Синди Кроуфорд ўзининг интервьюларидан бирида тонгда уйғонганида журнал муқовасидан бизга табассум қилиб турган ўша қора соч соҳибжамолга у қадар ўхшамаслигини тан олган.

  •  
  •  
  •  
  •  
  •  

Кўпчилик тонгда уйғонгач ўзининг кўзгудаги аксидан қўрқиб кетган, шу боис уйғониш ҳақиқатдан ажойиб бўлиши учун 14 та маслаҳатни тўпладик. Уларга амал қилиш орқали тонгда ўзингизга қараб “Салом, гўзал!” дея оласиз ва бу ҳақиқат бўлади.

Уйқуга ётишдан 3 соат аввал:

  • Кўзлар остида шишларсиз уйғониш учун кечка яқин кўп суюқлик ичманг ва шўр таомларни еманг. Яхшиси, уйқуга ётишдан камида 3-4 соат аввал тановвул қилинг.
  • Кечки таомда оқсилга бой ва шакар миқдори паст бўлган маҳсулотларни истеъмол қилинг. Хусусан, гуруч, картошка ва макаронни чеклаш керак – углеводлар туфайли теримиз юмшаб қолади. Балиқ, сабзавотлар ва мевалар – бу кечқурун учун тўғри танлов.

Уйқуга ётишдан 1 соат аввал:

  • Ётоқхонани яхшилаб шамоллатинг. Хонада қулай намлик даражаси ва етарлича салқин ҳарорат бўлиши керак. Аслида, йил бўйи дераза дарчаси очиқ ҳолда ухлаш тўғри ҳисобланади.
  • Тобланиб уйғонинг. Бир оз автотоблаш суртмасини тунги кремингизга аралаштириб, юз ва бўйин терисига суринг. Тонгда терингиз енгил тобланишга эга бўлади.

Уйқуга ётишдан ярим соат аввал:

  • Тунги озиқлантирувчи кремни суринг. Шунда у етарлича шимилиб, ёстиқ ва адёлга эмас, балки терингизга фойдали моддаларини беришга улгуради.
  • Иситиш тизими энг мукаммал терини ҳам қурита олади. Бунда ёрдамга ҳавони намлантирувчи мослама келади. Тонгда соф ва чиройли бўлиб уйғонасиз.

Уйқуга ётишдан 5 дақиқа аввал:

  • Сочларингизни таранг. Агар сочингиз жуда узун бўлса, уларни бўш қилиш ўриб қўйиш ёки юқорига турмаклаб қўйиш мумкин. Тонгда улар ҳажмли, бир оз жингалак, аммо барибир чиройли ва соғлом бўлади. Уларни қўлда бир оз тўзғитишнинг ўзи етарли бўлади.
  • Шойи ёки атлас ёстиқ жилдларидан фойдаланинг.  Шойи пахтага нисбатан анча юмшоқ мато бўлиб, камроқ ишқаланиш кучи юз беради ва сочларингиз ҳаддан ташқари чигал бўлмайди. Синтетик ётоқхона жиҳозларидан воз кечинг – унда терингиз туни билан бўғилиб қолади.

Уйқу вақтида:

  • Қандай ухлашингизни кузатинг. Бошимиз етарлича оғир бўлиб, агар қоринда ухласангиз, уйқу вақтида суюқликлар айнан юз соҳасига тўпланиши мумкин. Агар орқада умуман ёта олмасангиз ёнбошлаб ётишга уриниб кўринг ва юзингиз ёстиққа қаттиқ ботиб, излар тушиб қолмайди.
  • Ҳаттоки орқада ётсангиз ҳам ортопедик ёстиқларни танланг. Шунда бошингиз орқага ёки олдинга қаттиқ эгилмайди. Оғирлик кучи лимфа ва қон оқимига нормал ҳаракатланишга ёрдам беради, шу тариқа суюқлик юз соҳасида тўпланмайди ва тонгда кўзлар остида қопчаларсиз уйғонасиз.
  • Кўзлар учун боғлам билан ухлашни синаб кўринг. Бундай уйқу янада чуқур бўлади – сизга ёруғлик ҳалақит қилмайди ва яхшироқ ухлаб, тонгда дам олган бўлиб уйғонасиз.

