Сайёрамизда фақатгина лол қолган ҳолда томоша қилиб туриш мумкин бўлган ажойиб жойлар мавжуд. Зеро, бу манзаралар чиндан ҳам кишини ҳайратга солади.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Сайёрамизда фақатгина лол қолган ҳолда томоша қилиб туриш мумкин бўлган ажойиб жойлар мавжуд. Зеро, бу манзаралар чиндан ҳам кишини ҳайратга солади.

Lifehaq.uz сизда ҳақиқий таассурот қолдирадиган манзараларни тақдим этади. Биз қачонлардир албатта у ерларга борамиз.

Дахштайн музлигидаги кўприк, Австрия

Альп тоғларидаги Дахштайн музлигида дунёдаги энг баланд кўприклардан бири жойлашган. Нима ҳам дердик: агар тоғларга қараганда мазангиз қочиб, бошингиз айланадган бўлса, у ҳолда бу жой сиз учун эмас.

Намиб чўли Атлантика океани билан тўқнашади

Намиб чўлида дунёдаги энг баланд ва ғаройиб қум барҳанларини кўриш мумкин. Атлантика океани қирғогача чўзилиб борган ушбу барҳанлар том маънода сеҳрли манзарани ҳосил қилади.

Скай ороли, Шотландия

© imgur  

Скай ороли ўзининг ажойиб жўғрофияси ва ёввойи табиати билан ном қозонган. У жозибадор кимсасиз манзаралари, Кулин тоғи, қадимий қасрлари ва тиниқ кўллари билан ўзига ром этади.

Ўн икки Ҳаворий, Австралия

Ўн икки Ҳаворий, бу – Порт-Кэмпбелл миллий боғи қирғоғидаги оҳактош қоялар қатори. Мазкур қоялар океаннинг минг йиллик меҳнати самарасида юзага келган.

Паган, Мьянма

Қадимий Паган шаҳрида кўплаб буддавийлик ибодатхоналари ва монастирлар жойлашган. Авваллари уларнинг 10000дан ортиғи амал қилган бўлса, бугунги кунгача атиги 2200га яқин объект сақланиб қолган..

Ой кўприги, Тайбэй, Тайвань


© flickr  

Ой кўприги – шаҳардаги Даху боғининг асосий диққатга сазовор жойи ҳисобланади. Қоронғи тушиши билан кўприк кўл сувида акс этиб, кўзгуга ўхшаш антиқа ландшафтни ҳосил қилади.

Троль тили, Норвегия

Ушбу тошли дўнглик қоя жинси бўлагининг тоғ массивидан ажралиб чиқиши натижасида ҳосил бўлган. У кўл устида 350 метр баландликда жойлашган. Бу ерга келиш осон эмас, бунинг учун узунлиги 12 километрга тенг пиёда йўналишни босиб ўтиш керак.

Корковадо тоғи, Рио-де-Жанейро, Бразилия

© reddit  

Ҳаммага маълум Исо Масиҳ ҳайкали ўрнатилган Корковадо тоғининг чўққисидан Рио-де-Жанейронинг гавжум туманига, шунингдек машҳур Шакарли Бош тоғига ноёб манзара очилади.

Пасха оролида тонг отиши

Пасха ороли – Тинч океани узра йўқолиб кетган бўм-бўш ер бўлагидир. Орол бутун дунёда гўёки орол сирини сақлаб турувчи тошдан ишланган антиқа улкан ҳайкаллари билан ном қозонган.

Мелиссани ғори, Кефалония ороли, Греция

Юнон афсоналарига кўра, бу ғорда яшаган парилар ўз ҳусни билан одамларни унга алдаб чақирганлар. Бироқ, ҳозир бу ерга ҳеч кимни алдаб келтиришга ҳожат қолмаган. Аксарият сузувчилар қуёш нуридаги ёрқин мовий сувни ўз кўзлари билан кўришни истайдилар.

Фьятлабакслейд, Исландия

Биз учун талаффуз қилиш жуда қийин бўлган тоғ сўқмоғи олиб борувчи йўналиш минглаб йиллар илгари бу ерга кўчиб келган Мирдальсйокудль музлигидан шимол томонга борадиган тоғ тепаликлари орқали ажойиб манзарали саёҳатни тақдим этади.

Килиманжаро тоғи, Танзания, Африка

© imgur  

Ҳар йили Килиманжаро тоғига юк ташувчилар, ошпазлар ва гидлардан ташқари 40000 нафар сайёҳ кўтарилади. Ва, бу чиндан ҳам арзирли саёҳат.

Кезеной-ам кўли, Чеченистон Республикаси, Россия

© mastermeeting  

Камёб чиройга эга бўлган Кезеной-ам кўлини “Кавказ дурдонаси” деб атайдилар. У денгиз сатҳидан 1870 метр баландликда жойлашган бўлиб, Шимолий Кавказдаги энг катта ва чуқур кўлдир.