•  
  • 1
  •  
  •  
  •  
    1
    Share

Исландия – атиги 358 780 одам яшайдиган кичкина мамлакат. Унда аксарият одамлар бир-бирларини яхши биладилар, шу боис уйдан кетаётганда эшикларни ёпишга ҳожат йўқ. Болаларни эса кафе ёки дўконга кириш жойида бемалол қаровсиз қолдириш мумкин. Бундан ташқари, Исландия дунёдаги энг бахтиёр давлатлардан бири саналади.

1. Исландия – дунёдаги энг манзарали масканлардан бири

Мамлакат Европадаги энг ҳайбатли Деттифос шаршараси, қояда жойлашган энг йирик парранда бозори ҳамда энг катта музликлардан бири билан мақтана олади. Исландияликлар доим тупроқларининг ажойиб табиати билан уйғунликда яшаб келганлар ҳамда уни ҳурмат ва ҳимоя қилганлар. Оролда табиат мўъжизалари шу қадар кўпки, бу ерда яшовчи ёки саёҳат қилаётган одам уни дарҳол севиб қолади.

2. Исланд тили XII асрдан буён деярли ўзгармаган

Исландияликлар ўз тиллари билан фахрланадилар. Қадимда кичик оролда мавжуд бўлган яқин ижтимоий алоқа тилнинг юксак барқарорлигини таъминлаган. Қадимги достонларни мамлакатдаги деярли ҳар бир одам ҳеч қандай қийинчиликсиз ўқиши мумкин. Бундан ташқари, Исландия жаҳон китоб бозорида етакчи ҳисобланиб, мамлакатда йилига бошқа ҳар қандай давлатдагига нисбатан кўпроқ китоб босиб чиқарилади.

3. Инсон ҳуқуқлари борасида энг илғор қонунчиликлардан бири

Мамлакатда гендер тенглиги, фикрини баён этиш эркинлиги, озчилик вакилларининг ҳуқуқлари ва демократия даражаси бўйича энг холисона қонунчилик амал қилади. Хусусан, Исландия 1980-йилда аёл киши президент этиб сайланган Европадаги биринчи давлат бўлган, 2010-йилда эса феминизмни қўллаб-қувватлаш учун бутун мамлакат бўйлаб стриптиз-клубларга тақиқ жориқ этилган. Диний эркинлик ҳамда ҳар қандай жиҳат бўйича таҳқирлашни қатъий маън этувчи қонунлар Исландияни инсон ҳуқуқлари соҳасида жаҳон етакчисига айлантирган.

4. Бепул таълим

Мамлакатдаги мактаблар ва коллежлар бепул, университет учун тўлов эса жуда кам бўлгани боис барча фуқаролар таълим олиш имконига эга. Бундан ташқари, Исландияда аҳолининг саводхонлик даражаси дунёнинг бошқа бурчакларига нисбатан анча юқори.

5. Хусусий тиббиёт муассасалари мавжуд эмас

Исландия ҳукумати соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратади. Исландия энг юқори ҳаёт кўрсаткичларига эга давлат саналади. Шу билан бирга, давлат тиббий муассасалари аҳолига хизмат кўрсатишни тўлиқ эплайди ва хусусий корхоналарга шунчаки зарурат йўқ.

6. Бепул марказий иссиқлик таъминоти

Исландиядаги 90 фоиз уйлар геотермал булоқлардан келадиган иссиқ сув ҳисобига иситилади. Иссиқ сув қудуқлардан узатилади, геотермал станциялар эса мамлакатнинг иссиқликка бўлган барча эҳтиёжларини қондиради ва аҳоли бунинг учун пул тўламайди.

7. Исландиядаги ҳар бир фуқаро насл-насабга оид маълумотлар базасидан фойдаланиши мумкин

Íslendingabók сайти –XVIII асрдан буён барча исландияликларнинг қариндошлик алоқаларига доир ахборотдан иборат маълумотлар базасидир. Унинг ташкил этилишига мамлакат аҳолисини сонининг (300 мингдан сал кўпроқ) камлиги сабаб бўлган. Аксарият исландияликлар янги севгилиси қариндоши эмаслигини текшириш учун ундан фойдаланадилар.

