•  
  • 1
  •  
  •  
  •  
    1
    Share

Тухумли таомлар тайёрланишини янада осон, тез ва ёқимли қиладиган усуллар.

Тухумни пишириш

1. Нисбатан эскироқ тухумларни тайёрланг

“Ҳозиргина товуқ остидан олинган” тухумларни пиширсангиз, уларни тозалаш жуда қийин бўлади. Улар қанча кўп (албатта, сақлаш муддати чегарасида) музлатгичда турган бўлса, пиширгандан кейин уларни пўстидан тозалаш шунча осон бўлади.

Тухумларнинг янгилигини баҳолаш учун қадоқлаш муддатига эътибор беринг: албатта, бу маҳсулотнинг ёшини аниқлашнинг юз фоизли бўлмаса-да, нисбатан аниқ усули.

2. Тухумларни музлатгичдан олинг

Газ плитаси олдида сонияларни санаб турсангиз ҳам, доим уч дақиқадан сўнг чала пишган, беш дақиқа ўтгач эса яхши пишган тухумга эга бўлавермайсиз. Кўп нарса маҳсулотнинг дастлабки ҳароратига боғлиқ. Тухумларни музлатгичдан олган заҳоти пиширинг, шунда керакли натижага эришиш имкони ортади.

Тухумларни тозалаш

3. Тухумлар учун музли ванна қилинг

Ҳозиргина пиширилган тухумларни муздек сувга солсангиз, уларни тозалаш жуда осон бўлади: улар пўстидан деярли сакраб чиқади.

4. Сув солинган банкадан фойдаланинг

Ўртача банканинг учдан бир қисмини сув билан тўлдириб, ичига тухумни солинг ва устини ёпиб, силкитинг. Сўнгра қопқоқни очиб, банка ичидаги идишга тўкинг: тухум пўсти сув билан бирга тушади, банка тагида эса тоза тухум қолади.

тухум пишириш лайфхаклар

5. Тухумни стол устида думалатинг

Пиширилган тухумни синдириб, сўнгра аста кафт билан бостирган ҳолда стол устида думалатсангиз, пўсти осон артилади.

тухум пишириш лайфхаклар

Тухумни пашот усулида тайёрлаш

6. Тухумларни алоҳида идишга чақинг

Энг янги тухумларни олиб, уларни қайноқ сувга солишдан аввал биттадан алоҳида идишга чақинг. Бу усул тухумни эҳтиёткорлик билан сувга солиш ва бутунлигини сақлаш имконини беради.

7. Кастрюль ичида пўртана ҳосил қилинг

Тухум оқи ва сариғи идиш ичида оқиб кетмаслиги учун, қошиқ билан қайнаётган сувда пўртана ҳосил қилинг ва тухумни аста унинг марказига солинг.

тухум пишириш лайфхаклар

8. Тухумни пўсти ичида аввалдан иситинг

Тухум бутун бўлиб қолиши учун машҳур ошпаз Жулия Чайлднинг маслаҳатини қўллаш мумкин. Тухумни пўсти билан қайнаётган сувга 10 сонияга солинг ва шундан кейингина уни идиш четига чақинг. Бундай усул мукаммал шаклдаги пашотни ҳосил қилади.

Тухумни қовуриш

9. Оловни пасайтиринг

Қовурилган тухум қаттиқ бўлиб қолмаслиги ва куйиб кетмаслиги учун товани қаттиқ қиздирманг. Сокин оловда тухум оқи оппоқ, сариғи – ёрқин, таом эса – нафис ва юмшоқ бўлиб чиқади. Агар омлет жигарранг қарсилдоқ бўлишини ёқтирсангиз, плитани баланд оловга ёқинг.

тухум пишириш

10. Куйишга қарши қопламани танланг

Куйишга қарши қопламали това кўплаб таомлар учун керак бўлади, аммо тухум қовуриш учун жуда қўл келади. Таом, ҳаттоки ёғсиз ҳам, това тубига ёпишиб қолмайди ва мукаммал айлана шаклида қовурилган тухумни ликопчага соласиз.

11. Омлетни сузгичдан ўтказинг

Нафис омлет пиширмоқчи бўлсангиз, тухумларни кўпиртириб, сузгичдан ўтказинг. Шунда омлетнинг бир меъёрийлигини бузадиган тухум оқининг яхши кўпирмаган бўлаклари, сариқ қобиқ парчалари ва бошқа аралашмалардан халос бўласиз.

12. Товани газ плитасидан ўз вақтида олинг

Тухумлар жуда узоқ вақт  тайёрланса, нозиклигини йўқотади. Товани оловдан таом охиригача тайёр бўлишига бироз вақт қолганида олинг. Тухумлар маромида тайёр бўлиши учун идишнинг иссиқлиги етарли бўлади.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!