•  
  • 1
  •  
  •  
  •  
    1
    Share

“Эркаклар ўз ҳислари ҳақида камдан-кам гапирадилар. Шу боис, йигитнинг сизга нисбатан муносабатини аниқлаш ва қандай мақсадни кўзлаганини билиш учун буни ундан очиқчасига сўраш ёки унинг ҳаракатларига эътибор бериш керак”,

– дейди машҳур америкалик психолог ҳамда 30 йиллик тажрибага эга бўлган тана тили бўйича китоблар муаллифи Патти Вуд (Patti Wood).

Биз йигитнинг сизни севишидан дарак берадиган эркакларнинг энг яққол ғайришуурий ҳаракатларини танладик.

1. У тинглайди ва эслаб қолади

У тинглайди ва эслаб қолади

Агар эркакка ёқсангиз, у сиз ҳақингизда ҳаммасини билишни истайди. Ҳар бир деталь, ҳар бир воқеа, ҳаттоки энг аҳамиятсизларини ҳам. Бундан ташқари, у деярли ҳар бир айтган нарсангизни эслаб қолади: севимли музқаймоғингиз, уй ҳайвонингизнинг исми, қайси мактабга борганингиз.

Эркак чиндан ҳам тинглаётган бўлса, унинг боши бироз ён томонга эгилади. У бошини эгганини кўрсангиз, суҳбат мавзусини кескин ўзгартиришга уриниб кўринг. Агар у бошини ён томонга эгилган ҳолатда ушлаб тураверса, демак у айнан сизга мафтун бўлган. Агар бошини тик тутиб олса, унга фақат суҳбат мавзуси қизиқ бўлган.

2. Қаддини тик тутади

Қаддини тик тутади

Агар эркак ёнингизда турганида ёки ўтирганида қаддини ростлаб, елкаларини тўғри тутса ва қўлларини белига қўйса, билингки, айни пайтда сиз энг қадимий инстинкт гувоҳига айландингиз: эркак шу ҳолати орқали каттароқ, кучлироқ ва чиройлироқ кўринишни истайди.

Бироқ, айрим эркаклар қизнинг ёнида турганида, аксинча, букчайиб оладилар. Одатда, бу баланд бўй эгаларига хос. Шу орқали улар қизга яқинроқ бўлишга уринадилар.

3. Сочларини тузатади ёки ҳурпайтиради

Сочларини тузатади ёки ҳурпайтиради

Жозибали кимнидир кўрганимизда биз инстинкт таъсирида ўзимизга оро берамиз ва биринчи навбатда соч турмагимизни тузатамиз. Бу ҳолат унинг ҳаяжонда эканлигини ва сочларини тузатиш орқали ўзига ишонч беришга уринаётганини билдиради. Айтгандек, бу ҳолат фақат эркакларга хос эмас.

4. Ижтимоий тармоқларда ўзини тутиши

Сиз билан оммавий медиа асрида яшаётган эканмиз, унинг тармоқда ўзини қандай тутишига ҳам эътибор бериш керак. Агар унга ёқсангиз, у барча ижтимоий тармоқларда саҳифангизга обуна бўлади ва жойлаштирган нарсаларингизга изоҳлар ёзиб, лайклар босади.

  • Эркак буни шунчаки ўзи ҳақида эслатиш ва сизга алоқадор ҳамма нарсани билиш учун қилади.

5. Гапирганингизда кўп жилмаяди

Гапирганингизда кўп жилмаяди

Бунда икки ҳолатни ҳисобга олиш зарур: биринчидан, биз ёқимли ниманидир кўрганда беихтиёр жилмаямиз. Иккинчидан, табассум одамни жозибалироқ кўрсатади. Агар кўпчилик орасида ўтирганингизда у айнан сиз гапирганингизда кулса, демак сизга ёқасиз.

