•  
  • 1
  •  
  •  
  •  
    1
    Share

Нима учун аёллар эркакларга нисбатан кучлироқ музлаши, бармоқ излари нимага кераклиги ва бўғимлардаги оғриқ об-ҳавони башорат қила олиши ҳақида билиб оламиз.

1. Ёш ўтиши билан товон катталашиши ростми

Ёш ўтиши билан товон катталашиши ростми

Йиллар ўтиши билан пайлар ва бўғимлар заифлашади. Натижада, оёқ юзаси ясси бўлиб қолиши, товонларнинг ўзи эса кенгроқ ва узунроқ бўлиши мумкин. Айниқса семизлик ва диабетдан азият чекадиган, шунингдек товони шишадиган одамлар бунга кўпроқ мойил бўлади. Одатда, оёқлар 70-80 ёшларга бориб бир ўлчамга катталашади.

 2. Нима учун аёллар эркакларга нисбатан кўпроқ музлайди

Нима учун аёллар эркакларга нисбатан кўпроқ музлайди

Аёлларда тери ости ёғи кўпроқ бўлади, аммо у тана марказида тўпланган бўлиб, ички органларни иситади. Шу боис, қўл-оёқлар совуқдан камроқ ҳимояланган бўлади. Қўл-оёқлар музлаганида эса, бутун организм совигандек туюлади.

Бундан ташқари, аёлларда совуққа таъсирчанлик чегараси пастроқ. Бир хил ҳароратда аёлларнинг бармоқларидаги қон томирлари эркакларникига нисбатан кўпроқ тораяди, шунинг учун қўллар кучлироқ совийди.

3. Кексаларга хос ҳиднинг борлиги ростми

Кексаларга хос ҳид

Тўғри. Бундан ташқари, ёшлар ва ўрта ёшдаги одамларда ҳам ўзига хос ҳид бўлади. Бироқ бу ҳали энг қизиғи эмас. Тадқиқот маълумотларига кўра, кекса одамлар қолган икки гуруҳ вакилларига нисбатан камроқ интенсивликда ва ёқимлироқ ҳид тарқатар экан.

4. Нима учун хона ҳароратидаги қаҳва бемаза бўлади

хона ҳароратидаги қаҳва бемаза

Айрим таъм билиш рецепторлари хона ёки ундан бироз баландроқ ҳароратдаги таом молекулаларига кўпроқ таъсирчан бўлади. Иссиқ қаҳва у қадар тахир туюлмайди (анча мазали), чунки тахри таъмни билиш рецепторлари шунчаки иссиққа таъсирчан эмас. Шунингдек, ифор ҳам таъмни билишга таъсир қилади. Иссиқ қаҳва эса совиб қолганига нисбатан анча ёқимли ифор таратади.

5. Пешоб қопи тўлиб кетса уйғонамиз, ичак тўлганида – йўқ

Пешоб қопи ичак тўлганида

Ичакдаги нейронлар ҳазм қилиш ахлатини итариб чиқарадиган йўғон ичак қисқаришини назорат қилади. Нейронларнинг иши эса циркад ритмлар томонидан тартибга солинади. Ушбу ритмлар организмнинг ички соати бўлиб, улар бизни тонгда уйғотиб, кечқурун уйқумизни келтиради. Айнан циркад ритмлар туфайли тунда ичакни бўшатиш эҳтиёжи юзага келмайди.

Пешоб қопи эса қатъий белгиланган пешоб меъёрини сиғдириши мумкин, пешоб эса буйраклар томонидан мунтазам ишлаб чиқарилади. Одатда, пешоб қопини бўшатиш эҳтиёжини сезмасдан 6-8 соат ухлаш мумкин. Бироқ, айрим касалликларда ёки кечқурун кўп суюқлик ичган бўлсангиз, тунда ҳам уйғонишингиз мумкин.

