• 4
  • 1
  •  
  •  
  •  
    5
    Shares

Эркаклар ҳам, ҳудди аёллар ва болалар каби, совға олишни яхши кўрадилар. Шу боис, эрингиз ёки дадангизга совғани танлашга катта эътибор қаратишингиз зарур. Фақатгина рафиқа севимли эрининг одатлари ва истакларини яхши билади.

Совғани танлашни бошлашдан аввал оддий қоидалар билан танишинг:

  • Ҳар қандай сюрприз танловига оид асосий қоида – олдиндан тайёргарлик кўришдир. Зеро, шошилинчда харид қилишга киришиб, хатога йўл қўйишингиз осон.
  • Ҳар бир эркак – омилкор ва жуда инжиқ одам. Айнан шунинг учун биз уйда, ишда  ёки севимли машғулот учун керак бўладиган фойдали буюмларни кўриб чиқишни тавсия этамиз.
  • Байрамдан аввал суҳбатларга диққат билан қулоқ тутинг, чунки кўпинча оддий суҳбат давомида истаклар тўғридан-тўғри айтилади ва сиз бундан фойдаланишингиз мумкин.
  • Эрингизга Янги Йилда сарфлашни режалаштирган маблағингиз учун аниқ чегара белгиланг. Шу тариқа, қайси ғояларни четга чиқариш мумкинлигини тушунасиз.
  • Келаётган йилнинг рамзи билан боғлиқ бир қанча буюмларни киритишга ҳаракат қилинг.
  • Танланган совғани чиройли ўранг. Эркаклар учун орқтича жимжимадорлик зарур эмасдек кўринса-да, аслида чиройли қутичани олган одам кўпроқ ҳиссиётларни бошидан кечиради.
  • Баъзан, эрингиз байрамга нимани исташидан мутлақо бехабар бўлишингиз мумкин, аммо ташвишланманг – одатий буюмлар рўйхати ҳам мавжуд. Улар ҳар қандай эркакка мос келади. Шунингдек, янада айёрроқ йўл тутиб, совға олганингизни айтишингиз, сўнгра ундан танланган совғани топишини сўрашингиз мумкин. У, биринчи навбатда, ўзининг энг ардоқли истакларини айта бошлайди.

Янги Йилда тақдим этилмайдиган совғалар!

Албатта, рафиқа ўз эрига нима олишидан қатъий назар, эркак жуда мамнундек кўринишга ҳаракат қилади. Бироқ, юзидаги ифода бунинг аксини кўрсатади. Шу каби нохуш ҳолатга тушиб қолмаслигингиз учун Янги Йилда эрингизга совға қилиб бўлмайдиган нарсалар рўйхатини тайёрладик.

  • Рўйхатдан ички кийим ва пайпоқларни чиқариб ташлашга ҳаракат қилинг, ахир бундай совға олиш ҳар қандай йигитнинг жонига теккан. Бу нарсаларни ҳар қандай одамнинг ўзи оддий кунда сотиб олиши мумкин.
  • Ҳайкалчалар, уй учун декоратив безаклар ва бошқа шунга ўхшаш буюмлар – эркак кишига совға қилинадиган нарсалар эмас. Омилкор одамлар бундай буюмларда маъно кўрмайди.
  • Соқол олиш учун тайёр тўпламлар, бу ерда гап байрам арафасида дўконларнинг пештахталарида тиқилиб ётадиган арзон моллар ҳақида кетмоқда. Яхши одеколонлар ушбу тоифага кирмайди.
  • Кийим дўконига совға сертификатлари – бунда харидларни ўзингиз амалга оширишингиз ёки эрингизни бирга боришга кўндиришингиз керак бўлади. Агар унинг ўзи мода ўзгаришларини кузатиб борса ва янги тўпламдан нимадир олиш истаса – истисно бўлиши мумкин.
  • Унинг ҳаётига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган нарсалар, масалан: эрингиз офисда ишлайди, тозалик ва хотиржамликка кўниккан, сиз эса унга қармоқ совға қилмоқчисиз. Ёки, аксинча, фаол спортчига илмий мавзудаги китобни тақдим этасиз.

