Йиллар ўтиши билан воз кечиш жуда қийин бўлган одатларга эга бўламиз. Бироқ, вақт бир жойда турмайди ва қачонлардир наф келтирган гўзаллик услуби эндиликда Сизга қарши ишлаши мумкин.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Огоҳлантирамиз: қуйидаги ҳолатларда қиёфангизга ортиқча ёш қўшилиши мумкин:

 

1. Мутаносибликка риоя қилмайсиз

 

Замонавий модага амал қилганда доим мутаносибликни ёдда тутиш керак. Агар эркин бичимдаги шим кийсангиз, устингизга ёпишиб турадиган топ танланг ва аксинча – оверсайз-кофтани ихчам жинси билан келиштириш мумкин. Асосийси: барча кийимлар ўлчамингизга мос бўлиши керак. Кичкина нарса кераксиз бурушиқларни кўрсатади, ўта каттаси эса пала-партиш кўриниб, асосий устунликларни яшириб қўяди.

 

2. Акссесуарларни бир хил рангда танлайсиз

 

Бир хил рангдаги сумка, пойабзал ва камар жуда эскирган мода йўналишидек кўринади (айниқса, аксессуарда замонавий принт бўлса). Кўркам образни яратиш учун битта замонавий буюмни қўшиш, қолганларни эса нейтрал рангларда танлашнинг ўзи кифоя.

 

3. Камар ҳақида унутасиз

Қопсимон либос қоматга қандайдир шаклсиз ва оғир кўриниш бериб, аслида мавжуд бўлмаган ортиқча ёш ва килограммларни қўшади. Ўзингизга ҳар қандай образда «қум соати» қиёфасига интилишни одат қилинг ва кўринишингиз доим бенуқсон бўлади.

 

4. Ретро услубини ёқтирасиз

Мода қайтарилади, аммо ўнлаб йиллар давомида битта услубда қотиб қолиш ярамайди. Ҳаттоки, жинси каби универсал буюм ҳам моделлар кўриниши кузатиб борилмаган ҳолда кекса кўрсатиши мумкин. Масалан, клёш жинсилар эскирган кўринишга эга ва фақатгина ёшингизга ёш қўшади. Бу моделни 20 ёшга кирмаганларга қолдиринг ва ўзингизга қоматингизни ижобий томондан кўрсатадиганини танланг.

 

5. Ўсмирларга мос кийимларни сотиб олишда давом этасиз

Ёш ўтиши билан услуб ҳам албатта ўзгариши керак. 16 ёшингизда жуда ярашган кийимни 20 ёшда ҳам кийиш тўғри эмас. Тошлар ёпиштирилган шим ва мультфильм суратили футболкалар образни ёшроқ кўрсатмайди, аксинча ёшдаги фарқни янада кучайтиради. Сиз энг оддий жинси ва суратларсиз футболкада ёш ва навқирон кўринасиз.

 

6. Эскирган кўзойнак гардишидан фойдаланиз

Кўзойнаклар анчадан буён юзингиз қиёфасини ҳам ижобий кўрсатиб берадиган, ҳам бутун образни бузиши мумкин бўлган зарур ва фойдали акссесуарга айланиб бўлган. Дизайнерлар мумтоз моделларга кўплаб замонавий муқобил моделларни таклиф қилмоқда, шу боис айнан Сизга жило берадиган чиройли гардишни танлаш қийин эмас.

 

7. Сочларингиз узун ва текис

Узун текис сочлар юздаги ёшга доир ўзгаришларга урғу беради. Яхшиси замонавий калта турмакларга эътибор қаратинг. Агар кескин ўзгаришларга тайёр бўлмасангиз, юзни нисбатан думалоқ ва ёш кўрсатадиган кўп қатламли турмаклар ҳам мос келади.

 

8. Тирноқлар учун шафтолисимон рангли лакни танлайсиз

Қўллар инсон ёшини яққол акс эттириши мумкин. Нафармон, шафтолисимон ва садафсимон пушти ранглар терингизга салбий урғу бериб, қўлларга ортиқча ёш қўшади. Парваришланган ва ёш қўлларга эга бўлиш учун ялтироқ оқ, оқартирилган пушти (кўринишидан терини ёрқинлаштирадиган барча ранглар) рангларни танлаш ҳамда тирноқларнинг овал шакли ва ўртача узунлигини қолдириш мақсадга мувофиқ бўлади.

 

9. Румянани нотўғри сурасиз

Кўпчилик румянани яноқларнинг ўртасига суриш кераклиги ҳақида кўп эшитган. Бироқ, бу қоида фақат жуда ёш қизларга мос келади. Ёш ўтиши билан юз овали ўзгара бошлайди ва румянани бу тарзда суриш ўзгаришларни кўрсатиб қўяди. Румянани ёноқ суягининг устки қисмига суриб, чизиқни деярли горизонтал равишда ёйиш керак – бундай усул лифтинг таъсиридек кўринади.

 

10. Бронзерни бутун юзга ишлатасиз

Бурун, пешона ва иякдаги бронзер қора нуқталарни кўрсатиб, ортиқча ёш қўшади. Бронзерни 3 рақами шаклида суринг – пешона ўртасидан бошлаб чакка орқали суяк бўйлаб, сўнгра даҳан чизиғи бўйлаб ияк томон ҳаракатланган ҳолда. Шу тариқа, юзингизнинг устун томонларига урғу бериб, яхши дам олган кўринишда бўласиз.

 

11. Умуман бўянмайсиз

Инсоннинг ёшини аниқлашда лаблар, кўзлар ва қошлар катта аҳамият касб этади: одатда, лаблар ингичкалашади, қошлар эса вақт ўтиши билан рангини йўқотади. Макияж ёрдамида табиийлик кўринишини бериш орқали юзингиздан барча ёшга доир ўзгаришларни йўқотасиз. Косметик воситалардан фойдаланишни унутманг, аммо нотабиий ранглар билан тажриба қилманг.

 

12. Тўқ рангли лаб бўёқларини ёқтирасиз

Тўқ рангли лаб бўёғи лабларни кичиклаштиради ва бир қарашда ортиқча ёш қўшилади. Агар ушбу замонавий тренддан воз кеча олмасангиз, ёрқин мевали рангларга эътибор қаратинг, совуқ тондаги бўёқларни эса кичик синглизга совға қилинг.

 

13. Кам куласиз

Тадқиқотларнинг кўрсатишича, жилмайиш нотанишлар кўзида ёшроқ кўринишга ёрдам беради. Бу янада кўпроқ кулишга жуда яхши сабаб!

Asosiy surat: yekophotostudio/depositphotosVivaLuxuryStyle