг!

Ҳеч бўлмаса бир ишни охирига етказинг

Бу оддий қоида кўп вазифалилик шароитида жуда қўл келади: ишлар тўпланиб боради, янги ташвишлар вужудга келади ва бунинг чек-чегараси кўринмайди. Маълум бўлишича, ҳаттоки кичкина ғалаба ҳам улкан ижобий қувват бериши мумкин. Бугун лойиҳани тугатишнинг имкони йўқми? Узоқ вақтдан буён ортга суриб келаётган ишингизни қилинг – столингизни йиғиштиринг ва ички режалаштирувчи бу бандни белгилаб қўяди.

Ижтимоий тармоқлардаги суратларга ишонманг

Мукаммал уйдаги мукаммал оила, ростанми? Янги йилга меҳмонхона ялтирайди, бутун оила эса бир хил кийимдами? Сизда эса залга югуриб бориш ва фарзандингиз билан дарс тайёрлашга зўрға вақт етяпти.

Ўйламанг, ахир чиройли инстаграмдаги оиланинг маблағлари қандай эканлигини билмаймиз. Эҳтимол, уларнинг улкан мероси бордир ёки кийимлар ижарага олингандир. Нима бўлганда ҳам, уларнинг ҳаёти бошқа, сизники бошқа. Мукаммалликка ўхшайман деб кучингизни сарфламанг.

Спорт билан шуғулланинг

Тўғри, айнан қувват йўқолган вақтда спорт билан шуғулланиш керак. Бу паст қувватли ҳолатдан чиқиш учун ташланган дастлабки қадам. Ўйлаб ўтирмасдан, шунчаки сумкангизни йиғинг ва залга боринг.

Кучли жисмоний юкламадан кейин эндорфинлар миқдори ортади. 30 дақиқа давомида спорт билан шуғулланиш “бахт гормонлари” концентрациясини 5 карра оширади. Бундан ташқари, мунтазам машғулотлар кун режимини тартибга келтириб, Сизга тетиклик бағишлайди.

Дўстингиз ёки мутахассис билан гаплашинг

© WarnerBros. Television

Яқин одам билан суҳбат оғир ҳаёллар юкидан ҳалос бўлишга ёрдам беради, аммо яқинларингизни овора қилишни истамасангиз профессионал маслаҳат олиш ҳам мумкин. Муаммоларни овоз чиқариб сўзлаш руҳан тетиклашиш ва ҳаракатда давом этишга яхши ёрдам беради.

Организмингиздаги D витамини заҳирасини текширинг

© pexels

Қанчалар ҳайратланарли бўлмасин, қуёш ҳаддан ортиқ кам бўладиган шимолий давлатларда яшовчи одамларнинг аксарияти ушбу муҳим витаминни тўлдиришни унутадилар. Зеро, айнан у организмнинг қувват даражасига жавоб беради.

Янада соғлом овқатланишга ўтинг

Бу жўн маслаҳат ҳамманинг жонига теккани аниқ. Дарҳақиқат, йиллар давомида шаклланган овқатланиш тизимини бирдан ўзгартириш жуда қийин. Аммо, факт фактлигича қолади: колбасали нондан қувват кутишга ҳожат йўқ.

Овқатланиш одатларини аста-секин ўзгартириш мумкин. Ҳар қандай тамадди – фойдали ва одатий таом ўртасида танлаш имкониятидир. Танлаш осон бўлиши учун оддий, аммо жуда самарали маслаҳатдан фойдаланинг: ўзингиздан сўранг: “Бэтмен шу бир бўлак тортни еган бўлармиди?” Ёки Супермен, ёки болаликдаги севимли қаҳрамонингиз.

Асосий сурат: depositphotos