6. Нима учун “америкача тепаликлар”да ошқозон ҳалқумга тиқилгандек туюлади

америкача тепаликлар ошқозон

Чунки ички органларингиз ҳақиқатдан ҳам ҳаракатланади. Камар сизни қулашдан ҳимоялайди, аммо қорин бўшлиғида заиф маҳкамланган ошқозон ва ичак тепага “кўтарилади”. Бунда уларга зарар етмайди. Асаб толалари ҳаракатни бошқаради, сизга эса ошқозон томоққа тиқилгандек туюлади.

7. Бармоқ излари нима учун керак

Бармоқ излари

Авваллари улар буюмларни ушлашга ёрдам беради, деб ўйлаганлар. Бироқ, Манчестер университети олимларининг таъкидлашича, бармоқлардаги чуқурчалар бармоқ ва юза ўртасидаги алоқа майдонини қисқартириб, текис силлиқ буюмларни ушлашга фақат ҳалақит қилади. Уларнинг тахминича, бу чуқурчалар бармоқлар учидаги терини шикастланишлар ва қадоқлардан ҳимоя қилади.

8. Бўғимлардаги оғриқ чиндан ҳам об-ҳаводаги ўзгаришларни башорат қиладими

Эҳтимолдан йироқ эмас. Об-ҳаво ўзгаришидан аввал одатда атмосфера босими кескин пасаяди. Натижада, организм тўқималари кенгайиб, ўсимталар ва оғриқларга сабаб бўлиши мумкин. Одатда, бунинг таъсири кам билинади, аммо артрит ва яллиғланган бўғимли одамлар буни кучлироқ ҳис қилишлари мумкин.

Шунингдек, ҳарорат ҳам таъсир қилади. Хусусан, Тафтс университети тадқиқотчилари ҳароратнинг 10 даражага пасайиши тиззалардаги остеоартрит оғриғини кучайтиришини аниқлаганлар.

9. Нима учун ҳиқичоқ тутганда нафасни ушлаб туриш керак

ҳиқичоқ тутиш нафас

Агар нафас олинмаса, организмда ҳиқичоқни юзага келтираётган диафрагма спазмларини тўхтатадиган углерод оксид гази тўпланади. Диафрагма беихтиёрий равишда қисқарганида, тезкор нафас олиш юз беради. Бироқ, тил орқасида жойлашган пай – кичик тилча узиб қўяди. У ёпилаётганида ҳиқичоқ учун хос бўлган товушни чиқаради.

10. Нима учун тишлар, ҳаттоки болаликда брекет тақаилган бўлса ҳам, жойини ўзгартиради

тишлар брекет

Бу ҳолат кўп жиҳатдан милклар ортидаги суяк тўқималарининг йўқотилиши билан боғлиқ. Ушбу йўқотиш кексайиш жараёнида юз беради, аммо уни чекиш ва пародонтит ҳам кучайтириши мумкин. Агар кўп суяк тўқимаси йўқолса, тишлар ўз жойидан кўчади.

11. Нима учун югурганда биқин оғрийди

югурганда биқин оғрийди

Югуриш чоғида диафрагма тортилиб, пульс тезлашади. Натижада, қовурғалар остида, одатда ўнг томонда кескин оғриқ юзага келади. Оғриқни енгиллаштириш учун тезликни камайтириб, жуда чуқур нафас олманг.

12. Нима учун қўлтиқ остидаги тер бошқа жойларга нисбатан ёмонроқ ҳид чиқаради

қўлтиқ остидаги тер

Бизнинг органимзда икки турдаги тер безлари мавжуд. Қўллар ва оёқларда жойлашган безлар сув ва туз аралашмасини ажратади. Лекин, қўлтиқлар остидаги безлардан бактериялар озиқланадиган ёғли модда ажралиб чиқади. Айнан ёғнинг бактериялар томонидан ейилиши вақтида ёқимсиз ҳид ҳосил бўлади.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!