Қуйидаги омиллар вазифани осонлаштиришга ёрдам беради:

  • фаолият соҳаси
  • қизиқишлар ва хобби
  • характернинг асосий жиҳатлари
  • креатив совғаларга муносабат
  1. Эркаклар косметикаси. Бугунги кунда мўйлаблар ва соқолни парваришлаш учун тўпламлар (албатта эрингизда соқол бўлса) анча оммалашган. Агар унинг соқоли ва мўйлаби бўлмаса, экологик пардоз воситаларидан иборат бьюти-қутини тўплаш мумкин.
  1. Парфюмерия. Бундай совға севимли эркагингиз дидини яхши билсангизгина уни қувонтириши мумкин. Дезодорант ва енгил атирдан иборат тўпламни совға қилиш мумкин.
  1. Гаджетлар учун фойдали аксессуарлар – смартфон, планшет, компьютер, ноутбук учун симли ёки симсиз қулоқчинлар, ўзига хос флешка, симсиз сичқонча ва клавиатура тўплами.
  1. Агар эрингиз чекса, уни электрон сигареталар билан ҳурсанд қилинг ва зарур аксессуарларни ҳам унутманг.
  1. Кўпинча эркак кишида бутун қалби билан севадиган қизиқиш бўлади. Унинг қизиқиши билан боғлиқ Янги Йил совғаси билан ҳайратга солинг – кабоб пишириш учун тўплам, балиқ ови жиҳозлари, бассейн учун тўплам (махсус кийим, шиппак, сочиқ, шапкача, кўзойнак).
  1. Агар эрингиз ўқишни яхши кўрса, унга китоблар тўпламини ёки китоб дўконига сертификат совға қилинг.
  1. Агар эрингиз ишга овқатни уйдан олиб борса, унга албатта ланч-бокс керак бўлади.
  1. Автокомпрессор ҳар бир автоишқибозга зарур нарса. Ғилдирак бўшашиб қолган бўлса, уни доим мустақил равишда шишириш ва ўзганинг ёрдамисиз йўлда давом этиш мумкин.

Романтик эркак учун бир олам ижобий ҳиссиётларни бағишлайдиган совғани танлаш мумкин

  1. Эрингиз учун романтик кечки таом уюштиринг – унинг севимли таомларини пиширинг ёки янгича пазандалик қобилиятингиз билан ҳайратга солинг.
  1. Дам олиш кунида биргаликда ҳордиқ чиқаринг. Бу конькида учиш, боулингга чипта бўлиши мумкин. Ажойиб кунни кафе ёки бирон караокедаги кечки таом якунлайди.

Агар эрингиз жиддий лавозим эгаси бўлса, унинг мақомига урғу берадиган совғани тақдим этинг

  1. Портмоне ёки борсетка – бунда ҳужжатлар ва турли карталар учун бўлимлари кўп бўлган ҳажмдор моделларни харид қилган маъқул. Рангни танлашда эрингизнинг дидини ҳисобга олинг. Қора ва жигарранг классик танлов ҳисобланади, аммо у ажралиб туришни истаса, нисбатан ёрқин моделларни кўриб чиқинг.
  1. Табиий чармдан ишланган камар ёки қўлқоплар – катта эркак учун чарм ўрнини босувчидан ишланган буюмларни олиш ноқулай. Камар тўкаси (пряжка)га эътибор беринг, улар автоматик, ярим автоматик, классик, шунингдек айланма илгакли бўлиши мумкин. Эрингизнинг аввалги камарларида тақиладиган жойга мўлжаллаб олинг, шунда аниқ янглишмайсиз.
  1. Ҳужжатлар учун портфель офис ходими ёки раҳбарга керак бўлади. Турли тадбирларга мумтоз услубдаги кийимда боришни хуш кўрадиган эркаклар тоифасига енг илматугмасини қўшиш мумкин.

Албатта, совғаларни харид қилиш жараёни оилавий бюджетга путур етказмаслиги керак!

Унутманг – ҳеч қандай, ҳаттоки энг қимматли совға ҳам, кўрсатилган эътибор ва ижобий ҳиссиётларга тенг келолмайди. Яхши гапларингизни аяманг, яқинларингизга уларни қанчалик қадрлашингизни айтинг ва иложи борича кўпроқ бирга вақт ўтказишга ҳаракат қилинг!

Қуйида сиз барча оила аъзоларингизнинг хохиш ва истакларидаги совғаларни топишингиз мумкин 🙂

Телеграм, Facebook, Одноклассники ва ВК даги каналларимизга обуна бўлишни ва дўстларингиз билан қизиқарли лайфхакларни улашишни унутманг!