8. Армия мавжуд эмас

Мамлакатда мунтазам қуролли куч мавжуд эмаслиги билан бир қаторда, ҳаттоки полициячилар ёки қирғоқ қўриқлаш хизмати ходимларида қурол ҳам бўлмайди. Жиноятчилик даражаси деярли нолга тенг бўлгани боис қурол заруратсизлик сабабли берилмайди. Агар фуқаролардан бири ҳарбий хизматга боришни истаса, икки давлат ўртасидаги шартнома доирасида Норвегия армиясига қўшилиши мумкин.

9. Чекадиган ва ичадиган фуқаролар деярли йўқ

Исландиялик олимлар қандай биокимёвий жараёнлар тобеликка сабаб бўлиши аниқлаганлар. Натижада, мамлакатдаги чекадиган ва ичадиган одамларнинг сони 3-5 фоизга қисқарган. Алкоголь ва сигарет таркибида мавжуд турли моддалар туфайли мияда ҳосил бўладиган биокимёвий жараёнлар организмни тобеликка ўргатади. Олимлар мияда ҳудди шундай жараёнларни табиий шароитда ҳосил қиладиган фаолият турларини аниқлашга қарор қилдилар. Буларга рақс, мусиқа, расм чизиш ёки спорт киради.

10. Исландияда троллар ва эльфларга ишонадилар

Маҳаллий халқ оғзаки ижодига кўра, троллар думалоқ шаклли тошларда яшайдилар. Агар исландиялик йўлида шундай тошни кўриб қолса, ҳеч қачон унга тегмайди ва руҳни безовта қилмаслик учун уни айланиб ўтади. Агар “троль уйини” бошқа ерга кўчириш зарур бўлса, руҳни кетишга кўндирадиган махсус одам чақирилади. Ҳаттоки янги автомобиль йўлини ўтказишдан аввал лойиҳачилар тролларнинг яшаш жойига тегмаслик учун доим фольклор бўйича мутахассис билан маслаҳатлашадилар.

11. Рейкьявик мэри қизиқчи, панк-рок мусиқачи ва такси ҳайдовчиси бўлган

Йон Гнарр мэр лавозимига сайланишдан аввал панклар гуруҳида мусиқа чалишга, такси ҳайдовчиси, руҳий касалликлар шифохонасида тиббий хизматчи, Швециядаги “Вольво” заводида ишчи ҳамда қизиқчи бўлиб ишлашга улгурган. Унинг партиядаги бошқаруви натижасида молия қайта тузилиб, ўнлаб километр велосипед йўлаклари қурилган, шунингдек мактаблар қайта ташкил этилиб, Рейкьявикда туризм ўсиши кузатилган.

12. Кўплаб машҳур фильмлар ва сериалларни суратга олиш жойи

Исландиянинг ўзга сайёрага хос табиати бу ерга нафақат сайёҳларни, балки режиссёрларни ҳам жалб қилади. Мамлакатда Исландияда суратга олишни ташкил қилиш билан шуғулланувчи махсус компания мавжуд. Бу ерда суратга олинган фильмлар ва сериаллар қаторидан “Тахтлар ўйини”, “Юлдузлар жанги”, “Тор”, “Интерстеллар” каби асарлар ўрин олган.

13. Болага қандай исм қўйишни қўмита қарор қилади

kinopoisk.ru

Исландиядаги қўмита 6 кишидан иборат: уларнинг 3 нафари адлия вазири, қолган 3таси мамлакатдаги олий ўқув юртлари томонидан тайинланади. Бундай чора қўлланилишига сабаб бор: мамлакат чет тилларидан кириб келган сўзларга қарши курашиш учун биринчи навбатда она тилини ҳимоя қилади. Кўпинча рўйхатдан янги рухсат берилган исмлар ҳам ўрин олади. Масалан, ўғил болалар учун Геймар ва Бритмоур ҳамда қизлар учун Гудна, Иселин ва Льоуней исмлари қабул қилинган. Бироқ, Андрей исми борасида рад жавоби олинган, чунки унинг ёзилиши исланд тили қоидаларига зид келади.

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!