Бироқ, уйқунгиз жуда қисқа бўлиб, эрталабки уйғониш экзорцизм маросимига ўхшаб қолса нима қилиш керак? 30 дақиқа ичида қандай қилиб иркит ўрдакчадан гўзал оққушга айланиш мумкин?

1-усул. Намлантирувчи

Уйқусиз ўтган тун юзнинг хира тортган ранги ва терининг етарлича таранг эмаслигидан билинади. Шунинг учун организмни намлантиришдан бошлаш керак. Буни ҳам ичкаридан, ҳам ташқаридан амалг ошириш зарур. Бодринг, салат, сельдерей, помидорлар ва исмалоқ таркибида намлик кўп бўлиши билан бирга, улар терингизга жуда керак микроэлементларга ҳам бойдир. Хуллас, кўпроқ ширали сабзавотлардан салатга тўғранг, устига зайтун мойи ва лимон шарбати отомизинг ва олға!

“Ташқи” томондан эса тетиклаштирувчи гель (цитрус мевалар ёки ялпиз ҳидли воситани танланг) билан душ қабул қилинг ва бармоқларнинг учи билан майин ҳаракатланган ҳолда юзингизни массаж қилиб намлантирувчи крем суринг. Бу қон айланишини тезлаштириб, ёноқларингизга қизиллик беради.

2-усул. Мумтоз

Уйқусиз тундан кейин ўзингизни тартибга келтиришнинг энг оммалашган усули – бу қаҳва. Аслида, лимонли кўк чой ҳам яхшигина тетиклаштиради, шунчаки буни юмшоқроқ бажаради.

Тетиклаштирувчи ичимликни қабул қилиш вақтида уйқусиз туннинг изларини бўёқлар ортига яширишга уринманг. Терингиз шундоқ ҳам азобланган. Жонлантирувчи тоник, киприклар учун туш ва румяналар ёноқларга соғлом кўриниш бериш ва кўзларга ифода бағилашда етарли бўлади.

3-усул. Экспресс-терапия

Бу усул тонгда вақти жуда кам бўлган одамларга тўғри келади. Муз бўлакчалари – чарчаган кўзлардан шишларни йўқотишнинг самарали йўлидир. Мойчечакли ва ялпизли қайнатмалардан тайёрланган музлар энг яхшилари ҳисобланади. Улар чиндан ҳам терига софлик бериб, юзни уйғонишга мажбур қилади ва сизда “Қовоқларимни кўтаринг!” дейишга ҳожат қолмайди.

Ўзингизга лимон, лайм ва ялпиз новдаси солинган сув тайёрланг. Бирдан ичингизга 2 литр суюқликни тўкиш тўғри келмайди, яхшиси эрталабки тайёргарлик давомида оз-оздан ичинг.

Косметологлар тери учун кофеинли воситаларни тавсия қиладилар. Айниқса кўзлар атрофи соҳаси учун мўлжалланган кремлар уйғонишга ёрдам бериб, шишлар ва қопчаларни йўқотади ҳамда кўз остидаги кўкаришларни камайтиради. Шунингдек, матоли асосдаги намлантирувчи ниқоб ҳам қутқариши мумкин.

Маслаҳатлар яхшилигига қарамай, гўзалликнинг энг муҳим асоси – тўлақонли соғлом уйқудир. Тонгда тетик, чиройли ва янги ютуқларга тайёр ҳолда уйғониш учун иш, дам олиш ва шахсий биоритмларингиз ўртасида мувозанат топишга ҳаракат қилинг.

Сизда-чи, тонгда ўзингизга келишда ёрдам берадиган шахсий гўзаллик сирларингиз борми? Тажрибангизни биз билан ўртоқлашинг.

Асосий сурат: BrentKolybaba/imgurWaltDisneyPictures