• 4
  • 1
  •  
  •  
  •  
    5
    Shares

Теварак атрофимиздаги олам шу қадар ғаройибки, айрим ҳолатлар қатъий исботларга эга бўлишига қарамай, уйдирмадек туюлади.

12. Аҳмоқлик юқумли экан

Аҳмоқлик юқумли

Олимлар томонидан инсон организмида топилган аҳмоқлик вируси (ATCV-1) сувда ёки сув орқали юқиши мумкин. Зарарланган одамлар (текширилганларнинг тахминан ярми) тақдим этилган ахборотга нисбатан секин ишлов берадилар, диққатни жамлашга қийналадилар ҳамда белгиланган вазифаларни суст бажарадилар.

11. Уялганимизда ошқозонимиз қизаради

Уялиш чоғида организмимиз жадал суръатларда адреналин ишлаб чиқара бошлайди. Бу гормон қон айланишини фаоллаштиради, натижада нафақат яноқлар, балки ошқозон шиллиқ қавати ҳам қизаради.

10. Ўпкаларнинг майдони уч хонали уй майдонига тенг

Ўпкаларда жойлашган альвеолалар – кичкина пуфакчалар бўлиб, уларнинг сони 300 миллионга етиши мумкин. Агар уларнинг ичидаги ҳавони чиқариб, тўқимани текислаш мумкин деб тасаввур қилсак, тахминан 75 метр квадратга тенг майдон ҳосил бўлади.

9. Коаланинг бармоқ излари одамникига ўхшайди

Коала панжалари ва инсон қўлларидаги папилляр чизмалар ўртасидаги фарқни ҳаттоки суперқудратли микроскоп ёрдамида ҳам аниқлаш қийин. Олимларнинг фикрича, бундай чизмалар коала қўлларининг маҳкам бўлишини таъминлайди, зеро жониворлар барглар билан озиқланади.

8. Шиллиққуртнинг тишлари наҳанг балиқникидан кўпроқ

Наҳанг балиқ (акула) ўз турига қараб 180тадан 400тагача тишга эга бўлиши мумкин. Лекин оддий боғ шиллиққурти кўринишидан қирғични эслатадиган радула, яъни хитин тасмаси билан мақтана олади. Чунки, бу тасмада қаторасига 12 000тадан 20 000тагача тишлар жойлашиши мумкин.

7. Бешиктебратарда 5та кўз ва 1та қулоқ бўлади

Бешиктебратар

Мазкур нозик ҳашарот 5та кўзга эга: бош марказида жойлашган 2та катта ва 3та кичик кўзлар. Бироқ, ягона қулоқ орқа панжачалар орасидаги қоринда жойлашган. Шунингдек, бешиктебратар ўзига хос қанотларга ҳам эга. Нима ҳам дердик, антиқа ҳашарот.

6. 10тадан 9 киши фантом қўнғироқ синдромидан азият чекади

Фантом қўнғироқ синдроми

Фантом қўнғироқ синдроми ҳолатида одамга (кўпинча стресс чоғида) қўнғироқни эшитаётгандек ёки мобил телефон вибрациясини ҳис қилаётгандек туюлади. Қизиғи, бу ҳолат 1996-йилдаёқ “Гилберт” комиксида башорат қилинган эди. Гарчи, унда фантом пейжер тўғрисида гапирган бўлсалар ҳам.

5. Айфон НАСА компьютерларидан кучлироқ

Айфоннинг биринчи модели сотувга чиқарилган вақтда НАСАнинг 1969-йилда Ойга қилинган афсонавий парвоз учун қўлланилган компьютер техникасидан кучлироқ эди. Кейинги сафар телефонда навбатдаги видеони томоша қилаётганда шу ҳақида эсланг.

4. Венгдинглар наҳанглардан кўпроқ одам ўлдиради

Венгдинглар савдо автоматлари

Статистикага кўра, савдо автоматлари, масалан қулаганида, йилига тахминан 2 кишининг ўлимига сабаб бўлади. Бу орада наҳанг ҳужуми кўрсаткичлари 1дан кам. Айтганча, пальмалардан тушувчи кокослар туфайли ҳам наҳанглар ҳужумига нисбатан кўпроқ одам ўлади.

3. Дунё олтин заҳирасининг 11 фоизи ҳинд уй бекаларининг қўлида

Дунё олтин заҳираси

Тилла тақинчоқларни тақиш Ҳиндистон маданиятининг бир қисми бўлгани боис, мамлакат дунёдаги энг йирик тилла истеъмолчиси ҳисобланади. Бу ерда хусусий қўлларда тахминан 18 000 тонна тилла мавжуд. Бу АҚШ, Швейцария ва Германияда мавжуд олтинларнинг жамланган миқдоридан кўпроқ.

2. Хитойда қайта туғилишдан аввал ҳукумат розилигини олиш керак

Хитойда қайта туғилиш

Агар одам бирдан қайта туғилишни хоҳлаб қолса, у 4та давлат органига ариза тақдим қилиши керак ва фақатгина уларнинг рухсатидан сўнг ғояни амалга ошириш мумкин. Мазкур қонун яқинда, 2007-йилда қабул қилинган. Ҳукумат шу йўл билан кейинги Далай-ламанинг туғилиш жойини билишни истайди.

1. Оксфорд университети ацтеклар империясидан кексароқ

Ацтекларнинг Теночтитлан шаҳар-давлати тахминан 1325-йилда қурилган. Оксфорд университетига асос солинган аниқ сана маълум эмас, аммо унда 1096-йилдаёқ таълим берилган. Айтганча, Оксфорд лабораторияларидан бирида 1840-йилдан буён тўхтовсиз (!) жаранглайдиган қўнғироқ бор.

Бонус-топишмоқ: Қайси суратда орхидея гули бор?


Телеграм, Facebook, Одноклассники-даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!