•  
  •  
  •  
  •  
  •  

Маркетологлар – товарлар ва хизматларнинг истеъмолчиларини жалб қилишнинг янгидан-янги усулларини ўйлаб топишдан чарчамайдиган ижод одамларидир. Улар одамларнинг фикрлашини яхши тушунишади ва бир оз шубҳали усуллар ёрдамида онгимизни бошқаришади. Масалан, қадоққа ҳақиқатга мос келмайдиган матнни йирик шрифтда ёзишади. Ёки ёрлиққа оддийгина XL ҳарфларини ёзиш орқали маҳсулотнинг ҳажмини “катталаштиришади”. Хусусан, Dove компанияси ҳудди шундай йўл тутган.

Ишлаб чиқарувчилар ҳамёнларимиздан кўпроқ пул олиш илинжида қўллайдиган кўплаб ҳийлалар мавжуд. Мақола охирида эса барча саёҳатчилар учун дарс бўладиган ҳақиқатда рўй берган воқеани келтирамиз (спойлер: барча қоидалар ва йўриқномаларни ўқинг). Демак, қуйида ишлаб чиқарувчиларнинг айрим ҳийлалари билан таништирамиз.

1. Қадоқда маҳсулотнинг ҳажми оддийсига нисбатан 2 баробарга катталашгани ёзадилар. Аслида бундай эмас

© SmakoSmako / reddit

2. Йирик шрифт билан“100% биоэрувчан”деб ёзадилар. Биз гап қадоқ билан боғлиқ деб ўйлаймиз ва айнан шу қаҳвани сотиб оламиз. Ахир, табиатни ҳимоя қиламиз

© liz1414 / reddit

Фақат кейингина пастда майда ҳарфли матнни кўриб қоламиз: “Қадоққа иккинчи маротаба ишлов берилмайди, эримайди”.

3. Шарбат қутисида йирик ҳарфлар билан“100% шарбат”деб ёзадилар. Одатда, шу ёзувни ўқигач, майда матнга эътибор бермаймиз

© kryptonianjackie / reddit

“Ва бошқа таркибий моддалар”.

4. Айёрона техник ечимлар ёрдамида ҳажми кўпроқ эканлиги тасаввурини уйғотадилар. Қуйида бир нечта мисол

© Kd0t / reddit

5. Маҳсулотнинг ҳажми каттароқ бўлганини кўрсатадилар, аслида эса уни аввалгидек қолдирадилар

© YoungCelestial / reddit

6. Ёрлиқларни идиш тепасигача тўлдирилмаганини кўрсатмайдиган қилиб ёпиштирадилар

7. Қутиларни катта ҳажмда ишлаб чиқарадилар, аммо охиригача тўлдирмайдилар. Аслини олганда, ҳаво учун ортиқча пул тўлаймиз

© niamsme / reddit
© hugohabicht / reddit

8. Мана бу эса харидорни маҳсулотнинг иштаҳаочар кўриниши билан жалб қилишнинг маккор усуллари. Ёлғон эса хариддан кейингина фош бўлади

© goderido12 / reddit
© PPIIKKAACCHHUU / reddit

9. Катта қадоқларга ҳудди оддийларидагидек маҳсулот миқдори солинади. Кўпинча баландроқ нархга

© AApickleAA2 / reddit

10. Реклама варақаларини машинани нотўғри қўйганлик учун жарималарга ўхшатиб босишади

© Hummocky / reddit

11.“Юклаб олиш”тугмасини экраннинг энг пастига жойлаштиришади. Уни топгунимизча 10 марта рекламага босамиз

© Factemius / reddit

12. Ёлғон ёзувлар билан бизни уятсизларча алдайдилар

© RobBegArm / reddit

Йирик шрифтли матн: “А витамини билан бойитилган”.
Майда шрифтли матн: “Таркибидаги А витамини миқдори – 0%”.

13. Бизни адаштириш учун акция шартларини атайлаб майда матнда ёзадилар

© Xx_Saltatron_xX / reddit 

“Иккита ўртача пицца $ 6,99 (ҳар бири)”.

Бонус:“Бу меҳмонхонада чойнак атайлаб кўринадиган жойга қўйилади, ундан фойдаланишни тақиқлайдиган қоидалар эса тумба ичига яширилган. Акс ҳолда жарима тўлашга тўғри келади”

© Feelsave / reddit

Келинг, барчамиз бу ҳийлаларни эслаб қоламиз ва ишлаб чиқарувчиларнинг бизни алдашларига йўл қўймаймиз. Сиз ҳам адаштирадиган қадоқли маҳсулотларни учратганмисиз?