Marokash Yevropadan atigi bir necha kilometr uzoqlikda joylashgan, ammo bu yerda hayot mutlaqo boshqacha kechadi. Bu – nafaqat eng mazali mandarinlar, balki ko'p asrlik an'analar, me'moriy yodgorliklar va g'aroyib manzaralarning vatani.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Сизга ўзига хос муҳитга эга мамлакат ҳақидаги 13 та ажойиб ҳақиқатни тақдим этамиз.

1. Марокашда дунёдаги энг қадимги университет жойлашган

Дунёдаги энг қадимги университет  859 йилда очилган бўлиб, унга бой савдогарнинг Фотима ал-Фихри исмли қизи асос солган. Европа анъаналаридан фарқли равишда қадимги араб университетлари муассаса номидан дипломлар тақдим этмаган: асосий урғу якка тартибдаги мураббийларда таълим олишга қаратилган. Фақатгина 1947 йилга келиб Ал-Карауин европача тушунчадаги “университет”га айланган.

2. Африкада қор бор

Қишда Марокашда чанғи, чаналар ва сноубордларда учиш ҳамда қорбобо ясаш мумкин. Марокашдан 75 км. узоқликдаги Атлас тоғлари орасида Укаймеден номли қулай тоғ-чанғи курорти мавжуд. Бу ерда декабрдан то апрель бошигача қор бўлади.

3. Марокашда кўплаб оммабоп фильмлар ва сериаллар суратга олинади

Маҳаллий манзаларнинг гўзаллиги энг машҳур режиссёрларни бефарқ қолдира олмаган. 60-йиллардан бошлаб ҳамда афсонавий «Арабистонлик Лоуренс» фильмидан сўнг бу ерда ҳар йили юзлаб кинокартиналар жонланади. 1983 йилда дунёдаги дунёдаги энг йирик киностудиялардан бири — «Атлас» яратилган. Айнан шу ерда «Гладиатор», «Александр», «007: Спектр» ва машҳур «Тахтлар ўйини» сериали суратга олинган.

4. Бу ерда нонни ташлаб бўлмайди

Ҳудди Ўзбекистонда бўлгани каби марокашликлар ҳам кўп нон истеъмол қилишади ва барча оилаларда бу маҳсулотга катта ҳурмат билан қаралади. Ейилмаган нон бўлаклари молга емиш сифатида берилади. Агар оилада хўжалик бўлмаса, эскирган нонни, масалан, уй учун ювиш воситаларига алиштириш мумкин.

5. Раковинага иссиқ сувни қуйиш мумкин эмас

Бу таъқиқ қувурларнинг тузилишига боғлиқ эмас. Марокашда сув бор жойларда жинлар яшашига ишонишади: умумий ҳаммомлар, ариқлар, раковиналар ва ҳ.к. Ривоятга кўра, раковинага иссиқ сувни қуйиб жинлар нафратига учраш мумкин. Шу боис, қайноқ сувни қуяётганда совуқ сувли кранни очиш керак.

6. Марокаш Европага ўйлаганимиздан яқинроқ

Гибралтар бўғози Марокашни Европадан атиги 16 км.га ажратиб туради. Марокаш қирғоғидан туриб Испанияда машиналарнинг ҳаракатини кузатиш мумкин. Сеута ва Мелилья номли иккита испан анклави эса қироллик ҳудудининг ўзида жойлашган. Шу тариқа, Марокашдан кетмай Европада бўлиш мумкин.

7. Ҳозир Марокашда 2967 йил

Мамлакат аҳолисининг аксарият қисми – барбарлар бўлиб, ҳозир уларда  2967 йил. Қиролликнинг ўзи расман бутун сайёра учун умумий  йил ҳисобида яшасада, 2011 йилда араб тили билан бир қаторда Марокашда тамазих (барбар) тили давлат тилига айланди.

8. Бу ерда гўштдан бош тортиш мумкин эмас

Марокашда гўшт ҳудди чой каби меҳмон ва уй эгаси ўртасидаги муносабатларда муҳим роль ўйнайди. Гўштдан бош тортиш қўполлик ҳисобланади. Шунингдек, чап қўл билан ейиш мумкин эмас, чунки чап қўл “ҳаром” ҳисобланади. Таомни фақат ўнг қўлда  катта, кўрсаткич ва ўрта бармоқлар ёрдамида ейиш керак.

9. Юрак ўрнига жигар

Марокашда севги рамзи одатдагидек юрак эмас, балки жигардир. Айтишларича, соғлом жигар овқат ҳазм бўлишига ёрдам бериб, фаровонлик келтиради. “Сиз жигаримни забт этдингиз” жумласи севги изҳорини англатади.

10. Rolls-Royce автомобилларининг салонлари учун қўлланиладиган дарахт фақат Марокашда ўсади

Марокашдаги қизил-жигарранг туя дарахти фақатгина Атлас тоғи этагида ўсади. Ушбу ноёб ва жуда чиройли дарахтдан Rolls-Royce, Mercedes ва BMW автомобилларидаги жиҳозлар панелини тайёрлашда фойдаланилади. 

11. Газ ва нефть конларининг йўқлиги

Газ ва нефть конлари йўқлиги туфайли муқобил энергия манбаларини ўзлаштириш бўйича жадал фаолият олиб борилмоқда. Қирол Муҳаммад VI Саҳрои Кабирдаги қуёш энергияси тўплагичининг якуний қисмини ишга туширди. Ушбу юқори технологик иншоот бутун дунёдаги энг йирик қуёш станциясига айланди.

12. Марокашда кўк рангга бўялган шаҳар бор

Марокашда кўк рангга бўялган шаҳар мавжуд. Шефшауэн яҳудийлар жамияти қувғиндан бошпана топган ерга айланган. Айнан улар иншоотларни кўк (муқаддас) рангга бўяб чиққанлар. Замонавий марокашликлар шаҳар бўёқларига жиддий муносабат билдиришади – йўлаклар, кўчалар, дўконлар, тўсиқлар – барчаси кўк рангга бўялади.

13. Уйдаги жиҳозларга мафтун бўлманг

Агар Сизни меҳмонга чақиришиган бўлиб, Сизга уйдаги қандайдир жиҳоз ёки буюм ёқиб қолса, уни мақташдан ўзингизни тийинг. Акс ҳолда, Сиздан шу буюмни олиб кетишни илтимос қилишади. Бу назардан қўрқиш ҳолатидир: айтишларича, уйда ҳавасни келтирадиган буюмларни тутиш мумкин эмас.

Асосий сурат: depositphotos