• 12
  • 2
  •  
  •  
  •  
    14
    Shares

Айрим психологик усуллар онгости даражасида таъсир қилади. Улар суҳбатдошнинг кўнглини олиш, янги жамоага қўшилиб кетиш ёки бир зумда стрессдан тинчланишда ёрдам беради.

Сизга 100 фоиз иш берадиган ва ҳар қандай вазиятда қўл келадиган 12та энг таъсирли усул ҳақида сўзлаб берамиз.

1. Бир неча одам кулганида, ҳар ким ўзига кўпроқ ёқадиган одамга қарайди

Одамлар орасидаги омадли ҳазилдан кейин ёки жонли суҳбат чоғида ҳар биримиз инстинктив равишда кўпроқ ёқтирадиган одамимизга қараймиз. Шунинг учун танишлар жамоасидаги муносабатлар ҳақида барчасини билиб олиш учун бир нечта яхши латифа тайёрлаб қўйинг.

2. Асабийлашсангиз, нимадир чайнанг

Бизни асабийлашишга мажбур қиладиган муҳим суҳбат, нутқ сўзлаш ёки воқеа олдидан сақич чайнаш ёки нимадир ейишга уриниб кўринг.

  • Ҳеч ким хавф қаршисида емайди. Шунинг учун чайнаш чоғида миямиз хавф йўқ ва ўзини бўш тутиш мумкин деб ўйлайди. У асабийликни тарқатиб, тинчланишга ёрдам берадиган сигнални юборади.

3. Тикилиб қараш орқали исталган маълумотни олиш мумкин

Агар суҳбатдошингизнинг жавоби сизни қониқтирмаса ёки у ниманидир яшираётгандек туюлса, шунчаки жимликда унинг кўзларига қарашда давом этинг.

  • Бундай вазиятда суҳбатдош учун сукунат шу қадар оғирлик қиладики, бу ҳолат тугаши учун у сизга ҳаммасини айтиб беришга тайёр бўлади.

4. Ишга олувчини эски, қадрдон дўстингиздек тасаввур қилинг

Муҳим имтиҳон ёки суҳбат чоғида ҳаяжонланмаслик учун қаршингизда ўтирган одамни кўпдан бери кўришмаган дўстингиз сифатида тасаввур қилинг. Бу сизга дарҳол тинчланишга ёрдам беради, саволларга жавоб бериш эса анча осонлашади.

5. Одамлар билан кўп ишлашга тўғри келса, орқангизга ойна қўйинг

Агар сиз кўпинча иш бўйича турли одамлар билан мулоқот қилсангиз, орқангизга ўртача ойна жойлаштиринг. Ҳайратланарли, аммо аксарият мижозлар ўзини мулойимроқ тутади ва сизга ҳайрихоҳ бўлади. Бунга сабаб – одамлар ўзларини жаҳлдор ва асабийлашган ҳолда кўришни истамайдилар.

6. Кимдир сизга қараб тургандек туюлса, шунчаки эснанг

Бу суратга бир қаранг. Ҳозиргина эснадингиз, тўғрими? Дарҳақиқат, эсноқ ишониб бўлмас даражада юқумли. Сизни ким кузатаётганини тушуниш учун шунчаки эснаб, атрофга назар ташлашнинг ўзи етарли. Сизга қараб турган одам ҳам эснаётган бўлади.

7. Агар жанжални тўхтатмоқчи бўлсангиз, уришаётганлар ўртасига туриб, нимадир енг

Бу ҳолат “snackman effect” деб номланади. Гап шундаки, бизда таомни тановвул қилиш пайти хотиржамлик билан уйғунлашади. Овқат еб турган одамга ҳужум қилишлари эҳтимоли жуда кам, шу боис низо тез барҳам топади.

8. Агар буюмни йўқотмоқчи бўлсангиз, шунчаки уни гаплашиб турган одамингизга узатинг

Одамга шахсий савол беринг ёки унинг нимадир тўғрисидаги фикрини сўранг. Жавоб бериш чоғида мия банд бўлгани учун қолгани рефлекслар даражасида юз беради. Бундай вазиятда аксарият одамлар мутлақо ўйламасдан, қўлингиздан исталган нарсани оладилар.

9. Агар осон дўстлашмоқчи бўлсангиз, шунчаки нимадир сўранг

Бу имкон қадар оддий нарса бўлиши керак (қайла, салфетка, бир варақ қоғоз ёки ручкани узатиб юбориш). Хизмат кўрсатаётган одам онгости даражасида сизга яхшилик қилаётганини англайди ва буни яна амалга оширади.

10. Муҳим учрашувни кун бошида ёки охирида белгилаган маъқул

Одамлар кун бошланишида ёки охирида юз берадиган ҳолатларни яхшироқ эслаб қоладилар, оралиқдаги нарсалар эса хиралашиб кетади. Шунинг учун муҳим учрашувни кун боши ёки охирида белгиланг. Суҳбатда эса номзодларнинг биринчиси ёки охиргиси бўлишга урининг.

11. Суҳбат чоғида одамларнинг оёқ учлари қаерга қаратилганига эътибор беринг

Суҳбат чоғида одамнинг оёқ учлари суҳбатдошларга нисбатан муносабатни ва яширин ҳиссиётларни аниқлашга ёрдам беради. Агар одамларнинг ёнига борганингизда улар фақат тана корпусини буришсаю, оёқлари ҳолати ўзгармаса, уларнинг сизга нисбатан мойиллиги йўқ.

  • Айтганча, суҳбатдошнинг ён томонга қаратилган туфли ёки ботинкаси учлари ҳам унинг тезроқ кетгиси келаётганидан дарак беради.

12. Ҳатти-ҳаракатларни такрорлаш ишонч ўрнатишга ёрдам беради

Ҳатти-ҳаракатлар, тана ҳолати ёки мимикани такрорлаш суҳбатдош ишончини тезда қозонишга ёрдам беради. Ҳаттоки одам буни сезмаса ҳам, ўзига таниш ҳаракатлар туфайли онгостида сизга ўз аксини кўради. Одатда, одамлар ўзларига яхши муносабатда бўладилар. Бироқ, бунда асосийси – бўрттириб юбормасликдир.

Телеграм, Facebook, Одноклассники-даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!