Ҳар куни ишда, уйда интернетдан фойдаланамиз ва табиийки, аксариятимиз файллар ва саҳифалар янада тезроқ юкланиши истаймиз.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Маълумки, одатий усуллардан ташқари, интернет-уланиш сифатини яхшилашга ёрдам бера оладиган бошқа йўллар ҳам мавжуд. Сиз билан уларни ўртоқлашиш ниятидамиз.

 

 

  • Телефонингиздаги кешни тозаланг.
    Тўлган кеш-хотира телефоннинг ишлашини секинлаштиради ва натижада интернет тезлиги пасаяди. Барча иловаларни қўлда алоҳида тозалаш ёки махсус дастурни юклаб олиб, ҳаммасини бирдан ўчириш мумкин.

 


  • Барча кераксиз иловаларни ўчиринг.
    Сиз деярли ишлатмайдиган аксарият иловалар интернет тезлигини сезиларли пасайтиради. Яхшиси, ишлатмайдиган барча виджетларни экрандан ўчиринг. Ахир, улар ҳаттоки фон режимида ишлаб турганда ҳам трафикнинг салмоқли ҳажмини сарфлайди.

 

  • Браузерда ўқиш режимини ёқинг.
    Агар Сизга тасвирларнинг кераги бўлмай, фақат матн ахборотини излаш билан банд бўлсангиз, браузерингизда матн режимини ёқинг ва тасвирларни ўчиринг. Натижада саҳифалар анча тез юклана бошлайди

 

 

  • Браузерни алиштиринг.
    Мобил телефонингиздаги веб-браузер ҳам интернет тезлигига таъсир қилади. Кўплаб мобил веб-браузерлар мавжуд, аммо айримлари анча тез ишлайди.

 

  • Тармоқ созланишини текширинг.
    Бунинг учун созлашга кириб, унда мобил тармоқни созлаш бўлимини топиш зарур. Менюнинг аниқ номланиши турли қурилмаларда фарқ қилади. Сиз телефонингиз тўғри турдаги тармоққа улангани ва у фақат 2G ёки 3G билан чекланмаганлигига ишонч ҳосил қилишингиз керак. Дунёнинг аксарият ҳудудлари GSM/ WCDMA/ LTE  тармоқларида ишлайди – бошланишига уларда ишлаб кўринг. Агар улар ишламаса, сизнинг ҳудудингизда қандай тармоқ қўлланилишини текширинг. Асосийси – энг яхши кенг полосали технологияни фаоллаштиришдир.

 

 

 

  • Тармоқ маршрутизаторини тўғри жойлаштиринг ҳамда унинг компьютер билан ўртасидаги масофани қисқартиринг.
    уланишнинг паст тезлигига Wi-Fi-роутернинг заиф сигнали сабаб бўлиши мумкин. Буни тўғрилаш учун компьютер ва маршрутизаторни иложи борича бир-бирига яқин жойлаштиринг. Роутер учун энг яхши жой – уй марказига яқинроқ, мукаммал жой эса – деворда ёки баланд токчада туришдир. Иложи борича қўшниларнинг Wi-Fi-роутери, озиқлантириш кабеллари, симсиз телефонлар, компьютер симлари, микротўлқинли печлар, видеоэнагалар ва галоген лампалардан узоқроқ сақланг. Зеро бундай симлар ва тўлқинлар радиосилганлларни қабул қилишда ҳалақит бериши мумкин.

 

 

  • Камида ҳафтада бир марта компьютерни антивирус билан сканерланг.
    Вируслар қимматли маълумотлар сирқиши таҳдидини юзага келтириш билан бирга, интернет-трафик тезлигини пасайтиради.

 

  • Кешни мақбуллаштиринг.
    Браузерлар кейинчалик саҳифаларни тезроқ очиш учун сайтларнинг маълумотларини кешда сақлаб қолади. Агар кеш тўлиб кетган бўлса, бу браузернинг ишлаш тезлигини пасайтиради.

 

  • Ҳозирда кераги бўлмаган янгиланишларни ўчиринг.
    Қисман тезлик бегона дастурлар ишлаган вақтда, айниқса улар ўз версияни янгилаганда пасаяди. Интернет тезлигини фойдаланилмайдиган дастурларни ўчириш ёрдамида ошириш мумкин.

 

 

  • Сайтлардаги рекламани блокка туширинг.
    Рекламани блокка тушириш – бефойда реклама ҳаволалари ва баннерларни яшириш имкониятидир. Ахир, бу маълумот саҳифа “ҳажмининг” қарийб 70%ни эгаллайди ва уланиш тезлигини сезиларли камайтиради. Сайтлардаги рекламани антивирус созлашларида ёки махсус дастурлар ёрдамида ўчириш мумкин.

 

  • Wi-Fi да пароль борлигини текширинг.
    Интернет Wi-Fi орқали тарқатилганида унинг тезлиги барча уланганларга бўлинади. Шу боис, Сизнинг Wi-Fi га бир вақтнинг ўзида 20 киши уланган бўлиб, максимал тезлик сониясига 20 мегабит бўлса, ҳар бир одам атиги 1 мегабитга эга бўлади. Буни бартараф этиш учун шунчаки Wi-Fi тармоғингизга пароль қўйиш керак.