  • Бироқ самимий табассумни қалбакисидан фарқлаш керак. Фақат устки тишлар кўринса, бу кўпроқ қалбаки табассум бўлади. Ҳақиқий табассумда бутун юз ҳаракатланади: пешона кўтарилиб, кўзлар қисилади ва ажинлар пайдо бўлади.

6. Юзига қўл теккизади

Юзига қўл теккизади

Эркак сизнинг лабингиз ёки бўйнингизга тегишни истаса, ўзиникига тегади. Бу нарса юзма-юз суҳбат чоғида беихтиёр юз беради. У ҳаяжонни енгиш учун ҳозирда амалга оширолмайдиган ҳаракатларни ўзига ўтказади.

  • Бироқ бу белгини ёқимсиз одатдан фарқлаш керак: агар у турли вазиятларда буни такрорласа, демак бу одат тусига айланган.

7. Қошларини кўтаради

Эҳтимол, бу ғалати кўринар, аммо қошларнинг кўтарилиши доим ҳам ҳайратни англатмайди. Баъзида бу ғайришуурий ҳаракат кўраётган нарсамиз бизга ёққанида кўзларни очишга ёрдам беради. Агар унга ниманидир сўзлаётганингизда қошларини бироз кўтарса, демак унга қизиқсиз.

8. Қизиқишларингизни билишга уринади

Қизиқишларингизни билишга уринади

Агар эркак сиз ёқтирган нарсаларга қизиқса, бу кучли ёқтиришнинг энг ёрқин белгиларидан бири.

У сизнинг севимли рассомингиз кўргазмасига бориб, сиз яхши кўрган таомни таътиб кўради ва ҳаттоки сиз севадиган мелодрамани ҳам томоша қилади. У сизга ёқадиган аксарият нарсаларни такрорлашга ёки камида уларни текшириб кўришга уринади.

9. Сизга қўл теккизишга ҳаракат қилади

Сизга қўл теккизишга ҳаракат қилади

У тегишларига қандай муносабат билдиришингизни тушуниш учун сизга тегиб кўришга ҳаракат қилади: тушган киприкни олади, бир туам сочни тузатиб қўяди ёки йиқилиб тушмаслигингиз учун қўлингиздан тутади.

  • Лекин эҳтиёт бўлинг: агар у ҳар қандай вазиятда сизга тегишга ҳаракат қилса, демак уни кўпроқ яқин алоқа қизиқтиради.

10. У телефонга эътибор бермайди

У телефонга эътибор бермайди

Бизга кимдир чиндан ёқиб қолганида, бизни ҳеч нарса чалғитмаслиги учун ҳаракат қиламиз. Агар сиз эркакка ёқсангиз, у ҳар қандай қўнғироқларни ўчиришга уриниб, телефонни овоссиз режимга қўяди ёки ҳеч нарса чалғитмаслиги учун уни сумкага солиб қўяди.

11. Эрталабдан ёки уйқудан аввал ёзади

У сизга хабар ёзадиган вақтга эътибор беринг. Агар у эрталаб ёзса, демак у уйғонган заҳоти ўйлайдиган биринчи нарса – сизсиз. Уйқуга ётишдан аввал юборилган хабарлар ҳам шундан дарак беради.

Сизга бўлган қизиқишнинг яна бир аломати – унинг хабарларга жавоб бериш вақтидир. Агар жавоб деярли дарҳол келса, демак сиз у учун бошқа ҳаммасидан муҳимсиз.

12. Ўтирганида оёқларини чалиштиради ёки тўғри тутади

Агар сиз эркакка жуда жозибали бўлиб кўринсангиз, у беихтиёр ўтирганида оёқларини тўғри қўйиши мумкин. Бундай ҳолат эволюция натижасида шаклланган кучни намоён этишнинг энг ёрқин кўринишидир.

  • Пастки қисмида чалиштирилган оёқлар ҳақида ҳам ҳудди шундай дейиш мумкин. У оёқларини чалиштириш орқали танасини олдинга чиқариб, сизга яқинроқ бўлиши мумкин.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!