•  
  •  
  •  
  •  
  •  

Эластик тасмалар, гантеллар, қадам ўлчагичлар ва қоматингизни сақлашга ёрдам берадиган бошқа кўплаб мосламалар.

1. Сауна костюм

ПВХ, яъни поливинилхлориддан ишланган ажойиб рангдаги сауна костюм машқ вақтида тер ажралишини кучайтириб, ёғ қатламларининг янада тез эришига ёрдам беради.

2. Озиш учун камар

Ёпишқоқ тасмали камар белни нозик шаклга келтиришга ёрдам бериб, умуртқа ва қорин мушакларини қўллаб туради.

3. Чамбарак

Қисмларга ажраладиган чамбарак белни шакллантириш ва қорин мушакларини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Қоматни сақлаб туриш ва исталган жойда машқ қилиш учун уни сафарлар ва саёҳатларга олиб кетиш мумкин.

4. Фитнес учун резиналар

Эластик тасмалар қўшимча қаршиликни юзага келтиради ва фитнес билан шуғулланиш вақтида мушакларга тушадиган юкламани оширади. Резиналар хавфсиз ва узоқ муддатга чидамлидир. Бир тўпламда турли рангдаги тўртта тасма бўлади.

5. Xiaomi Mi Band 5 фитнес-билак узуги

Катта сенсорли экранга эга фитнес-билакузук юрак уриши тезлиги, уйқу сифати ва жисмоний фаолликни кузатиб боради. У қачон уйғониш ва машқ қилиш кераклигини, шунингдек кун давомида нечта қадам босганингизни кўрсатади.

6. Ролик

Кўпикли ролик йога, пилатес ва фитнесда қўлланилади. У машғулотлардан сўнг мушакларни бўшаштиришга ёрдам беради ва тортишишни яхшилайди. Бу мосламанинг кўплаб ўлчамлари мавжуд.

7.  Сакроғич

Ҳисоблагич ўрнатилган сакроғич амалга оширилган сакрашларнинг сонини кўрсатади. Махсус қоплама туфайли узунлиги созланади, ушлагичлар эса сирпанмайди. Уй ва залдаги машғулотлар учун ажойиб восита.

8. Гантеллар

Ичи сув билан тўлдириладиган гантеллар (ҳажми – 1 литр) уларни сафарлар чоғида қоматни сақлаш учун яхши воситага айлантиради.

9. Қадам ўлчагич

Катта дисплейли қадам ўлчагич босиб ўтилган қадамларни ва йўқотилган калорияларни санайди. Шунингдек, хотира функцияси ҳамда камар ёки чўнтакка маҳкамлаш учун клипса мавжуд.

10. Гиламча

Йога ва фитнес учун мўлжалланган енгил гиламча сирпанмайди ва оғирлиги мутлақо билинмайди. Шунингдек, тўпламда маҳкамловчи резиналар бўлади. Кўплаб ранглар ичидан танлаш имкони мавжуд.

11. Пилатес учун тасма

Эластик тасма қўшимча қаршиликни таъминлайди ва мураккаб машқларни бажаришга ёрдам беради.

12. Йога учун блок

Кўпикли блок йоганинг айрим турларида мураккаб асанларни бажаришда қўлланилади. Шу билан бирга, у мушакларни бўшаштиришга қаратилган машқлар вақтида бош ва бўйинни ушлаб туради.

13. Уқаловчи

Қўл уқаловчиси машғулотдан кейин мушакларни бўшаштиришга ёрдам беради ва целлюлитга қарши курашга қўл келади.